1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.03.00.00 Пул тизими ва пул муомаласи. Инфляция / 07.03.02.00 Нақд пул эмиссияси, пул муомаласини ташкил қилиш ва тартибга солиш. Инфляция;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.14.00 Пуллар ва бошқа қимматликларни инкассо қилиш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар);
3.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, пул муомаласини мустаҳкамлаш, нақд пулдаги ҳисоб-китобларни эркинлаштириш ва инкассация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 8 март,
201-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 201-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни ҳар куни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда топширадилар;
кўрсатилган миқдордан кам нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топширадилар;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 31-модда) 5-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инкассация хизмати фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўрсин».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарорининг («Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда) 8-бандидаги «товарларни нақд пулга улгуржи сотишга йўл қўймасликка, назорат-касса машиналари мавжудлигига, нақд пул маблағлари ўз вақтида инкассация қилинишига» сўзлари «назорат-касса машиналари мавжудлигига ва нақд пул маблағларини инкассация қилинишига (банкларга топширилишига)» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):
«10. Товарлар тузилган шартномалар асосида ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулда ёки нақд пулсиз шаклида, шу жумладан пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда улгуржи сотилиши мумкин. Бунда, ҳисоб-китоблар битта шартнома доирасида республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдоригача нақд пулда назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилишига рухсат этилади»;
«Чакана савдо корхоналари (якка тартибдаги тадбиркорлар)га товарларни аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулда назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда ва ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида, шу жумладан пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда сотишга рухсат этилади»;
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 48-модда) 18-бандидаги «инкассация қилинади» сўзлари «қонунчиликда белгиланган тартибда инкассация қилинади (банкларга топширилади)» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 187-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низомда:
а) 9-банд «д» кичик бандининг бешинчи хатбошидаги «ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда инкассация қилиниши» сўзлари «инкассация қилиниши (банкларга топширилиши)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-банднинг 3 ва 18-кичик бандларидаги «ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш» сўзлари «инкассация қилиш (банкларга топшириш)» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/201/2731-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)