toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 23.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тошкент шаҳрида онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3300-сон ҳамда «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга ошириш тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатишни таъминловчи назорат-касса машиналарини қўллашни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 апрелдаги ПҚ-3673-сон қарорида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига Тошкент шаҳрида онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини (кейинги ўринларда тажриба лойиҳаси деб аталади) ишга тушириш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;
2. Тажриба лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги ««Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» ДУК сотилган маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) бўйича реализация вақти ва жойини кўрсатган ҳолда маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатишни таъминловчи замонавий назорат-касса машиналарини қўллаш орқали савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тушумларни автоматлаштирилган назорат қилиш тизимининг фискал маълумотлар оператори (кейинги ўринларда фискал маълумотлар оператори деб аталади) этиб белгилансин.
3. Қуйидагилар:
Онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида узатишни таъминловчи онлайн назорат-касса машиналарида фойдаланиладиган фискал модулга қўйиладиган техник талаблар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва фискал маълумотлар оператори 2019 йил 1 мартга қадар қуйидагиларни таъминласинлар:
миллий криптографик алгоритмлар базаси асосида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг криптографик усулларидан фойдаланган ҳолда фискал маълумотларни қайта ишлаш ва узатиш операцияларини амалга оширадиган ихтисослаштирилган дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;
тадбиркорлик субъектлари учун сарф-харажатларини максимал даражада камайтирган ҳолда фискал модулни техник жиҳатдан мос келадиган назорат-касса машиналари ва ҳисоб-китоб терминаллари билан интеграциялаш;
назорат-касса машиналарининг онлайн режимида узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида зарур сервер ва телекоммуникация ускуналарини ҳамда дастурий таъминотни белгиланган тартибда харид қилиш;
аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда олинган дастлабки маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасига онлайн режимида узатиш ва қабул қилиш ҳамда уларнинг тўлиқ ҳажмда сақланишини ташкил қилиш;
сотилган маҳсулотлар ҳамда кўрсатилган ишлар ва хизматлар тўғрисидаги маълумотларни вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича таҳлил қилиш, шунингдек, солиқлар тўлашдан бўйин товлаш эҳтимоли бўлган ҳолатларни автоматик равишда аниқлаш.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
тажриба лойиҳасини амалга оширишни, шунингдек, лойиҳани услубий қўллаб-қувватлашни ва тажриба лойиҳасининг барча иштирокчилари ўртасида ҳамкорликни ташкил қилишни;
онлайн назорат-касса машиналари тизимини татбиқ этиш ва ишлатиш тўғрисида тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида кенг тушунтириш ва консультация ишлари ўтказилишини таъминласин.
6. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектларининг тажриба лойиҳасининг амалга оширилишида ихтиёрий иштироки уларни назорат-касса машиналари қўллашнинг қонунчиликда белгиланган тартибига риоя этишдан озод қилмайди.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тажриба лойиҳаси натижаси бўйича ахборотни, шунингдек, онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш тартибига босқичма-босқич ўтиш бўйича аниқ таклифларни 2019 йил 1 июлга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Кўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 21 февраль,
150-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 февралдаги 150-сон қарорига
1-ИЛОВА
Онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Вақтинчалик низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Вақтинчалик низом ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни онлайн режимида узатишни таъминловчи онлайн назорат касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини (кейинги ўринларда тажриба лойиҳаси деб аталади) амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Тажриба лойиҳасида иштирок этиш ихтиёрий ҳисобланади. Савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фискал модулни, мазкур Вақтинчалик низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказганидан сўнг, тажриба лойиҳасида иштирок этишлари мумкин.
3. Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
онлайн назорат-касса машиналари (кейинги ўринларда НКМ деб аталади) — фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал ҳужжатларни ҳосил қилувчи, фискал ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (кейинги ўринларда ДСҚ деб аталади) онлайн режимида узатишни таъминловчи ва қоғозга чоп этувчи электрон ҳисоблаш машиналари, бошқа қурилмалар ва уларнинг комплекслари;
фискал маълумотлар оператори (кейинги ўринларда оператор деб аталади) — онлайн режимида қабул қилинган фискал маълумотларни мустақил ва доимий равишда қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш ишларини бажарувчи ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази ДУК. Тажриба лойиҳасини амалга ошириш учун оператор бошқа хўжалик субъектларини пудрат ва субпудрат ишларига жалб қилишга ҳақли;
солиқ тўловчининг шахсий кабинети (кейинги ўринларда шахсий кабинет деб аталади) — солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг (ДСХО) солиқ қонунчилигида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларини электрон тарзда амалга оширишни таъминлайдиган ҳамда ДСҚнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган ахборот ресурси;
фойдаланувчилар — тадбиркорлик субъектлари — савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятида НКМ фойдаланувчилари бўлган тажриба лойиҳаси иштирокчилари;
ишлаб чиқарувчилар — НКМларни, уларнинг бутловчи қисмларини ва (ёки) дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари;
тажриба лойиҳаси иштирокчилари — ДСҚ, оператор, НКМдан фойдаланувчилар ва уларни ишлаб чиқарувчилар;
фискал модул (кейин ўринларда ФМ деб аталади) — ўзи уланган қурилманинг ҳисоблаш қувватини ва дастурий маҳсулотини ишлатмаган ҳолда фискал маълумотларни қонунчиликда белгиланган тартибда миллий стандартлар асосида криптографик ҳимоясини таъминловчи фискал хотира вазифасини бажарувчи ихтисослаштирилган физик қурилма.
2-боб. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг мажбуриятлари
4. Оператор қуйидагиларни таъминлашга мажбур:
тажриба лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларини жалб қилмаган ҳолда, ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;
НКМ фойдаланувчиларига фискал модулни зарур дастурий ва техник ресурслар билан бирга беғараз тақдим этиш;
НКМдан олинган дастлабки маълумотларни тўлиқ ҳажмда ДСҚга онлайн режимида узатилишини амалга ошириш;
онлайн режимида қабул қилинган фискал маълумотларни, шунингдек, электрон фискал ҳужжатларни кечаю кундуз автоматлаштирилган режимда ва доимий қабул қилиш, қайта ишлаш ва тўғрилаб бўлмайдиган сақлашни амалга ошириш;
ДСҚга фискал маълумотлардан онлайн режимда фойдаланиш ҳуқуқини бериш;
ФМ фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини ҳимоялаш;
НКМ касса чекининг ҳаққонийлигини QR-код орқали текшириш имконинини берадиган ҳамда ФМ ва НКМ орасида маълумотларни алмашиш протоколи жойлаштирилган бутунжаҳон интернет тармоғидаги расмий веб-сайтини юритиш;
пластик карталар орқали тўловларни қабул қилишда НКМлардан фойдаланиш имкониятини яратиш.
5. ДСҚ қуйидагиларни таъминлашга мажбур:
НКМдан кирувчи маълумотларни онлайн режимида қабул қилиш ва дастлабки маълумотларни тўлиқ ҳажмда сақлаш;
фойдаланувчиларни мазкур Вақтинчалик низомда белгиланган тартибда рўйхатга олиш;
ўзининг расмий веб-сайтида тажриба лойиҳаси иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш;
НКМ касса чекининг ҳаққонийлигини QR-код орқали кечаю кундуз автоматлаштирилган режимда текшириш имконини берадиган бутунжаҳон интернет тармоғидаги расмий веб-сайтини ишлатиш;
тажриба лойиҳаси иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавобларни ўз вақтида ва қонунчиликда белгиланган муддатларда жойлаштириш.
6. Фойдаланувчилар қуйидагиларга мажбур:
фойдаланиладиган ФМни фойдаланувчининг шахсий кабинетида рўйхатдан ўтказиш;
тажриба лойиҳаси даврида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида пулли ҳисоб-китобларни шу жумладан НКМ орқали ҳам амалга ошириш;
НКМ ишдан чиққанда ва (ёки) фойдаланишдан олинганда бу ҳақда операторга ва ДСХОларига бир сутка ичида хабар бериш;
НКМнинг интернет тармоғига узлуксиз уланишини таъминлаш бўйича ўзи томонидан барча чораларни кўриш.
7. Ишлаб чиқарувчилар қуйидагиларга мажбур:
а) фискал маълумотларни модификациялаш (корректировка қилиш), шахсини кўрсатмаслик, тўсиш, ўчириш ва йўқ қилиш имкониятини берувчи дастурий таъминотдан фойдаланилишига йўл қўймаслик;
б) НКМ билан ишлашда ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш ва юзага келадиган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш;
в) касса чекининг алоҳида ажратилган майдонида текшируви кодланган шаклдаги реквизитларини ўз ичига олган касса чеки (ҳисоб-китоб амалга оширилган сана ва вақт, фискал ҳужжатнинг тартиб рақами, ҳисоблаш белгиси, ҳисоб-китоб миқдори, ФМ завод ишлаб чиқариш рақами) камида 20х20 мм ўлчамдаги QR-коди ёрдамида касса чеки ҳақиқийлигини текшириш имкониятини берадиган, бутунжаҳон интернет тармоғидаги веб-сайти белгиси кўрсатилган ёки бошқа воситалар (масалан, мобил аппликация) орқали QR-код шаклланишини таъминлаш;
г) касса чекларида ва автоматлаштирилган ҳолда узатишда қуйидаги маълумотлар акс этишини таъминлаш:
чекнинг тартиб рақами;
тадбиркорлик субъектининг номи;
тадбиркорлик субъектининг индентификация рақами;
пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил;
товар/хизмат номи;
товар/хизматнинг қўшилган қиймат солиғи ставкаси;
товар/хизматнинг қўшилган қиймат солиғи суммаси;
тўлов шакли: нақд ёки пластик карта ёрдамида;
тўловнинг жами суммаси;
тўлов санаси ва вақти;
фискал модулнинг уникал рақами;
берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-код.
3-боб. ФМни шахсий кабинет орқали рўйхатдан ўтказиш.
8. ДСҚ томонидан юритиладиган ФМ ягона реестрига киритилган ФМлар рўйхатдан ўтказилиши лозим.
9. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ФМни рўйхатдан ўтказиш учун аризалар ДСХОлар томонидан шахсий кабинет орқали қабул қилинади.
10. ФМни рўйхатга олиш ушбу Вақтинчалик низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
11. ФМни рўйхатдан ўтказиш тартиби:
Тадбиркорлик субъекти Вақтинчалик низомнинг 2-иловасига мувофиқ ФМни рўйхатга олиш аризасини тўлдиради ва шахсий кабинети орқали юборади.
ФМни рўйхатдан ўтказиш аризасини кўриб чиқиш натижалари бўйича тадбиркорлик субъектига беш иш кунидан кечиктирмаган ҳолда шахсий кабинетига ушбу Вақтинчалик низомнинг 3-иловасига мувофиқ ФМни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади.
12. ФМ ягона реестрида ФМнинг мавжуд эмаслиги рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
13. Тадбиркорлик субъекти мазкур Вақтинчалик низомнинг 4 ва 5-бандларидаги хизматларни ўз вақтида кўрсатмаслик ёки масъул мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
14. Мазкур Вақтинчалик низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
Фискал модулни олиш, рўйхатдан ўтказиш, ўрнатиш ва ундан фойдаланиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Фискал модулни рўйхатдан ўтказиш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали белгиланган шакл бўйича аризани юбориш.

Мурожаатчининг хоҳишига кўра

2-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Тадбиркорлик субъектига шахсий кабинети орқали фискал модулни рўйхатдан ўтганлиги ҳақида белгиланган шаклдаги хабарномани юбориш.

Бир иш куни ичида

3-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органларидан фискал модулни бепул олиш.

Беш иш куни ичида

4-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Фискал модулни электрон ҳисоблаш машиналарига, бошқа қурилмаларга ўрнатиш ва ФМОга боғланишни созлаш (зарурат бўлганда, ФМОнинг техник кўмаги билан)

Уч иш куни ичида

5-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Фискал маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига юборишни таъминлаш.

Доимо

(тажриба лойиҳасини амалга ошириш даврида)

Онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА

‎‎________________________ ДСИ бошлиғига
‎_____________________________________
‎(Тадбиркорлик субъектининг номи)
‎_____________________________томонидан

‎‎(тадбиркорлик субъекти
‎раҳбари, Ф.И.О.)

‎‎Фискал модулни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида
‎АРИЗА

‎‎__________-сон

‎‎___________________ санадаги

‎‎Онлайн назорат-касса машинаси таркибида келгусида фойдаланиш учун қуйидаги маълумотлар асосида фискал модулни рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман:

‎Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:

‎‎Тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги маълумотлар:

‎‎Тадбиркорлик субъектининг номи:
‎СТИР:
‎Асосий ҳисоб рақами очилган банк МФОси:
‎Тадбиркорлик субъектининг раҳбари Ф.И.О.:
‎Онлайн назорат-касса машинаси ўрнатилган объектнинг тури:

‎‎_______________________________________________‎‎
‎_______________________________________________‎‎
‎_______________________________________________
‎‎‎_______________________________________________‎‎

‎_______________________________________________‎‎

‎‎Онлайн назорат-касса машинаси ўрнатилган жой ҳақидаги маълумотлар:

‎‎Вилоят (шаҳар):
‎Туман:
‎Кўча:
‎Уй:
‎Хонадон:
‎Ўрнатилган жой:
‎Савдо комплекси /бозор:
‎Савдо шахобчасининг номи /хизматлар кўрсатиш шахобчаси:
‎Фаолият йўналиши:
‎Фаолият тури:

‎‎_______________________________________________
‎_______________________________________________
‎_______________________________________________
‎_______________________________________________
‎_______________________________________________
‎_______________________________________________
‎_______________________________________________

‎‎_______________________________________________
‎‎_______________________________________________
‎_______________________________________________

‎‎Хизмат кўрсатувчи банк билан нақд пул тушумларини инкассация қилиш шартномаси ҳақидаги ёки хизмат кўрсатувчи банкда ҳисобварақ мавжудлиги ҳамда шартномаси ҳақидаги маълумотлар:

‎‎Рақами:
‎Сана:
‎Банк МФОси:
‎‎_______________________________________________
‎‎‎_______________________________________________‎‎
‎_______________________________________________

‎‎Фискал модул ҳақидаги маълумотлар:

‎‎Фискал модулнинг ID рақами:
‎‎_______________________________________________
‎‎Аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлайман

‎‎___________________________
‎(Ф.И.О.)

________
‎(имзо)

Онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомга
3-ИЛОВА

‎‎Фискал модулнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида
‎ХАБАРНОМА

‎‎Ушбу хабарнома _________________________________________________________________га шу ҳақда берилдики,
‎(тадбиркорлик субъекти номи)

‎‎мазкур фискал модул _______________________________________________________________ фаолиятини амалга ошириш мақсадида __________________________________________________________________________ манзили бўйича «___»_________ 20__ йилда _________________ рақам билан рўйхатга олинган.

‎‎




‎____________ тумани (шаҳар) ДСИ бошлиғи






‎‎‎______________________

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 февралдаги 150-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида узатишни таъминловчи онлайн назорат-касса машиналарида фойдаланиладиган фискал модулга қўйиладиган техник талаблар
1-боб. Умумий тушунчалар
1. Фискал модул заводда ишлаб чиқарилган ҳолатда харид қилинади, яъни бунда идентификация қилинадиган маълумотларнинг ҳам ички, ҳам визуал кўринишда бўлмаслигини англатади. Тегишли келишувларга кўра қурилмага дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар томонидан ёзилган бўлиши ёки фискал модул оператори (кейинги ўринларда ФМО деб аталади) томонидан фискал модулни ишга тайёрлаш жараёнида ўрнатилиши мумкин.
2. Фискал модулларни ишлаб чиқариш жараёни мос инфратузилмадан фойдаланган ҳолда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширишни кўзда тутади:
а) фискал маълумотларни қайта ишлаш ва узатиш ишларини амалга оширувчи ихтисослаштирилган дастурий таъминот (апплет)ни ёзиш;
б) уникал рақам бериш, очиқ ва ёпиқ калитларни яратиш ва очиқ калитни маълумот ташувчига узатиш (тажриба лойиҳаси вақтида — маълумотлар базасига, тўлиқ лойиҳа вақтида — НSM хавфсизлиги модулига). Ёпиқ калит фақат фискал модулда сақланади;
в) визуал маълумотларни ёзиш — модул идентификация рақами, мос штрих коди, логотиплар ва бошқа зарур визуал маълумотлар.
3. Қайта ишланган фискал модул ўзининг уникал идентификаторига эга бўлади, бу ҳақдаги маълумотлар ФМО тизимида ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) сақланади.
2-боб. Фискал модулнинг физик параметрлари.
4. Фискал модул сифатида смарт-карта ёки USB-калити кўринишидаги қурилмалардан фойдаланиш мумкин.
5. Фискал модул Infineon SLE77CLFX2400PM контроллери билан таъминланган бўлиши ёки нисбатан янги версияси билан мос келиши лозим. Бундан ташқари, карта T=0 ва T=1 алоқа протоколларини ҳамда ГОСТ 28147-89, UZDST1106-2009, UZDST1092-2009, 3DES, AES, RSA, SНA-1, SНA-224, SНA-256, ECC over GF(p) ва Random number generation криптографик алгоритмлар ва шифрлаш функцияларини қўллаб-қувватлаши лозим.
Тажриба лойиҳасини амалга ошириш даврида Java Card 2.2.2 ва Global Platform 2.1.1 саноат стандартларини ёки унинг нисбатан янги талқинларидан фойдаланиш назарда тутилган.
3-боб. Фискал модул дастурий таъминотига қўйиладиган функционал талаблар
6. Буйруқлар.
Фискал модулнинг дастурий таъминоти қуйидаги буйруқларнинг бажарилишини таъминлаши лозим:

Буйруқ

Изоҳ

REQUEST CARD ACTIVATE

Бу буйруқ фискал модулни фаоллаштиришнинг биринчи босқичи бўлиб, криптограммалар ҳосил қилишни назарда тутади. Мазкур криптограмма назорат-касса машинасига (НКМга) узатилиши, у эса, ўз навбатида, ФМО ахборот тизимига юбориши лозим.

ACTIVATE CARD

Фискал модулни фаоллаштиришнинг иккинчи босқичи НКМга ФМО ахборот тизимидан жавоб олиш ва уни ACTIVATE CARD буйруғи параметрларидан бири сифатида фойдаланиш учун фискал модул апплетига узатиш. Буйруқ бажарилиши натижасида сервердан олинган калитлар ва фискал модулда сақланган калитлар солиштирилади ҳамда бир-бирига мос келган тақдирда фискал модул фаол ҳолатга ўтади.

DEACTIVATE CARD

Ушбу буйруқ фискал модулни бекор қилишда фойдаланилади. Бекор қилиш жараёни қатор чекловларга эга, улардан бири апплетда сақланадиган барча мажбурий жўнатма ва ФМОга юборилмаган «Z-ҳисобот»лар ҳисобланади.

GET MODULE INFO

Буйруқ сўров амалга оширилганда барча ўзгарувчилар ҳолатини қайтаради.

GET BATCН

Буйруқ аниқ бир «Z-ҳисобот» мазмунини қайтаради.

REGISTER

TRANSACTION

НКМ қурилмасининг дастурий таъминоти умумий нархни олади. Мазкур параметр ўзгарувчан бўлиб, солиқ қонунчилиги талабларига боғлиқ.

НКМ фискал модулда REGISTER TRANSACTION функциясини чақиради ва қуйидагиларни узатади: ўтказма тури, суммаси ва санаси/вақти. Фискал модул ўтказма муваффақиятли ўтган тақдирда қуйидагиларни қайтаради: ўзининг (модулнинг) уникал рақами, ўтказманинг ошувчи уникал рақами (фискал модул ҳолати ўзгаришига олиб келадиган ихтиёрий ўтказмада рақам ошиб боради), мазкур ўтказма турининг ошиб борувчи рақами, ўтказма ўтадиган «Z-ҳисобот» рақами, бошқа қўшимча ахборотлар
ва рақамли имзо.

Солиқ тўловчининг хўжаликни бошқариш шаклига кўра, рўйхат тузилмаси имкониятлари ва параметрлар заруриятидан келиб чиқиб амалга оширилиши керак.

GEТ LAST

TRANSACTION

Буйруқ ФМО ахборот тизимида охирги рўйхатга олинган ўтказма маълумотларини қайтаради.

Ушбу буйруқдан техник сабабларга кўра ўтказма муваффақиятли амалга ошганлиги ҳақидаги жавоб бўлмаган тақдирда фойдаланилади.

CLOSE BATCН

Буйруқ фискал модул апплетида «Z-ҳисобот» ёпилишини таъминлайди.

«Z-ҳисобот» ёпилиши вақтида фискал модулга тегишли давр мобайнида амалга оширилган барча амаллар ҳақидаги маълумотлар ёзилади. Ахборотлар рақамли имзо билан тасдиқланади.

GET BATCН

Қўмитага кейинги жўнатмалар учун фискал модул апплетида «Z-ҳисобот» маълумотларини тасдиқланган калит билан олиш учун НКМга жўнатиладиган буйруқ.

BATCН REGISTERED

ФМОга «Z-ҳисобот» жўнатилгандан сўнг НКМга рўйхатга олинганлик ҳақидаги хабар қайтарилади. Бу хабар кўриб чиқилаётган буйруқ параметри сифатида «Z-ҳисобот» муваффақиятли рўйхатга олинганлигини текшириш учун НКМдан фискал модул апплетига узатилади. Фискал модул рақамли имзонинг ҳақиқийлигини текширишни таъминлайди, натижада марказий хавфсизлик модулида муваффақиятли юборилганликни қайд этади, бу ҳисоботни ўз хотирасидан ўчиради ва юборилмаган ҳисоботларнинг сонини камайтиради.

7. Сақланадиган маълумотлар.
Фойдаланиш муддати мобайнида (фискал модулнинг фаол ҳолати сақлаб турилганда) фискал модулда қуйидаги ахборотлар сақланиши лозим:
а) глобал миқёсда фискал модулнинг барча фаол даврларида ўтказманинг ҳар бир тури бўйича жами қанча ўтказма амалга оширилганлиги ва бу ўтказмалар бўйича тегишли миқдорлар.
б) ҳар бир аниқ «Z-ҳисобот» бўйича қанча ўтказма, қандай турдаги ва қанча сумма ҳисобига амалга оширилганлиги.
в) узатилмаган «Z-ҳисобот»ларнинг чекланган сони. Бу параметр мос талаблардан келиб чиқиб шаклланади.
Ҳар бир ўтказма ҳақидаги батафсил маълумот фискал модулда, ФМОдан ўтказма қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабар олингунга қадар сақланиши лозим.
8. Ўтказмаларни рақамлаш механизми.
Фискал модул апплетида ўтказмаларнинг қайта ишланиши натижасида ўтказманинг иккита рақами берилиши лозим:
а) унинг туридан қатъи назар ўтказманинг доимий ошувчи рақами;
б) аниқ турдаги (дебет, кредит, нақдсиз дебет, нақдсиз кредит) ўтказманинг доимий ошувчи рақами.
Ўтказмани рақамлаш механизми, барча ўтказмалар назорати Қўмита томонидан амалга оширилади. Қўмита марказий хавфсизлик модулига узатиладиган ўтказмалар сони ўзгарган тақдирда, бундай рухсат этилмаган ҳаракатларни рақамлаш механизмидан фойдаланган ҳолда осонгина аниқлаш мумкин. Серверда «Z-ҳисобот» маълумотларига мос келувчи рақамланган ўтказмалар, жами миқдор ва сумма сақланади.
9. «Z-ҳисобот» бўйича чекловлар.
ФМО ҳар бир солиқ тўловчи учун битта «Z-ҳисобот»даги ўтказмаларнинг максимал сони ва умумий суммаси бўйича чекловларни белгилайди. Максимал сон ва умумий суммага етганда фискал модул «Z-ҳисобот»ни ёпиш талабига биноан кейинги ўтказмаларни рўйхатга олишни рад этиши ва навбатдаги амалларни бажармаслиги лозим. Бироқ «Z-ҳисобот»нинг ёпилиши унинг марказий хавфсизлик модулига дарҳол жўнатилишини англатмайди.
Юборилмаган «Z-ҳисобот»лар сони ФМО томонидан ҳам тартибга солинади. Максимал миқдорга эришилганда солиқ тўловчи барча тўпланган ҳисоботларни марказий хавфсизлик модулига жўнатиши лозим, фискал модул ўтказмани рўйхатга олишни ва имзолашни ҳисоботлар юборилгунга қадар ҳамда кун ёпилишигача тўхтатиши лозим.
10. Дастурий таъминотга қўйиладиган операцион талаблар.
Битта «Z-ҳисобот»да ўтказмалар сони, ФМО жўнатиладиган «Z-ҳисобот»лар сони ва даврийлиги, қайта ишлананадиган ўтказмалар ва шу кабилар бўйича талаблар Қўмита талабларига биноан шакллантирилиши ва уларга мувофиқ бўлиши лозим.
11. Хавфсизлик тизимига қўйиладиган талаблар.
Фискал модулни ишлаб чиқариш жараёни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тасдиқланган Oʻz DSt ISO/IEC 27001:2009 стандартига мос келувчи ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқишни талаб этади.
4-боб. Фискал модулни ишга тушириш.
12. Фискал модулни ишга тушириш жараёнининг умумий тавсифи.
Фискал модулни ишга туширишнинг зарурий шарти мос амалларни бажаришни таъминловчи ихтисослаштирилган дастурий таъминот — апплет ўрнатилган бўлишидир.
Ишга тушириш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:
а) рақамли имзо калитларини яратиш ва очиқ калитни CSMга узатиш;
б) сўровларга қабул қилинган жавоблар кейинги идентификация учун калитларни CSM серверига ёзиш;
в) ишга туширилган фискал модуллар ҳисоби ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети билан маълумотларни алмашиш.
13. Хавфсизлик тизимига қўйиладиган талаблар.
Фискал модулни ишга тушириш жараёни хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган маълумотларни ҳимоялаш усул ва воситалари қўлланилиши ёрдамида амалга оширилиши, шунингдек, физик ҳимояни тартибга соладиган воситалар (видеокузатув камераси, физик рухсатнинг чекланганлиги ва шу кабилар) қўлланилиши керак.
Хавфсизликни таъминлаш бўйича воситалар ва ҳаракатларни қўллаш қуйидагиларнинг олдини олиш учун зарур:
а) фискал модул дастурий таъминотининг (апплетининг) сохталаштирилишига олиб келиши мумкин бўлган шахсий калитларнинг тарқалиши;
б) фискал модулни активлаштириш жараёнининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган фискал модул ҳақидаги маълумотларнинг йўқотилиши.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2019 й., 09/19/150/2646-сон)