1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.20.00 Қурилиш материаллари саноати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини янада қисқартириш, қурилиш материаллари саноатини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлашни ташкил этишни рағбатлантириш, илғор технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турларини диверсификация қилиш ва экспорт ҳажмини кенгайтириш, тармоққа инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.06 Юридик шахслар бирлашмалари (ассоциациялар, уюшмалар ва ҳ.к.);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.02 Тадбиркорларнинг бошқа бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар, жамғармалар ва б.)]
1. Қурилиш материаллари саноати корхоналари, «Ўзқурилишматериаллари» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг:
Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасини (кейинги ўринларда — «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси) ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
«Ўзқурилишматериаллари» АЖнинг бошқарув органлари йиғилишларида унинг хўжалик жамиятлари устав капиталларидаги акциялари (улушлари) пакетларини 1-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш орқали жамиятни тугатиш масалаларини кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.06 Юридик шахслар бирлашмалари (ассоциациялар, уюшмалар ва ҳ.к.)]
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.02 Митинглар, йиғилишлар ва намойишлар ўтказиш ҳуқуқи]
б) «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси уюшма таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади;
в) «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тақдимномаси бўйича уюшма таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарори билан сайланади;
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги ПҚ-139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 07/22/139/0159-сон)
г) 2026 йил 1 январдан бошлаб «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасини жорий таъминлаш ва унинг фаолиятини молиялаштириш Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан асосланган смета-ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;
(2-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 декабрдаги ПҚ-365-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2025 й., 07/25/365/1120-сон)
д) қуйидагилар «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси аъзолари манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилишни таъминлаш, шунингдек, қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича уларга таклифлар киритиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
юқори қўшилган қийматли қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, шунингдек, ихтисослашган етакчи хорижий компаниялар билан қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш учун инвестициялар, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорлик қилиш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
талаб этилаётган сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш турларини кенгайтириш, ички бозорни импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош қурилиш материаллари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарилган буюмлар билан тўлдириш, шунингдек, тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси аъзолари фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
ҳудудларнинг салоҳиятини янада ривожлантириш истиқболларидан, хом ашё базаси, инфратузилмалар, меҳнат ва бошқа ресурслар ҳамда бозорларнинг мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда корхоналарни жойлаштиришга кўмаклашиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
3. Белгилансинки, 2022 йил 1 январга қадар корхоналарнинг шартномалар бўйича «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасига тўланадиган ажратмалари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чиқариб ташланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
4. 2019 йил 1 апрелдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ норуда фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ер қаъри участкасидан геологик ўрганиш учун фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн кундан ошмаган муддатда берилади.
5. Саноат кўламида ўзлаштириш учун инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестициялар жалб этиладиган норуда фойдали қазилмалар конлари (участкалари)нинг рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.03.00 Ер ости бойликларининг давлат ҳисоби. Фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари давлат кадастри. Мониторинг]
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан биргаликда салоҳиятли, шу жумладан хорижий инвесторларни мазкур қарорнинг 5-банди билан тасдиқланган рўйхатга киритилган норуда фойдали қазилмалар конлари (участкалари)ни ўзлаштиришга жалб қилиш бўйича зарур чораларни кўрсин.
7. «Ўзқурилишматериаллари» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда Қурилиш материаллари саноатидаги инвестиция лойиҳалари рўйхати ишлаб чиқилганлиги ва унда қуйидагилар назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
2019 — 2021 йилларда умумий қиймати 1,3 млрд АҚШ доллари, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига 692 млн АҚШ доллари миқдорида амалдаги корхоналарни техник ва технологик янгилаш ҳамда янги корхоналар барпо этиш бўйича 67 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
2021 йилга цемент ишлаб чиқариш қувватлари ҳажмларини 17 млн тоннага, архитектура-қурилиш ойнасини — 32 млн квадрат метрга, ёғоч-қипиқ плитаси (ДСП)ни — 380 минг куб метрга, газ-бетон блокларини — 700 минг куб метрга, гулқоғозларни — 4,5 млн рулонга, кўп қаватли уйлар қурилиши учун йирик панелли темир-бетон буюмларини — 180 минг квадрат метрга етказган ҳолда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 1 апрелга қадар ушбу бандда белгиланган Қурилиш материаллари саноатидаги инвестиция лойиҳалари рўйхатини, шунингдек, уларни амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини («йўл харитаси»ни) тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.01.00 Умумий масалалар]
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги икки ой муддатда ички ва ташқи бозорларда қурилиш материалларига бўлган талаб конъюнктурасини, шунингдек, чет эл бозорларининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш асосида янги маҳсулот турларини ўзлаштириш, ички бозорни маҳаллий қурилиш материаллари билан тўлдириш ва уларнинг экспорт географиясини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва жорий қилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.06 Юридик шахслар бирлашмалари (ассоциациялар, уюшмалар ва ҳ.к.)]
9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, «Ўзқурилишматериаллари» АЖ ва қурилиш материаллари саноати корхоналарининг «ҚурилишматериаллариЛИТИ» МЧЖ ихтисослаштирилган лойиҳа илмий-тадқиқот институтини «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибига кирувчи «ЎзқурилишматериалЛИТИ» МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази этиб қайта номлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази, «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда қурилиш саноатининг илмий-тадқиқот ташкилотлари билан биргаликда илғор хорижий тажриба ва республиканинг хом ашё салоҳиятини инобатга олган ҳолда янги қурилиш материаллари ва улардан фойдаланиш технологиялари ишланмаларини ташкиллаштириш;
(9-банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4332-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 07/19/4332/3174-сон)
қурилиш материалларининг янги стандартларини фаоллаштириш ва ишлаб чиқиш, шунингдек, қурилиш тармоғида фойдаланиладиган қоидалар тўпламини ишлаб чиқишда қатнашиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
ишлаб чиқариладиган қурилиш материаллари ва буюмларнинг барча турларини сертификатлаштириш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда қурилиш материаллари саноатининг талаб юқори бўлган йўналишлари бўйича мутахассисларга таълим бериш юзасидан ўқув режалари ва инновацион ўқув курсларини ишлаб чиқиш, шунингдек, замонавий ўқув-методик адабиётлар ва қўлланмаларни тайёрлаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш, мутахассисларнинг стажировкасини, шу жумладан хориждаги илмий-тадқиқот марказларида стажировкасини ўтказишни ташкиллаштириш;
ишлаб чиқаришга мўлжалланган машиналар, асбоб-ускуналар ва техник тизимлар, саноат объектлари, шунингдек, энергетика ва муҳандислик инфратузилмаси объектларининг техник аудити, энергия аудити, диагностикаси ва экспертизасини ўтказиш.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:
2018 йил якунига кўра «Ўзқурилишматериаллари» АЖнинг соф фойдасини унинг 20 фоизини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига дивидендларни тўлашга йўналтирган ҳолда тақсимланишини;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
тугатилаётган «Ўзқурилишматериаллари» АЖнинг асосий воситалари, унинг таркибига кирувчи корхоналар ажратмалари бўйича юзага келган дебитор қарздорлик, жамиятнинг «ЎзқурилишматериалЛИТИ» МЧЖ ҳамда «Тоғ геология жамлама экспедицияси» МЧЖ устав капиталларидаги улушлари, шунингдек, акциядорларга берилиши керак бўлган ҳамда тугатиш жараёни якунланганидан кейин қоладиган жамиятнинг пул маблағларини «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасига беғараз ўтказишни;
«УКМ Транс авто» МЧЖни кейинчалик унинг автотранспорт воситаларини беғараз «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасига топширган ҳолда тугатишни таъминласин.
11. Қуйидагиларга:
иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаевга — инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнини мувофиқлаштириш ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар]
инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқовга — қурилиш материаллари саноатида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, тармоққа инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, экспортга мўлжалланган маҳсулот чиқаришни кенгайтириш мақсадида янги ишлаб чиқариш қувватларини жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Н.С. Жўраевга — хўжалик жамиятларининг устав капиталларидаги, шу жумладан ушбу қарорга мувофиқ «Ўзқурилишматериаллари» АЖдан қабул қилинадиган давлат акциялари (улушлари) пакетларини самарали бошқариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
12. «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Тафаккур кўчаси, 68-А уй манзили бўйича бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 20 февраль,
ПҚ-4198-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сон қарорига 1-ИЛОВА
Таркибида «Ўзқурилишматериаллари» АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиладиган акциялар (улушлар) пакетлари мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари
* Улуш миқдори ўзгарган тақдирда, улушни ўтказиш ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 25 октябрдаги «Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2641-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3479-сон қарорига 3-илованинг 3-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 07/19/4198/2640-сон; 23.05.2019 й., 07/19/4332/3174-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 07/22/139/0159-сон; 02.12.2025 й., 07/25/365/1120-сон)