1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.02.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат ва бошқарув. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
3.Табиий ресурслар / Ер ости бойликлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 11 февраль,
111-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 февралдаги 111-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ геологик ва маркшейдерлик хизматлари тўғрисидаги намунали низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 1 апрелдаги 168-сон қарорида:
а) 1-илованинг 8-банди бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 8-банди бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 66-модда) билан тасдиқланган Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўғрисидаги низомнинг 5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 июлдаги 467-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 09/25/467/0654-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 августдаги 228-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 85-модда) билан тасдиқланган Фойдали қазилмалар захираларини қайта ҳисоблаш учун эксплуатацион кондицияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:
8-банддаги «при Кабинете Министров Республики Узбекистан (далее — ГКЗ)» сўзлари «при Государственном комитете Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам (далее — Государственная комиссия)» сўзлари билан алмаштирилсин;
20 — 23-бандларнинг биринчи хатбошидаги, 26-банддаги «ГКЗ» аббревиатураси «Государственная комиссия» сўзлари билан тегишли келишикларда алмаштирилсин;
«24. Рассмотрение и утверждение Государственной комиссией представленного ТЭО эксплуатационных кондиций осуществляются в соответствии с Положением о Государственной комиссии по запасам полезных ископаемых при Государственном комитете Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам, утвержденным постановлением Кабинета Министров от 23 мая 2018 г. № 388»;
2-иловадаги «ГКЗ» аббревиатураси «Государственная комиссия» сўзлари билан тегишли келишикларда алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 июндаги 430-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 122-модда):
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 августдаги 672-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2019 й., 09/19/672/3568-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 297-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 09/20/297/0616-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.02.2019 й., 09/19/111/2596-сон, 15.08.2019 й., 09/19/672/3568-сон; 20.05.2020 й., 09/20/297/0616-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон; 28.07.2025 й., 09/25/467/0654-сон)