1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш орқали спорт иншоотларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, аҳолини жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш ва уларнинг бу соҳага бўлган эҳтиёжини қондириш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва тренерларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, 2019 йил 1 февралдан бошлаб:
ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ жисмоний тарбия соатларидан бўш вақтларида спорт иншоотларида тренерлар томонидан аҳолига, шу жумладан, ўқувчи-ёшлар ва талабаларга кўрсатиладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт хизматлари пуллик асосда амалга оширилади;
давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида тренерлар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тушган тўловнинг 20 фоизи коммунал хизматлар харажатларига йўналтирилади, қолган қисми давлат таълим муассасаси ва тренерлар ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.
2. Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
бир ой муддатда спорт турлари, энг аввало, оммавий спорт турлари бўйича янги қўшимча секция ва гуруҳларни ташкил этиш ҳисобига спорт иншоотларидан фойдаланиш даражасини ошириш чораларини кўрсин;
пуллик хизмат кўрсатиладиган спорт иншоотларининг манзили, иш вақти, кўрсатиладиган хизмат турлари ва нархлари ҳақидаги маълумотлар Интернет жаҳон ахборот тармоғида доимий равишда кенг ёритилишини йўлга қўйсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 1 февраль,
78-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 78-сон қарорига ИЛОВА
Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб аталади) спорт иншоотларида тренерлар томонидан жисмоний тарбия соатларидан бўш вақтларда аҳолига, шу жумладан ўқувчи-ёшлар ва талабаларга (кейинги ўринларда шуғулланувчилар деб аталади) пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Пуллик хизмат таълим муассасалари спорт иншоотларидан (кейинги ўринларда спорт иншоотлари деб аталади) фойдаланиш орқали аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасига бўлган эҳтиёжини қондириш, ушбу соҳада хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда пуллик хизмат кўрсатувчи тренерлар (кейинги ўринларда тренерлар деб аталади) меҳнатини рағбатлантириш учун қўшимча маблағлар жалб қилиш мақсадида ташкил этилади.
3. Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш мазкур Низомнинг иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Спорт иншоотида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш
4. Спорт иншоотида ташкил этиладиган пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгараклари тўғрисида таълим муассасалари томонидан аҳоли, шу жумладан, ўқувчи-ёшлар ва талабалар ўртасида оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ва бошқа шаклда тарғибот ишлари олиб борилади.
Тарғибот ишлари натижалари бўйича спорт тўгаракларида шуғулланиш истагида бўлганлар тўғрисида таълим муассасасида доимий янгилаб бориладиган маълумотлар базаси шакллантирилади.
Спорт тўгараклари шуғулланувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб таълим муассасалари томонидан шакллантирилган маълумотлар базаси асосида ва тренерларнинг ихтисослигини инобатга олган ҳолда ташкил этилади.
5. Шуғулланувчилар томонидан спорт тўгаракларига қатнашиш учун таълим муассасаси раҳбарига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
таълим муассасаси раҳбари номига спорт тўгарагига қатнашиш тўғрисида ариза (вояга етмаган шуғулланувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар ишончли шахслар номидан ариза);
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Таълим муассасаси раҳбари томонидан мазкур бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
6. Таълим муассасасида таълим муассасаси раҳбари, малакали тренерлар ва тиббиёт ходимидан иборат бўлган аризаларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) тузилади.
7. Ишчи гуруҳ томонидан аризалар улар келиб тушгандан бошлаб 5 кун ичида кўриб чиқилади ва шуғулланувчиларнинг спортнинг муайян тури билан шуғулланишга лойиқлиги аниқланади.
Кўриб чиқиш натижалари бўйича Ишчи гуруҳнинг баённомаси расмийлаштирилади.
8. Ишчи гуруҳ баённомаси асосида таълим муассасаси раҳбари ва шуғулланувчилар ўртасида спорт тўгарагига қатнашиш бўйича белгиланган тартибда шартнома тузилади. Шартномада пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларининг тури, ўқув-машқ жараёнининг давомийлиги, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари каби асосий қоидалар белгиланади.
Пуллик хизмат кўрсатганлик учун тўлов миқдори тренер томонидан таълим муассасаси раҳбарияти билан келишилган ҳолда белгиланади.
Таълим муассасаси раҳбари режалаштирилаётган пуллик хизмат тури, ҳажми ва уни бажариш харажатлари, тасдиқланган нархлар ва тарифлардан келиб чиқиб, спорт иншоотларида кўрсатиладиган пуллик хизматнинг даромадлар ҳамда харажатлар сметасини тузади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди.
Агар молия йили мобайнида пуллик хизматдан олинадиган даромадлар прогнозига нисбатдан камайса ёки кўпайса, спорт иншоотлари раҳбарияти харажатларни тегишли миқдорда мустақил равишда камайтиради ёки кўпайтиради.
3-боб. Спорт иншоотида пуллик хизмат кўрсатувчи тренерлар ҳамда шуғулланувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
9. Тренер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
спорт иншоотида пуллик хизмат кўрсатиш бўйича таълим муассасаси раҳбарига таклифлар киритиш;
таълим муассасаси раҳбаридан спорт иншоотида спорт тўгаракларининг фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш;
шуғулланувчиларнинг ўқув-машқ жараёнида зарур режимга амал қилишларини назорат қилиб бориш.
Тренер қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
10. Тренер:
таълим муассасаси раҳбари билан ўқув-машқ, оммавий спорт тадбирлари ўтказишни келишиб олиш ва унга ушбу тадбирларга эркин кириш имконини беришга;
қонунчилик ҳужжатларига ва таълим муассасаси уставига риоя қилишга мажбур.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Тренер қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
11. Шуғулланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тренер раҳбарлигида ўқув-машқ, оммавий спорт тадбирларида қатнашиш учун таълим муассасаси раҳбари билан шартнома тузиш ва уни бекор қилиш;
таълим муассасаси раҳбари билан тузилган шартномада белгиланган талабларни таълим муассасаси раҳбаридан талаб қилиш;
тренер назоратида ҳамда фақат ўқув-машқ вақтларида таълим муассасасининг жисмоний тарбия-спорт иншоотлари, спорт жиҳозлари ва анжомларидан фойдаланиш;
ўқув-машқ машғулотлари ва оммавий спорт тадбирлари жараёнида хавфсиз шарт-шароитларга риоя қилиш.
Шуғулланувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
12. Шуғулланувчилар:
якка тартибдаги ва гуруҳли машғулотларнинг ўқув режалари ва дастурларини бажариш, спорт режими, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилишга;
спорт иншоотларининг мол-мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш ва ички тартиб-қоидаларига риоя қилишга мажбур.
Шуғулланувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4-боб. Спорт иншоотида пуллик хизмат кўрсатиш учун тўловни амалга ошириш
13. Спорт иншоотларида пуллик хизматлар кўрсатганлик учун тўловлар ҳар ойда келгуси ойнинг 10-санасидан кечикмасдан шуғулланувчилар ва таълим муассасаси раҳбари билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
14. Пуллик хизматлар кўрсатганлик учун тўловлар таълим муассасасининг тегишли шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига тўланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
15. Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзолари бўлган шуғулланувчилардан пуллик хизмат кўрсатилганлиги учун белгиланган тўловларни имтиёзли равишда 50 фоиз миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзолари бўлган шуғулланувчилардан мазкур хизматлар учун белгиланган тўловларни имтиёзли равишда 25 фоиз миқдорида амалга оширилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
16. Бир оиладан икки ёки ундан ортиқ фарзанд иштирок этган тақдирда, пуллик хизмат кўрсатилганлиги учун белгиланган тўловларни имтиёзли равишда ҳар бири учун 70 фоиз миқдорида амалга оширади.
5-боб. Спорт иншоотида пуллик хизмат кўрсатишдан тушган маблағлардан фойдаланиш
17. Спорт иншоотларида ҳар бир тренер томонидан биринчи навбатда кўрсатилган пуллик хизматлар кўрсатилганлиги учун тўланган тўлов суммасининг 20 фоизи таълим муассасаси томонидан фойдаланилган спорт иншоотларининг коммунал тўловлари харажатларига йўналтирилади ҳамда маблағларнинг қолган қисми қуйидаги тартибда тақсимланади:
50 фоизи — спорт иншоотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади;
18. Спорт иншоотларида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан кўп тренерлар пуллик хизмат кўрсатган тақдирда спорт иншоотларининг коммунал тўловлари миқдори ҳар бир тренерга бир хил миқдорда тақсимланади.
6-боб. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи
19. Ҳар бир тренер томонидан кўрсатилган пуллик хизмат учун тўловларнинг тушуми ва уларга тўланган тўловлар бўйича алоҳида бухгалтерия ҳисобини юритилиши тегишли таълим муассасасининг бухгалтерияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
20. Таълим муассасаси раҳбари пуллик хизмат кўрсатиш тўловлари тушумининг мақсадли сарфлаш бўйича жавобгар ҳисобланади.
21. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатиш учун тўловларни амалга ошириш ҳамда уларнинг тақсимоти мониторингини олиб боради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
22. Мазкур Низом юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этишнинг
1. Таълим муассасаси спорт иншоотида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгарагини ташкил этади.
2. Пуллик хизмат кўрсатганлик учун тўлов миқдорини тренер билан келишилган ҳолда белгилайди.
Тарафлар ўртасида шартнома тузилганидан сўнг
3-босқич
Таълим муассасаси
Спорт иншоотида ташкил этиладиган пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгараклари тўғрисида оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ва бошқа шаклда тарғибот ишларини олиб боради.
Мунтазам
4-босқич
Таълим муассасаси
Тарғибот ишлари натижалари бўйича спорт тўгаракларида шуғулланиш истагида бўлганлар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантиради.
Мунтазам
5-босқич
Таълим муассасаси раҳбари
Таълим муассасасида таълим муассасаси раҳбари, малакали тренерлар ва тиббиёт ходимидан иборат бўлган аризаларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳни (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) тузади.
Аризалар тушишига қараб
6-босқич
Таълим муассасаси раҳбари
Ишчи гуруҳ баённомаси асосида шуғулланувчилар билан спорт тўгарагига қатнашиш бўйича белгиланган тартибда шартнома тузади.
1 кун
7-босқич
Шуғулланувчилар
Спорт иншоотларида пуллик хизматлар кўрсатганлик учун тўловларни амалга оширади. Бунда ушбу тўловларни таълим муассасасининг тегишли шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига тўлайди.
Ҳар ойда келгуси ойнинг 10-санасидан кечикмасдан
8-босқич
Таълим муассасаси раҳбари
Спорт иншоотларида ҳар бир тренер томонидан биринчи навбатда пуллик хизматлар кўрсатилганлиги учун тўланган тўлов суммасининг 20 фоизини таълим муассасаси томонидан фойдаланилган спорт иншоотларининг коммунал тўловлари харажатларига йўналтиради ҳамда маблағларнинг қолган қисмини қуйидаги тартибда тақсимлайди:
50 фоизи — спорт иншоотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш учун;
50 фоизи — тренерга белгиланган тартибда моддий рағбатлантириш сифатида тўлаб бериш учун.
Ҳар ой
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2019 й., 09/19/78/2559-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон: 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)