1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.17.00 Йўловчилар ва юкларни суғурталаш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги;
3.Молия / Суғурта]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 82-модда) билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 январь,
66-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 январдаги 66-сон қарорига ИЛОВА
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
«Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полиси (кейинги ўринларда суғурта полиси деб аталади) тегишли бланкада ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига киритилган транспорт воситаларининг сонига тенг нусхаларда расмийлаштирилади».
«9. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси оммавий ҳисобланади ва ташувчи ҳамда суғурталовчи ўртасида ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича, ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, бир йил муддатга тузилади.
Йўловчиларни ва уларнинг мол-мулкини автомобилда ташишни амалга оширадиган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси уч ойдан бир йилгача бўлган муддатга тузилиши мумкин».
«ташиш кунида амалда бўлган суғурта полисининг нусхасини ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига киритилган барча транспорт воситаларига ва (ёки) ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириши».