Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Виночилик ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда мазкур соҳада назоратни кучайтириш бўйича ишларни ташкил қилишни янада такомиллаштириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси 1-иловага
* мувофиқ;
Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмаси 2-иловага
* мувофиқ;
Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмаси 3-иловага
* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси (Р.В. Абдуқодиров) бир ҳафта муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг штат жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
янги киритилаётган лавозимларнинг функционал вазифаларини тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага
* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда киритсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.