toggle_night_mode
Ҳужжат 30.01.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 29 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1803-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 21 апрелдаги 01-02/19-34-сон «Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1803, 2008 йил 5 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 19-сон, 166-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 7 февралдаги 01-02/19-09-сон «Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1803-1, 2015 йил 17 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 7-сон, 83-модда).
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 15 январь,
01-02/15-3-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2019 й., 10/19/1803-2/2547-сон)