Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 21 апрелдаги 01-02/19-34-сон «Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарори (рўйхат рақами 1803, 2008 йил 5 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 19-сон, 166-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 7 февралдаги 01-02/19-09-сон «Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1803-1, 2015 йил 17 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 7-сон, 83-модда).
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.