toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 28.08.2021
Ҳужжат 29.01.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сонли «Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ер участкалари беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш ва тартиб-таомилларини жадаллаштириш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ушбу қарор билан тасдиқланган низомлар талабларига жойларда сўзсиз амал қилиниши юзасидан назоратни таъминласинлар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги Низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 6-сон, 158-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибда уй-жой қурилиши тўғрисидаги Низомнинг II ва III боблари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 12-сон, 97-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2 ва 3-иловалари, шунингдек, II боби (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 33-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 28 январь,
63-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарорига
1-ИЛОВА
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом талаблари қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилиши олиб борилаётган массивларга татбиқ этилмайди.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда «YERELEKTRON» ААТ деб аталади) — Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарорига мувофиқ ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва унга киритилган ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими;
«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси (кейинги ўринларда «E-IJRO AUKSION» деб аталади) — электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг электрон онлайн-аукционлар жараёнларидан бевосита фойдаланиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;
ер участкаси — ер фондининг қатъий белгиланган чегара, майдон, жойлашув жойи, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга қисми;
хабарнома — Интернет тармоғида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) ва унинг ҳудудий бошқармалари расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг келгусида реализация қилиниши ҳақида «E-IJRO AUKSION»даги ахборот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лот — электрон онлайн-аукционда реализация қилинадиган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
шахсий ҳисоб рақам — операторнинг маълумотлар базасида рўйхатга олинган операцияларни ўтказиш учун операторнинг ички электрон тизимида оператор томонидан электрон савдо иштирокчисига очиладиган ҳисоб рақам;
энг кичик нарх — лот ундан паст нархда реализация қилиниши мумкин бўлмаган нарх;
шахсий кабинет — сайтнинг фақат унда рўйхатга олинган иштирокчиси кира оладиган алоҳида бўлими бўлиб, у орқали иштирокчи шахсий ҳисоб рақамнинг ҳолати ва статистик ахбороти ҳақидаги маълумотлар, буюртмага оид тафсилотлар ва бошқа шахсий ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқини олади;
аукцион объекти — электрон онлайн-аукционга қўйиладиган якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаси;
оператор — «E-IJRO AUKSION»да электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишни амалга ошириш ваколати берилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
такрорий аукцион — лот реализация қилинмаган тақдирда ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион;
аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режаси лойиҳаси (кейинги ўринларда БРЛ деб аталади) — аҳоли пунктлари ҳудудлари қисмлари учун аҳоли пункти бош режаси асосида ишлаб чиқиладиган шаҳарсозлик ҳужжати бўлиб, у қизил чизиқларни, қурилишни бошқариш ва ер участкаларидан фойдаланиш чизиқларини, ердан фойдаланиш чегараларини, ҳудудларни зоналарга ажратишни ва уларда қурилиш навбатини, ҳимоя қилинадиган зоналардан фойдаланиш режимини, кўчалар, йўлаклар, пиёда юриш зоналарини, шунингдек, транспорт, алоқа, муҳандислик ускуналари ҳамда ҳудудни ободонлаштириш иншоотлари ва коммуникациялари параметрларини, қурилишнинг ҳажм-фазовий ва маъмурий-тархий ечимини, шунингдек, қурилиш зичлиги ва параметрларини, бинолар ва иншоотларнинг қаватлилигини, турини белгилайди;
бошланғич нарх — лот электрон онлайн-аукционга қўйиладиган дастлабки нарх;
«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасининг техник ишдан чиқиши — иштирокчилардан бирининг электрон онлайн-аукцион тартиботида иштирок этиши имкониятини истисно этадиган ёхуд оператор ходими томонидан электрон онлайн-аукцион ўтказишга хизмат кўрсатилиши имкониятини истисно этадиган электрон савдо майдончасининг техник носозликлари;
аукцион иштирокчиси — электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртма берган ва унда иштирок этишга қўйилган жисмоний шахс;
электрон онлайн-аукцион — аукцион шаклидаги электрон савдолар усули бўлиб, унда лотлар Интернет тармоғида «E-IJRO AUKSION»да потенциал харидорларнинг ундан тенг фойдаланиш ҳуқуқи асосида амалга оширилади.
4. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш «E-IJRO AUKSION» ягона савдо майдончасида электрон аукционлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган алоҳида тоифадаги фуқароларга уларнинг аризалари асосида аукционсиз берилади.
Ер участкалари фақат шаҳарсозлик ҳужжатлари (аҳоли пунктининг бош режаси ва аҳоли пункти тегишли қисмининг БРЛ) билан таъминланган аҳоли пунктлари ҳудудларида берилади (аукционга қўйилади).
Аҳоли пункти бош режасида якка тартибда уй-жой қуриш назарда тутилган аҳоли пункти қисмларининг БРЛ бўлмаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан белгиланган тартибда туман (шаҳар) ҳокимликлари тақдим этган якка тартибдаги уй-жой қуриш учун бўш ер участкалари рўйхати асосида БРЛ ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши таъминланади.
Якка тартибли уй-жой қурилиши учун БРЛ ишлаб чиқишни молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли маҳаллий бюджетлари махсус ғазначилик ҳисобварақларига ер участкаларига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини аукционларда реализация қилишдан, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан амалга оширилади.
5. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини бериш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни реализация қилиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Аукцион иштирокчиси электрон онлайн-аукцион орқали якка тартибда уй-жой қурилиши учун битта ер участкасини бир йилда бир марта сотиб олиш ҳуқуқига эга.
2-боб. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини аукционсиз бериш тартиби
6. Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз:
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга берилади.
Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.
7. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкасини олишга ариза туман (шаҳар) ҳокимлигига берилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
буюртмачиларнинг доимий яшаш жойи бўйича уй-жой кадастр ҳужжати нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);
мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган фуқаролар тоифаларининг бирортасига мансубликни тасдиқловчи ҳужжат.
8. Ариза туман (шаҳар) ҳокими бошчилигидаги доимий амал қилувчи ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан кўриб чиқилади.
Комиссия таркибига ер ресурслари ва давлат кадастри, қурилиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, санитария-эпидемиология хизмати органлари, фуқаролар йиғинлари вакиллари, шунингдек, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман (шаҳар) кенгаши раиси киритилади.
9. Комиссия аризани олгандан кейин ўн кун муддатда уни кўриб чиқади ва ер участкаси беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки ер участкаси бериш асосланган ҳолда рад этилганлиги ҳақида хулоса беради.
10. Комиссиянинг ижобий хулосаси асосида туман (шаҳар) ҳокими якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш ҳақида бир кун муддатда қарор қабул қилади.
11. Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида туман (шаҳар) қурилиш бўлими (кейинги ўринларда қурилиш бўлими деб аталади), ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали (кейинги ўринларда давлат корхонаси филиали деб аталади), «Қурилишда муҳандислик изланишлари, геоинформатика ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-тадқиқот институти» давлат унитар корхонаси филиали («ЎзГАШКЛИТИ» ДУК филиали деб аталади) билан биргаликда уч кун муддатда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилашни амалга оширади, шунингдек, ер участкаси олувчига қуйидаги ҳужжатларни беради:
туман (шаҳар) ҳокими қароридан кўчирмани;
якка тартибда уй-жой қуриш БРЛ (якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ер участкалари массиви бош режаси) нусхасини, участка чегараларини белгилаган ҳолда.
Ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш ҳамда участка чегараларини белгилаган ҳолда якка тартибда уй-жой қуриш БРЛ (якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ер участкалари массиви бош режаси)дан нусхани тайёрлаш бўйича олиб бориладиган ишлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади, тўлов қуйидагича тақсимланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги сумма — қурилиш бўлими ҳисоб рақамига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи миқдоридаги сумма — давлат корхонаси филиали ҳисоб рақамига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридаги сумма — «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК филиали ҳисоб рақамига.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шунингдек, давлат корхонаси филиали белгиланган тартибда ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини рўйхатга олади.
12. Ер участкасини олиш ҳуқуқига эга бўлган ва ариза берган барча фуқароларга ер участкаларини бериш имкони бўлмаган ҳолатларда, туман (шаҳар) ҳокимлиги якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкасини олишга ариза берганларнинг ҳисобини жаҳон Интернет тармоғи орқали ариза берганлар ўзининг рўйхатдаги ўрнини кузата оладиган электрон шаклда олиб боради.
Навбат тартибида ер участкаларини олишга эҳтиёжманд фуқаролар рўйхати туман (шаҳар) ҳокими томонидан ҳар олти ойда камида бир марта тасдиқланади.
13. Ариза берганлар улар тасдиқланган рўйхатга киритилгани ҳақида, ер участкаси берилишининг мўлжалдаги муддатини кўрсатган ҳолда хабардор қилиниши лозим.
3-боб. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини аукцион орқали реализация қилиш тартиби
§ 1. Ер участкалари рўйхатини шакллантириш ва ер участкаларини аукционга қўйиш учун зарур материалларни тайёрлаш тартиби
14. 0,04 гектар ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукционларда (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) реализация қилинади.
15. Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг рўйхати (кейинги ўринларда рўйхат деб аталади) давлат корхонаси филиаллари томонидан тайёрланади ҳамда ҳар чоракда — кейинги чорак ойининг ўнинчи санасигача янгиланади.
16. Рўйхат электрон шаклда «YERELEKTRON» ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.
Рўйхатга ҳар бир ер участкаси бўйича электрон шаклда қуйидаги материаллар илова қилинади:
ер участкасини топографик харитада (чегара бурилишларининг координатали нуқталари билан), бундай харита бўлмаган тақдирда — Google map харитада (тижорат мақсадларида тарқатмаслик шарти билан) ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) М 1:500 дан М 1:1000 ча бўлган масштабда кўрсатилган ҳолда жойлаштириш режаси;
чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан фотосурати (15х20 см).
Рўйхатга иловаларда ушбу банднинг учинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган материаллардан бирортаси бўлмаса ёки улар тегишли сифатда тақдим этилмаса (бошқа масштабда, ноаниқ тасвирда тақдим этилса), туман (шаҳар) ҳокимликлари рўйхатни икки иш куни мобайнида қайта ишлаш учун қайтариб беришга ҳақли.
17. Туман (шаҳар) ҳокимлиги рўйхат келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни мобайнида рўйхатда кўрсатилган ер участкаларининг якка тартибда уй-жой қуриш учун реализация қилиш бўйича мавжуд имкониятларни аниқлайди ҳамда рўйхатни «YERELEKTRON» ААТ орқали хулоса олиш учун қурилиш бўлимига юборади.
Аҳоли пункти бош режасида якка тартибда уй-жой қурилиши назарда тутилган ва ер участкалари рўйхатига киритилган аҳоли пунктлари қисмларининг БРЛ мавжуд бўлмаганда туман (шаҳар) ҳокимлиги рўйхат келиб тушган пайтдан эътиборан икки иш куни мобайнида белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигига, вилоят ёки Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармасига ваколатли лойиҳа ташкилоти билан тегишли БРЛларни ишлаб чиқишга шартнома тузиш учун юборади.
БРЛ ишлаб чиқилгандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоят ёки Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармаси белгиланган тартибда тасдиқланган БРЛни мазкур Низомга мувофиқ ер участкаларини аукционга қўйиш учун керакли материалларни тайёрлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
18. Қурилиш бўлими икки иш куни мобайнида хулосани тайёрлайди ва уни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
19. Қурилиш бўлими хулосаси туман (шаҳар) ҳокимлигига «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклида ёки кўчирилган нусха кўринишида юборилади. Бунда хулоса ижобий ёки салбий хулоса сифатида берилиши мумкин.
Ижобий хулосада ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи эгасига шаҳарсозлик ва бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этиш талаблари баён қилинади.
Салбий хулосада қонунчиликнинг аниқ нормасига таянган ҳолда, бўш ер участкасини бериш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.
20. Туман (шаҳар) ҳокимлиги қурилиш бўлимининг ижобий хулосаси келиб тушган кундан кейинги иш куни мобайнида «YERELEKTRON» ААТ орқали ушбу хулосани илова қилган ҳолда рўйхатни қуйидаги ваколатли ташкилотларга юборади:
а) хулоса олиш учун:
туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига, Тошкент шаҳрида — Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига;
туман (шаҳар) ёнғин хавфсизлиги бўлимига (бўлинмасига), Тошкент шаҳрида эса — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармасига;
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоят ёки Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига;
туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказига, Тошкент шаҳрида эса — Давлат санитария-эпидемиология назорати шаҳар марказига;
Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига — аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган ер участкалари бўйича, — бўлажак қурилиш участкасининг ер қаърида фойдали қазилмалар йўқлиги ҳақида;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳузуридаги туман йўллардан фойдаланиш корхонасига;
«Сувоқова» ДУК, «Сувсоз» ДУК туман (шаҳар) филиалига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекэнерго» АЖнинг туман (шаҳар) энергия билан таъминлаш корхонасига;
«Ўзтрансгаз» АЖнинг туман (шаҳар) газ билан таъминлаш корхонасига;
б) келишиш учун:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармасининг ҳудудлараро (ҳудудий) давлат инспекцияларига — маданий мерос ёдгорликлари муҳофаза қилинадиган ҳудудда жойлашган ер участкалари бўйича;
тегишли ҳудудлар ва иншоотларидан режим асосида фойдаланадиган ҳамда улардан фойдаланадиган ташкилотга — ер участкалари саноат ерлари, темир йўллар ва автомобиль йўллари, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлардаги ерлар таркибига кирган ҳудудларда жойлашганда.
Ер участкаларининг жойлашуви уларнинг бош режаларида, шунингдек, БРЛда белгиланган ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларида назарда тутилган функционал мақсадига мос келадиган аҳоли пунктларидаги ер участкалари бўйича давлат санитария-эпидемиология назорати хизматининг ҳамда ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлимининг (бошқармасининг) хулосасини олиш талаб этилмайди.
21. Ваколатли ташкилотлар тақдим этилган материалларни икки иш куни мобайнида келишади ёки ер участкаларининг таклиф этилаётган мақсадига мослиги ёки мос эмаслиги ҳақида хулосалар тайёрлайди.
Хулосалар ижобий ёки салбий қарор тарзида тайёрланади. Салбий хулосада меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг аниқ нормасига таянган ҳолда муайян ер участкасидан якка тартибда уй-жой қуриш учун фойдаланиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.
Ижобий қарор қилинган тақдирда, келишув ҳеч қандай эслатма ва шартларсиз, тегишли ер участкаси бўйича ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланадиган розилик резолюцияси ёки кўчирилган нусхаси орқали амалга оширилади. Келишувдан ўтказиш рад этилган тақдирда хабарнома тайёрланиб, унда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг аниқ нормасига таянган ҳолда, муайян ер участкасидан якка тартибда уй-жой қуриш учун фойдаланиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.
Рўйхатдаги ер участкалари бўйича берилган келишув ва хулоса натижалари «YERELEKTRON» ААТ орқали туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига юборилади.
22. Рўйхатда назарда тутилган ер участкасини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш туман (шаҳар) ҳокими ваколатига кирмаган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги ваколатли ташкилотларнинг ижобий келишуви ёки ижобий хулосаси олингандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмасдан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ер участкасига умрбод мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш орқали бериш учун тақдимнома юборади.
23. Тақдимномага қуйидагилар илова қилинади:
ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган бўш ер участкасини танлаш материаллари;
туман (шаҳар) қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг хулосаси;
ваколатли ташкилотларнинг хулосалари ва ваколатли ташкилотлар билан ижобий келишув тўғрисидаги ахборот.
Тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклида ёки уларнинг кўчирилган нусхалари шаклида юборилади.
24. Тақдимномада қайд этилган бўш ер участкасини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ваколатига кирган тақдирда, тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг беш иш кунида улар кўриб чиқилади ва қуйидагилар ҳақида қарор қабул қилинади:
туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан якка тартибда уй-жой қуришга мўлжалланган тегишли бўш ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг аукционга қўйилишига розилиги тўғрисида;
тегишли бўш ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг аукционга қўйилишини асосланган сабаблар кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори кейинги иш кунидан кечиктирмасдан «YERELEKTRON» ААТ орқали тегишли тақдимнома киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.
25. Туман (шаҳар) ҳокимлиги хулосалар (қарорлар) келиб тушгандан кейин бир иш куни мобайнида рўйхатни қайта кўриб чиқади, ундан салбий хулосалар берилган ер участкаларини чиқариб ташлайди.
Рўйхатда қолган ер участкалари туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан бир кун муддатда давлат корхонаси филиалига юборилади, давлат корхонаси қурилиш бўлими билан биргаликда беш иш куни мобайнида 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги бўлган ҳар бир ер участкасига (лотга) индивидуал рақам беради, чегара бурилиши нуқталари координаталари ҳамда бурилиш нуқталари ўртасидаги чегара чизиғи узунлигини кўрсатган ҳолда ер участкаси режасини тузади, чегарадош ерлар чегараларини тавсифлайди ҳамда бир иш куни мобайнида туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
26. Давлат корхонаси филиалининг чегара бурилиши нуқталари координаталари ҳамда бурилиш нуқталари ўртасидаги чегара чизиғи узунлигини кўрсатган ҳолда ер участкаси режасини тузиш, чегарадош ерлар чегараларини тавсифлаш ҳамда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш бўйича ишлари нархи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори иловасидаги Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибининг 3.11-бандидаги ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда якка тартибда уй-жой қурилиши учун ажратиладиган ер участкаларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархидан келиб чиқиб белгиланади.
27. Лотнинг энг паст нархи ер участкасининг жойлашувига боғлиқ ҳолда, ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар молия бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг тавсиялари асосида ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ишлар қийматини қўшган ҳолда белгиланади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.
Сотиладиган лотнинг энг паст нархи аукцион ўтказилаётгандаги бошланғич нарх ҳисобланади.
§ 2. Аукционни ташкил этиш ва ўтказишнинг умумий шартлари
28. Аукционлар ўтказилиши ҳақидаги хабарномалар ва лот ҳақидаги ахборот аукционни ўтказиш бошланиши санасидан камида 30 календарь кун олдин операторнинг веб-порталида жойлаштирилади;
29. Аукционларда жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиш ҳуқуқига эга.
30. Электрон онлайн-аукцион нархнинг оширилиши принципи асосида ўтказилади.
31. Бўш ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи аукционга туман (шаҳар) ҳокимининг қарорида (буюртмасида) кўрсатилган ер участкасининг энг паст нархи бўйича қўйилади.
32. Мазкур Низомда назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда, электрон аукцион бўлиб ўтмаган деб тан олинганда бўш ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ер участкасининг энг паст нархи бўйича такрорий аукционга қўйилади.
33. Оператор аукционни ташкил этиш хизматлари учун бўш ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи реализация қилинган суммасининг 2 фоизи миқдорида ҳақ олади.
§ 3. Аукцион ўтказилиши ҳақидаги хабарномани жойлаштириш
34. Туман (шаҳар), Тошкент шаҳри ҳокимликлари икки иш куни давомида:
а) ер участкасининг индивидуал тартибли рақамини, унинг жойлашган жойи, ер участкасининг майдонини (гектарда), лотнинг энг паст нархини кўрсатган ҳолда объектнинг аукционга қўйилиши ҳақида қарор қабул қилади;
б) аукционга қўйиладиган ер участкалари (лотлар)нинг рўйхатини қуйидаги материаллар ва ахборотни электрон шаклда илова қилган ҳолда тайёрлайди:
лотларга ажратилган ер участкасининг умумий режаси, ҳар бир ер участкаси алоҳида (лот) чегараларини, унинг майдонини ва индивидуал рақамини кўрсатган ҳолда;
чегарадош ерлардан фойдаланиш турларини кўрсатган ҳолда вазиятга боғлиқ схема;
бутун ер участкасининг фотосуратлари (15×20 см), камида икки тарафдан атрофидаги объектларга боғланган ҳолда;
ҳар бир лотнинг энг паст нархи;
мавжуд мажбуриятлар;
туман (шаҳар) ҳокимлигининг махсус ҳисобварағи рақамлари;
ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини аукционга қўйишга асос бўлган қарорни чиқарган туман (шаҳар) ҳокимлигининг манзили ва телефон рақами;
в) «YERELEKTRON» ААТ орқали «E-IJRO AUKSION»да аукционни ташкил қилиш ва ўтказиш учун операторга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган буюртмани (мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда) юборади;
г) бўш ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи аукционга қўйилганлиги ҳақидаги ахборотни босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида тарқатади.
Мазкур низомнинг 34-банди «б» кичик бандида назарда тутилган ҳамма ҳужжатлар буюртмага илова қилинмаган ёки улар зарур даражада расмийлаштирилмаган бўлса, оператор буюртма электрон шаклда олингандан кейинги иш кунидан кечиктирмай, бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда, туман (шаҳар) ҳокими буюртмасини рад этади.
Туман (шаҳар) ҳокими оператор кўрсатган барча камчиликларни уч кун муддатда бартараф этиб, электрон буюртмани мазкур Низомнинг 34-банди «б» кичик банди талабларига мувофиқ қайта юборади.
35. Оператор туман (шаҳар) ҳокимлигидан буюртманома ва унга белгиланган талабларга мос келадиган ҳужжатларни олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ўз веб-порталида аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани жойлаштиради.
Хабарномада қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:
аукцион ўтказиладиган сана;
лот рақами ва номи;
аукционда иштирок этиш учун буюртманомаларни қабул қилиш санаси ва тугаш вақти;
аукцион объекти ҳақида ахборот, яъни айнан:
ер участкасининг ўзига хос рақами;
бўш ер участкасини жойлаштириш режасига мувофиқ чегара ва манзил кўрсатилган ҳолда, бўш ер участкасининг майдони (гектарда) ва жойлашган жойи;
ер участкаси бўйича мавжуд чекловлар;
бошланғич нархи;
қадам нархи, бошланғич нархдан фоизларда ва йиғиндиси ифодасида;
закалат миқдори бошланғич нархдан фоизларда ва йиғиндиси ифодасида, закалат ўтказиладиган оператор банк ҳисоб рақамининг реквизитлари;
ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи аукционга қўйишга асос бўлган қарорни чиқарган туман (шаҳар) ҳокимлигининг номи, манзили ва телефон рақами;
туман (шаҳар) ҳокимининг қарори бўйича қўшимча ахборот.
36. Махсус ахборот порталида барча хоҳловчиларга мазкур Низомнинг 34-банди «б» кичик бандида кўрсатилган ахборотни эркин олиш имконияти таъминланиши лозим.
§ 4. Аукционда иштирок этиш шартлари
37. Электрон аукционда иштирок этишга буюртманомалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб операторнинг веб-порталида автоматик тарзда бошланади ва аукционни ўтказиш кунидан икки иш куни олдин (соат 13-00 да) якунланади.
Буюртманомалар электрон тарзда қабул қилинади.
Қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган буюртмалар қабул қилинмайди.
Қуйидаги тоифадаги шахслар аукционда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган шахслар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар, — Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Буюртманомани бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Буюртмачи операторнинг веб-порталида рўйхатдан ўтади ва автоматик тарзда иштирокчининг шахсий кабинети ва шахсий ҳисоб рақами очилади;
Буюртманома берувчи ўзи танлаган лотни закалат пулидан кам бўлмаган миқдорда шахсий ҳисоб рақамини тўлдиради ва буюртма беради. Закалат пули иштирокчининг шахсий ҳисоб рақамидан автоматик тарзда ўтказиб олинади.
Аукционда иштирок этиш учун закалат ер участкаси (лот) минимал қийматининг 50 фоизи миқдорида белгиланади ва операторнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.
Агар буюртмачининг шахсий ҳисоб рақамидаги мавжуд пул маблағлари закалатни тўлаш учун етарли бўлмаса, аукционда иштирок этиш учун буюртма қабул қилинмайди.
Буюртмачи буюртманома бериш муддатидан кечиктирмасдан операторга унинг веб-портали орқали хабарнома юбориб, аукционда иштирок этиш буюртманомасини ўзгартириши ёки қайтариб олиши мумкин. Бунда закалат пули автоматик тарзда иштирокчининг шахсий ҳисоб рақамига қайтарилади.
Оператор буюртманома электрон тарзда чақириб олингандан кейин бир иш кунидан кечиктирмай иштирокчига у киритган закалат пулини қайтаради. Закалат пули буюртмачининг унинг аукционда иштирок этишга буюртманомасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига юборилади.
Буюртмачига қайтарилган закалат пули буюртмачи томонидан банк ҳисоб рақами реквизитлари нотўғри кўрсатилгани ёки бошқа сабабларга кўра операторнинг банк ҳисоб рақамига қайта келиб тушган тақдирда, оператор банк реквизитлари тўғрисидаги аниқ маълумотлар сўровномасини юбориб, иштирокчини бу ҳақда хабардор қилади. Мазкур ҳолатда закалат пули буюртмачига ўзининг банкдаги ҳисоб рақами реквизитларини аниқ кўрсатиб, мурожаат қилган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмай қайтарилади.
Буюртманомаларни рўйхатга олишда мажбурий тартибда талабгорни аниқлаш имконини берадиган маълумотлар — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, паспорти рақами ва берилган жойи, солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилади. Ушбу маълумотларнинг махфийлиги оператор томонидан таъминланади.
39. Оператор савдо майдончасида рўйхатга олинган жисмоний шахслар учун, уларнинг закалат тўланганлиги ҳақида ахборотни киритишлари учун зарур шарт-шароитларни таъминлайди.
40. Савдо майдончаси автоматик режимда рўйхатга олинган жисмоний шахс томонидан закалат тўланганлигини аниқлайди ҳамда закалат киритилган пайтдан эътиборан бир иш куни мобайнида унга аукционда иштирок этиш учун рухсатнома очади.
41. Иштирок этишга буюртманома қабул қилингандан кейин у қуйидаги шартларга риоя қилинганлиги юзасидан текширилади:
буюртманоманинг белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилганлиги;
закалат пулининг оператор ҳисоб рақамига тушганлиги;
буюртманоманинг хабарномада кўрсатилган буюртмаларни топшириш муддати тугагунча топширилганлиги.
Буюртманомани текшириш автоматик тарзда амалга оширилади, текширув натижалари ва қабул қилинган қарор ҳақида буюртмачи дарҳол хабардор қилинади.
42. Буюртманоманинг қўйилган талабларга мувофиқлиги шарти билан, оператор буюртмачига аукционда иштирок этиш учун рухсат беради, шунингдек, қўшимча тарзда электрон почта орқали у аукцион иштирокчиси мақомини олганлиги тўғрисида хабардор қилади.
43. Аукцион иштирокчиларига якка тартибли рақамлар берилади, шу рақамлар билан улар аукционда иштирок этадилар.
44. Буюртманома талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, оператор буюртмачининг аукционда иштирок этиш учун буюртманомасини рад этади ва бу ҳақда унга электрон шаклда тегишли хабарнома юборади.
Бунда, буюртмачи камчиликларни бартараф қилгандан сўнг хабарномада кўрсатилган буюртманома қабул қилиш вақти якунлангунига қадар аукционда иштирок этишга буюртманомани такроран юборишга ҳақли.
Оператор электрон савдоларда субъектлар томонидан бериладиган электрон ҳужжатлар ва хабарлар мазмуни билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар эмас.
§ 5. Аукционни ўтказиш тартиби
45. Аукцион операторнинг веб-порталида хабарномада кўрсатилган кунда ва вақтда бошланади.
46. Аукцион унга қўйилган икки ва ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлганда ўтказилади.
47. Аукцион иш куни мобайнида соат 9:00 дан соат 18:00 гача ўтказилади.
48. Бошланғич нарх сифатида аукцион объектининг минимал қийматига тенг нарх белгиланади.
49. Аукционнинг қадами аукцион объекти минимал қийматининг беш фоизини ташкил этади.
50. Аукцион унинг иштирокчиларидан лотни бошланғич нархдан битта қадамга оширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.
Агар таклиф берилгандан кейин ўн дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири белгиланган қадамга оширилган лот нархини тасдиқласа, кейинги таклифни тасдиқлаш учун вақт яна ўн дақиқага узайтирилади.
Агар, тасдиқланган охирги таклифдан сўнг ўн дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф аукцион иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, аукцион натижалари ҳақидаги баённомани автоматик тарзда шакллантирган ҳолда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби, деб ҳисобланади.
Аукцион иштирокчиларига навбатдаги ставкани дастлабки белгиланган қадамнинг 5, 10 ёки 20 баравари миқдорида мустақил белгилаш имконияти берилади.
Агар, лот нархини ошириш бўйича таклифни охирги тасдиқлаган аукцион иштирокчиси буни электрон онлайн-аукционни ўтказиш вақти якунлангунга ўн дақиқадан кам қолганда амалга оширган бўлса, аукционни ўтказиш вақти охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб кейинги ўн дақиқага узайтирилади. Кейинги ҳар бир таклиф электрон онлайн-аукционни ўтказиш вақтини ўн дақиқадан узайтириб боради. Бунда электрон онлайн аукционни ўтказиш вақти 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва аукцион 21:00 соатга қадар якунланиши лозим. Лот нархи бўйича охирги таклифни соат 21:00 га қадар билдирган иштирокчи аукцион ғолиби, деб ҳисобланади.
51. Аукционни ўтказишга тўсқинлик қиладиган ягона электрон савдо майдончасида техник узилиш содир бўлган ҳолатларда, аукцион ўтказиш санаси ва вақти ҳақида аукцион иштирокчиларига хабар берилган ҳолда, аукцион техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги кунда давом эттирилади.
52. Электрон онлайн-аукцион якунланганда операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
лотнинг бошланғич нархи;
охирги ва охиргидан олдинги ставкалар (аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланган охирги ва охиргидан олдинги қадамларни ҳисобга олган ҳолда);
аукцион ғолибининг ҳамда охиргидан олдинги ставкани берган иштирокчининг фамилияси, исми, отасининг исми.
53. Аукцион қуйидаги ҳолатларда ўтказилмаган деб ҳисобланади:
аукционда иштирок этиш учун иккитадан кам иштирокчи қўйилган бўлса;
аукционнинг бирорта иштирокчиси лотни аукцион жараёнида таклиф этилган нархда сотиб олиш истагини билдирмаган бўлса;
аукцион ғолиби ва лотни сотиб олиш таклиф этилган охиридан олдинги ставкани қўйган иштирокчи унинг баҳосини белгиланган муддатда тўлиқ тўламаса.
Аукцион якунлангач оператор аукцион натижалари ҳақида баённома тузади.
54. Аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланганда, операторнинг веб-порталида бу ҳақда унинг сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган маълумот акс эттирилади.
55. Аукционни ўтказиш тугаган пайтдан бошлаб савдо майдончаси аукцион ғолибини аниқлайди ва унинг шахсий кабинетига ер участкаси (лот) қийматини тўлиқ миқдорда тўлаш ҳақида талабнома юборади.
56. Лотни аукционда таклиф этилган нархда аукцион иштирокчиларидан бирортаси томонидан сотиб олиш истаги билдирилмаганлиги сабабли аукционнинг ўтказилмаган деб тан олиниши муносабати билан лот сотилмаса, ушбу лот энг паст нархда мазкур Низомда белгиланган тартиб ва муддатда қайта қўйилади.
§ 6. Аукционлар натижаларини ҳисоб-китоб қилиш ва расмийлаштириш тартиби
57. Аукцион ғолиби аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай, операторнинг ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан лотнинг қийматини тўлиқ тўлаши лозим.
Бунда ушбу лот бўйича аввал тўланган закалат пули лот қийматига қўшиб ҳисобланади.
58. Оператор ғолиб аукцион объектининг қийматини тўлиқ тўлагандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай:
махсус бланкада аукцион натижалари ҳақида баённомани расмийлаштиради, унга муҳр қўйиб, бир нусхасини аукцион ғолибига беради (ёки аукцион ғолибининг розилиги билан почта жўнатмаси орқали юборади). Бир вақтнинг ўзида баённоманинг электрон нусхаси ғолибнинг шахсий кабинетига ҳамда «YERELEKTRON» ААТ ёки ягона ҳимояланган «Е-ХАТ» электрон почтаси орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади. Баённома нусхаси операторда қолади;
лотни реализация қилишдан тушган маблағларни, аукционни ўтказиш бўйича хизматлар ҳақи суммасини ушлаб қолган ҳолда, туман (шаҳар) ҳокимининг буюртманомасида кўрсатилган туман (шаҳар) ҳокимлигининг банк ҳисоб рақамига ўтказади.
Аукцион натижалари тўғрисидаги баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
а) аукцион ўтказилган сана;
б) ер участкасини аукционга қўйиш учун асос бўлган туман (шаҳар) ҳокимлигининг қарори;
в) аукционнинг ғолиби;
г) аукцион объекти, жумладан:
ер участкасининг ўзига индивидуал рақами, майдони ва жойлашган жойи ҳақида.
Аукцион натижалари ҳақидаги баённома ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва ушбу ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини ғолиб номига рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
59. Туман (шаҳар) ҳокимлиги лотни реализация қилишдан маблағлар келиб тушгандан кейин бир иш куни давомида:
пул маблағларини (ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш хизматлари учун тўлов суммасини чегирган ҳолда) Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг ва тегишли маҳаллий бюджетларнинг махсус ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказади;
ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш хизматлари учун пул маблағларини тегишли ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг банк ҳисоб рақамига ўтказадилар, унинг 20 фоизи «Давергеодезкадастр» қўмитасининг Ер муносабатларини ва давлат кадастрини ривожлантириш фондининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамига (4001) йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
60. Лотларни реализация қилишдан тушган ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, тегишли маҳаллий бюджетларнинг махсус ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилган маблағлар фақат ижтимоий соҳага ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга, якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун БРЛ ишлаб чиқишни молиялаштиришга, шунингдек, мулкдорларга улардан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни қоплашга сарфланади.
61. Агар аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида ер участкасининг қийматини тўлиқ тўламаса, оператор кейинги календарь кундан кечиктирмай қуйидагиларга электрон хат юборади:
Ғолибга — у ғолиб деб топилган аукцион натижасининг бекор қилинганлиги ҳақида;
ғолибдан кейин ер участкасининг нархи бўйича энг юқори ставкани қўйган аукцион иштирокчисига — аукцион ўтказилаётганда таклиф этилган ер участкаси нархини беш иш куни мобайнида тўлаш ҳақидаги таклиф ҳақида.
Агар ғолибдан кейин ер участкасининг нархи бўйича энг юқори ставкани қўйган аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида ер участкасининг қийматини тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб ҳисобланади ва унга мазкур Низомнинг 58-бандида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилади.
Агар аукцион ўтказилмаган бўлса, закалат икки иш куни давомида қайтарилиши керак. Закалат, шунингдек, аукционда иштирок этган, аммо унда ғолиб бўлмаган шахсларга ҳам икки иш куни давомида қайтарилади.
Закалат пули аукцион иштирокчисининг шахсий ҳисоб рақамига қайтарилади. Буюртмачи ушбу маблағларни шахсий ҳисоб рақамда қолдириш ёки уларни ўз банк ҳисоб рақамига қайтариш ҳуқуқига эга.
Агар аукцион иштирокчиси беш иш куни давомида операторни аукцион объектини сотиб олиш истаги йўқлиги ҳақида хабардор қилса ёки мулкнинг тўлиқ қийматини белгиланган муддатда тўламаса, у аукцион объектини сотиб олишдан бош тортган деб тан олинади.
Аукцион объекти нархини мазкур Низомнинг 57-бандида ва ушбу бандда белгиланган тартибда тўлиқ тўламаган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, тегишли маҳаллий бюджетларнинг махсус ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади.
62. Аукцион объекти нархини мазкур Низомнинг 57 ва 61-бандларида белгиланган тартибда тўлиқ тўламаган аукцион иштирокчилари аукционнинг ноҳалол иштирокчилари деб эътироф этилади.
Олти ой мобайнида икки марта аукционнинг ноҳалол иштирокчилари деб эътироф этилган шахслар кейинги календарь йили давомида аукционда иштирок этишга қўйилмайди.
Аукционнинг ноҳалол иштирокчилари ҳисоби оператор томонидан юритилади.
63. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари «E-IJRO AUKSION» орқали баённомани олгандан кейин беш иш куни мобайнида:
аукцион ғолибига ер участкасини ажратиш ҳақида қарор қабул қиладилар;
ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарорни давлат корхонаси филиалига ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборадилар;
ўз веб-сайтларида ер участкасини аукцион ғолибига ажратиш ҳақидаги қарорини эълон қиладилар.
64. Ер тузиш давлат корхонасининг филиали ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг икки иш куни давомида, ер ажратиш ҳақидаги қарор асосида ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини тўлов ундирмасдан давлат рўйхатидан ўтказади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
65. Ер участкаларини беришда ёки ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
66. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш
схемаси
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Ер участкалари якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишни амалга ошириш учун электрон аукцион ташкил қилишга
ЭЛЕКТРОН БУЮРТМАНОМА

_____‎‎___________тумани (шаҳри) ҳокимлиги билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил қилиш маркази» ДУК ўртасида тузилган 20__ йил «____» __________ даги ____-сон шартномага, шунингдек ___________тумани (шаҳри) ҳокимлигининг 20___ йил «____» _________ги ____-сон қарорига мувофиқ, ________ тумани (шаҳри) ҳокимлиги қуйидаги ер участкаси якка тартибдаги уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш учун беради:

‎‎1. Ер участкасининг индивидуал рақами № ______;
‎‎2. Ер участкасининг майдони _______га;
‎‎3. Ер участкаси жойлашган жой ___________________________;
‎‎4. Ер участкаси бўйича мавжуд мажбуриятлар ___________________;
‎‎5. Ер участкасининг энг паст нархи (сўмда) _____________;
‎‎6. Туман (шаҳри) ҳокимлигининг махсус ҳисобварақлари рақамлари _____;

‎‎Банкнинг номи _________________________________________________________________
‎Банкнинг МФОси _______________________________________________________________
‎Банк ҳисобварағи рақами №_______________________________________________________.
‎7. __________________________тумани (шаҳри) ҳокимлигининг манзили ва алоқа учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва ҳ.к.)

‎‎
‎Буюртма берилган сана:
20____ йил «____» ______________

‎‎‎_____________тумани (шаҳри) ҳокими _____________________

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎ЭРИси________________
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ер участкаларини:
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қурилаётган массивларда ҳамда «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорларига мувофиқ:
жисмоний ва юридик шахсларга, белгиланган тартибда, улардан ер участкаларининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан;
давлат улуши 100 фоиз бўлган акциядорлик жамиятларига бериш тартибини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий атамалардан фойдаланилади:
«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда «YERELEKTRON» ААТ деб аталади) — Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарорига мувофиқ ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва унга киритилган ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими;
давлат эҳтиёжлари — ерларни:
мудофаа ва давлат хавфсизлиги эҳтиёжлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни яратиш, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш учун;
фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш учун;
автомобиль йўллари ва темир йўллар, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизимлари объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш) учун;
аҳоли пунктлари бош режаларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш бўйича ижро этиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бериш;
ер участкаси — ер фондининг қатъий белгиланган чегара, майдон, жойлашув ери, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга қисми;
жамоат эҳтиёжлари — қуйидагиларни:
жисмоний шахсларга, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, шунингдек, юридик шахсларга тегишли бинолар ва иншоотлар, ҳудудларга олиб келувчи автомобиль йўллари ва пиёда йўлакларини;
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар юридик шахсларга, шунингдек, жисмоний шахсларга тегишли бинолар ва иншоотлар ҳамда ҳудудларда ўтказиладиган муҳандислик-коммуникацияларини;
ариқлар, каналлар ва бошқа сув артериялари, ҳавзаларни, аҳолини сув билан таъминлашга мўлжалланган, яшил ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги экинларини;
давлат таълим ва даволаш муассасалари, интернатлар, меҳрибонлик уйларини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган манбалардан шакллантириладиган бошқа маблағлардан молиялаштириладиган майдонлар, шунингдек, дам олиш парклари, аллеялар, хиёбонлар, дам олиш зоналари, кўллар, сув ҳавзалари ва бошқа рекреацион объектларни;
Мақсадли дастурлар доирасида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича ва шаҳарларда арзон уй-жойлар қуриш эҳтиёжлари.
3. Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
4. Ер участкаларида қурилишларни олиб боришда шаҳарсозлик, иқтисодий, санитария талаблари ва бошқа талаблар қонун ҳужжатларида белгиланади.
Йўл ёқасидаги инфратузилма объектларини давлат-хусусий шериклиги шартларида қуриш учун ер участкалари берилганда, ер участкасини оладиган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмаси билан келишган ҳолда, автомобиль йўллари бўйлаб ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш мажбуриятини оладилар.
5. Юридик ёки жисмоний шахсларнинг эгалигида, фойдаланишида, ижарасида ёки мулкида бўлган ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш фақат бу ер участкаси белгиланган тартибда улардан олиб қўйилганда (сотиб олинганда) амалга оширилади.
Бунда, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармонига мувофиқ фақат ер участкаси олиб қўйилиши режалаштирилаётган манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилганидан, шунингдек, фойда ва харажатлар баҳоланганидан кейин йўл қўйилади, ер участкаларини олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар жой ва ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига эса — кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади.
Ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги қарор бош режаларга, шунингдек, аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш ва қуриш лойиҳаларига мувофиқ қабул қилинади
2-боб. Ер участкаси ажратиш материалларини тайёрлаш тартиби
6. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда «Давергеодезкадастр» қўмитаси деб аталади) қуйидаги ваколатли органлари томонидан амалга оширилади:
туманлар (шаҳарларда) — ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар)лардаги филиаллари (кейинги ўринларда давлат корхонаси филиали деб аталади) томонидан;
Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси (кейинги ўринларда Тошкент шаҳар давлат корхонаси деб аталади) томонидан.
7. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материалларни мазкур Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ваколатли ташкилотлар билан келишиш туман (шаҳар) ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.
8. Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори билан белгиланган ер участкаси ажратилаётган юридик ёки жисмоний шахс — буюртмачи ҳамда давлат корхонаси филиали, Тошкент шаҳар давлат корхонаси томонидан шартнома асосида бажарилади.
9. Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори билан белгиланган буюртмачи ер участкасини ажратиш учун туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига ариза беради.
10. Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги буюртманома келиб тушгандан кейин бир иш куни мобайнида уни тегишли равишда давлат корхонаси филиалига, Тошкент шаҳар давлат корхонасига юборади.
11. Давлат корхонаси филиали, Тошкент шаҳар давлат корхонаси етти иш куни мобайнида буюртманома асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкаси ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади.
12. Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун давлат корхонаси филиали, Тошкент шаҳар давлат корхонаси томонидан «Давергеодезкадастр» қўмитаси тасдиқлаган Ер тузиш, давлат ер кадастри ва ерларни мониторинг қилиш бўйича лойиҳа-изланиш ишларига кетадиган вақтнинг намунавий меъёрлари тўпламига мувофиқ ҳақ ундирилади.
13. Давлат корхонаси филиали, Тошкент шаҳар давлат корхонаси буюртмачи билан шартнома тузилгандан кейин йигирма иш куни давомида электрон шаклда ер участкаси ажратиш ҳақида ҳужжатлар йиғма жилдини тайёрлайди ва уни «YERELEKTRON» ААТ орқали туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига юборади.
14. Ер участкасини ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғма жилдига (кейинги ўринларда ҳужжатлар йиғма жилди деб аталади) қуйидагилар илова қилинади:
ер участкаси, жумладан, майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси, мавжуд мажбуриятлар, қайси мақсадга мўлжалланаётганлиги, балл бонитети ва бошқалар ҳақида қисқача маълумот;
ер участкасини топографик харитада (координатали нуқталари билан), ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса — мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) М 1:500 дан М 1:1000 гача катталикда кўрсатилган ҳолда жойлаштириш режаси;
чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан биргаликдаги фотосурати (15х20 см);
ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилаётган фуқаролар ва юридик шахсларнинг рўйхати, уларнинг бузиладиган уй-жойи, ишлаб чиқариш ва бошқа қурилмалари, иншоотлар ва дарахтзорлари;
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчиликлари ва зарарлар миқдори, шунингдек, бузиладиган бинолар ва иншоотлар, кўп йиллик дарахтзорларни баҳолаш ҳақидаги маълумотлар.
15. Ушбу Низомнинг 14-бандида қайд этилган барча материаллар мавжуд бўлмаса ёки улар тегишли сифатда (бошқача масштабда, ноаниқ тасвирда) тақдим этилмаса, туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги давлат корхонасининг филиалига, Тошкент шаҳар давлат корхонасига келгуси иш кунидан кечиктирмасдан ҳужжатлар йиғма жилдини қайта тайёрлаш учун юборади. Бунда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар кўрсатилади.
Давлат корхонасининг филиали, Тошкент шаҳар давлат корхонаси туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўрсатган барча камчиликларни беш иш кунида бартараф этади ва материалларни туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига «YERELEKTRON» ААТ орқали такроран юборади.
16. Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган барча материаллар билан бирга ҳужжатлар йиғма жилдини олгандан сўнг, уни беш иш куни давомида ўрганади ва хулоса олиш учун туман (шаҳар) қурилиш бўлимига (кейинги ўринларда қурилиш бўлими деб аталади), Тошкент шаҳрида эса — Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармасига (кейинги ўринларда қурилиш Бош бошқармаси деб аталади) юборади.
17. Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда қурилиш бўлими, қурилиш Бош бошқармаси уч иш куни давомида йиғма жилдни кўриб чиқади, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди ва тегишли равишда уни туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига юборади. Хулосада шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этиш талаблари баён этилади.
18. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, туман қурилиш бўлими, қурилиш Бош бошқармаси туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигидан ҳужжатлар йиғма жилдини олгандан сўнг келгуси иш кунидан кечиктирмасдан уни кўриб чиқади ҳамда келишиш учун ўз хулосасини илова қилган ҳолда, ҳудудий архитектура шаҳарсозлик кенгашига (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) келишиш учун юборади.
Кенгаш беш иш кунидан кечиктирмасдан навбатдаги мажлисда ҳужжатлар йиғма жилдини кўриб чиқади ҳамда материалларни электрон рақамли имзосини қўйиш йўли билан келишади.
Келишилган материаллар, улар келишилгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этиш учун Кенгаш томонидан қурилиш бўлимига, қурилиш Бош бошқармасига юборилади.
19. Қурилиш бўлими, қурилиш бош бошқармаси хулосаси ва кенгаш томонидан келишилган материаллар «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон шаклда туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида ёки нусхаси кўчирилган шаклда юборилади. Бунда хулоса ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.
Ижобий хулосада ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик ва бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.
Салбий хулосада қонунчиликнинг муайян нормаларига таянган ҳолда, ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда тегишли ер участкасини бошқа, кўпроқ мос келадиган жойдан ажратиш ҳақида таклиф берилади.
Кенгаш материалларни келишишдан бош тортган тақдирда, қурилиш бўлими, қурилиш бош бошқармасига Кенгаш йиғилишининг баённомаси рад этишни асослаган ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг аниқ нормасини кўрсатган ҳолда, ер участкаси ажратиш жойини кўчириш ҳақидаги таклиф билан юборилади.
20. Қурилиш бўлими, қурилиш бош бошқармаси салбий хулоса берган ёки Кенгаш билан келишиш рад этилган тақдирда, туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлаш, шу жумладан берилган хулосага мувофиқ ажратиладиган участкаси жойлашувини ўзгартириш (келишишни рад этиш сабабларини асослаган ҳолда) ҳуқуқига эга.
Бунда, туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки иш куни мобайнида қурилиш бўлими, қурилиш бош бошқармасининг салбий хулосасида ёки Кенгашнинг келишишни рад этиш баён қилинган таклифни кўриб чиқади ҳамда ҳужжатлар йиғма жилдини Кенгаш йиғилишининг хулосаси ёки баённомасини илова қилган ҳолда давлат корхонаси филиалига, Тошкент шаҳар давлат корхонасига қайта ишлаш учун юборади.
Давлат корхонаси филиали, Тошкент шаҳар давлат корхонаси ўн иш куни давомида ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлайди, ҳужжатлар йиғма жилдини шакллантиради ва уни туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига такроран юборади. Бунда янгиланган ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлаш ва тайёрлаш бўйича ишлар учун ҳақ ундирилмайди.
Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳужжатлар йиғма жилдини олгандан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан уни қурилиш бўлимига, қурилиш бош бошқармасига мазкур Низомнинг 17-18-бандларида белгиланган тартибда хулоса олиш ёки Кенгаш келишувини олиш учун такроран юборади.
3-боб. Ер участкаси ажратиш материалларини ваколатли органлар билан келишиш тартиби
21. Қурилиш бўлими, қурилиш бош бошқармасининг ижобий хулосаси ёки туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги кенгаши келишуви олинган кундан кейинги иш куни мобайнида туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги йиғма жилдни қуйидаги ваколатли органларга юборади:
а) хулоса олиш учун:
туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига, Тошкент шаҳрида — Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига;
туман (шаҳар) ёнғин хавфсизлиги бўлимига, Тошкент шаҳрида эса — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармасига;
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоят ёки Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига;
туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказига, Тошкент шаҳрида эса — Давлат санитария-эпидемиология назорати шаҳар марказига;
Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига — аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган ер участкалари бўйича, — бўлажак қурилиш участкасининг ер қаърида фойдали қазилмалар йўқлиги ҳақида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳузуридаги туман йўллардан фойдаланиш корхонасига;
«Сувоқова» ДУК, «Сувсоз» ДУК туман (шаҳар) филиалига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекэнерго» АЖ туман (шаҳар) энергия билан таъминлаш корхонасига;
«Ўзтрансгаз» АЖ туман (шаҳар) газ билан таъминлаш корхонасига;
б) келишиш учун:
туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимига — қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ерлардан бўш ер участкаси ажратилганда;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб-чиқариш бош бошқармасининг ҳудудлараро (ҳудудий) давлат инспекцияларига — маданий мерос ёдгорликлари муҳофаза қилинадиган зонада жойлашган ер участкалари бўйича;
тегишли ҳудудлар ва иншоотларидан режим асосида фойдаланадиган ҳамда улардан фойдаланадиган ташкилотга — бўш ер участкалари саноат ерлари, темир йўллар ва автомобиль йўллари, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлардаги ерлар таркибига кирган ҳудудларда жойлашганда;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ҳудудий органларига — бўш ер участкаси автомобиль турар жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир қиладиган бошқа объектлар учун ажратилганда.
Ер участкаларининг жойлашуви уларнинг бош режаларида, шунингдек батафсил режалаштириш лойиҳаларида белгиланган ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларида назарда тутилган функционал мақсадига мос келадиган аҳоли пунктларидаги ер участкалари ажратиш материаллари бўйича давлат санитария-эпидемиология назорати хизматининг ҳамда ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлимининг хулосаларини олиш талаб этилмайди.
22. Ваколатли ташкилотлар йиғма жилд келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида йиғма жилдни келишади ёки тегишли хулосалар беради.
23. Ваколатли ташкилотнинг хулосаси «YERELEKTRON» ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон шаклда ёки хулосанинг кўчирилган нусхаси тарзида туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига юборилади. Бунда ижобий ёки салбий хулоса берилиши мумкин.
Ижобий хулосада ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик, санитария, табиатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ва бошқа норма ҳамда қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.
Салбий хулосада меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг муайян нормасига таянган ҳолда бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.
24. Ер участкалари ажратиш материалларини келишиш тегишли ер участкаси бўйича розилик резолюциясини ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш йўли билан «YERELEKTRON» ААТ орқали амалга оширилади.
Келишув ҳеч қандай изоҳлар ва шартларсиз амалга оширилади.
Келишув рад этилган ҳолатда, туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига «YERELEKTRON» ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзда хат ёки хатнинг кўчирилган нусхаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг муайян нормасига таянган ҳолда, бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабабларини кўрсатиб юборилади.
25. Ваколатли орган билан келишилмаганда ёки салбий хулоса олинганда, туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлаб, уларни ушбу Низомга мувофиқ такроран келишиш (улар бўйича хулоса олиш) ҳуқуқига эга.
26. Ваколатли ташкилотлар салбий хулоса берган тақдирда ёки келишувни рад этиш тўғрисида хат йўллаган тақдирда, туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ваколатли ташкилотларнинг эътирозларидан келиб чиққан ҳолда уч иш куни давомида ер участкасининг жойлашган жойини ва ер участкаси ажратиш материалларини қайта кўриб чиқиб, ваколатли ташкилотларнинг хулоса ва хатларини илова қилган ҳолда уларни давлат корхонасининг филиалига, Тошкент шаҳар давлат корхонасига қайта ишлаш учун юборади.
Бундай ҳолатларда давлат корхонасининг филиали, Тошкент шаҳар давлат корхонаси уч иш куни давомида ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлайди ва туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига такроран юборади.
Бунда ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлаш ва янгиланган материаллар тайёрлаш ишлари учун тўлов ундирилмайди.
27. Ажратиладиган ер участкасининг жойлашган жойи қайта кўриб чиқилгандан сўнг ва қайта ишланган материаллар олингач, туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ер участкаси ажратиш материалларини ушбу Низомнинг 17 ― 24–бандларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ваколатли ташкилотларга такроран юборади.
Бунда такроран юборилган ер участкаси ажратиш материаллари икки иш кунида кўриб чиқилиши керак.
4-боб. Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокими томонидан қарор қабул қилиш тартиби
28. Қурилиш органининг ижобий хулосаси, Кенгашнинг келишиши ва ваколатли ташкилотларнинг ижобий хулосалари ва келишувлари олингандан кейин туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокими икки кун муддатда ер участкаси ажратиш ҳақида қарор қабул қилади.
Ер участкаси ажратиш ҳақидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилган бўлиши керак:
маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорида назарда тутилган объектни қуриш шартлари;
ер участкаси кимга, қандай мақсадларда ва қандай муддатга (ер участкаси муайян муддатга вақтинча фойдаланишга ва ижарага берилганда аниқ муддат кўрсатилади) берилади, шунингдек, мавжуд бўлган тақдирда — олиб қўйилаётган (сотиб олинаётган) ер эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг номи;
берилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), ер эгалари, мулкдорлар, фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича;
ер участкаларининг эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қопланиши керак бўлган зарарлар (мавжуд бўлган тақдирда) миқдорлари ва уларни қоплаш муддатлари;
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари (мавжуд бўлган тақдирда) миқдорлари ва уларни қоплаш муддатлари;
ер участкасини рекультивация қилиш зарурати, ер участкасининг у олиб қўйилган эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қайтариш шартлари (мавжуд бўлган тақдирда);
тупроқнинг унумдор қатламини олиб ташлаш зарурати (мавжуд бўлган тақдирда );
сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари (зарурат бўлганда).
Туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаси ажратиш ҳақидаги қарорига унинг ажралмас қисми сифатида ажратиладиган ер участкасининг чегаралари плани илова қилинади.
5-боб. Ер участкалари ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш туман (шаҳар) ҳокимининг ваколатига кирмайдиган ер участкалари ажратиш бўйича материалларни келишиш тартиби
29. Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш туман (шаҳар) ҳокими ваколатига кирмаган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги ваколатли ташкилотларнинг ижобий келишуви ёки ижобий хулосаси олингандан сўнг ер участкаси ажратиш учун кейинги иш кунидан кечикмасдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдимнома юборади.
30. Тақдимномага қуйидагилар илова қилинади:
ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ер участкаси ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғма жилди;
ваколатли ташкилотларнинг хулосалари ва келишувлари.
Тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон шаклда ёки уларнинг кўчирилган нусхалари юборилади.
31. Тақдимномада қайд этилган ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман (шаҳар) ҳокими ваколатига кирган тақдирда, тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг уч иш кунида уларни кўриб чиқади ва қуйидагилар ҳақида қарор қабул қилади:
тақдим этилган материалларга мувофиқ ер участкаси ажратиш тўғрисида;
ер участкасининг жойлашган жойи ўзгартирилгандан кейин ер участкаси ажратилиши мумкинлиги тўғрисида асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда;
асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда ер участкаси ажратишни рад этиш тўғрисида.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори кейинги иш кунидан кечиктирмасдан «YERELEKTRON» ААТ орқали тегишли тақдимнома киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.
32. Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимлиги тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни олгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан «YERELEKTRON» ААТ орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ер участкалари ажратиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида хат юборади.
Хатга туман (шаҳар) ҳокимлигининг тақдимномаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимлигининг қарори лойиҳаси ва ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади.
Агар ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш Тошкент шаҳар ҳокими ваколатига кирмаса, у ҳолда Тошкент шаҳар ҳокими ваколатли ташкилотларнинг ижобий келишуви ёки ижобий хулосасини олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз қарорининг лойиҳасини, ҳужжатлар йиғма жилдини ва ваколатли ташкилотларнинг ижобий келишувлари ёки ижобий хулосалари бўйича материалларни илова қилган ҳолда хат юборади.
33. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн иш куни мобайнида йиғма жилд ва материалларни кўриб чиқади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарори лойиҳасини ер участкаси жойлашган жойи бўйича тегишли комплекс раҳбари томонидан виза қўйиш йўли билан келишади ҳамда уни кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳри ҳокимлигига, шунингдек, тегишли тақдимномани киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
Истисно ҳолатларда, қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қарор чиқарилади.
Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб олингандан кейин бир иш куни давомида ҳужжатлар тўпламини ва ваколатли ташкилотларнинг ижобий келишувлари ёки ижобий хулосалари бўйича материалларни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳри ҳокимлигининг қарорини илова қилган ҳолда, давлат корхонаси филиалига, Тошкент шаҳар давлат корхонасига юборади.
34. Танланган ер участкасининг жойлашган жойига розилик берилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлар йиғма жилдини кўриб чиққандан кейин бир кун давомида асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда, «YERELEKTRON» ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, шунингдек тегишли тақдимнома киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига хат юборади.
35. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари ушбу Низом 31-бандининг учинчи хатбошида назарда тутилган қарорни чиқарганда ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси розилик бермаган ҳолатларда, туман (шаҳар) ҳокимлиги уч иш куни давомида ер участкасининг жойлашган жойини қайта кўриб чиқади ҳамда ер участкасини ажратиш материалларини ваколатли ташкилотлар билан ушбу Низомнинг 16 ― 27-банларида белгиланган тартибда келишиш (хулоса олиш) учун такроран юборади.
Бунда, ер участкасини танлаш бўйича такроран юборилган материаллар ваколатли ташкилотлар томонидан икки иш кунида кўриб чиқилиши лозим.
Ваколатли ташкилотлар билан ер участкаси ажратиш материаллари келишилгандан (хулоса олингандан) сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ушбу Низомнинг 29 — 34-бандларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун такроран юборилади.
6-боб. Ер участкаларини бериш
36. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ер участкаси бериш ҳақидаги қарори асосида давлат корхонаси филиали, Тошкент шаҳар давлат корхонаси, қурилиш бўлими, қурилиш бош бошқармаси ҳамда «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали билан биргаликда уч иш куни давомида ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилашни амалга оширади.
Ер участкаси чегараларини жойда (натурада) белгилаш ва участка чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш бўйича ишларни бажариш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида ҳақ ундирилади ва тўлов қуйидагича тақсимланади:
энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги сумма — Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали ҳисоб рақамига;
энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи — қурилиш бўлими ҳисоб рақамига;
энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи — «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали ҳисоб рақамига йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари тўлангандан, шунингдек, ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ва юридик шахслар зарарлари қоплангандан кейин давлат корхонаси филиали икки иш куни давомида белгиланган тартибда ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.
38. Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга ёки давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун белгиланган бошқа мақсадларда фойдаланишга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
39. Ер участкаларини беришда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
40. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарорига
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Қуйидаги мазмундаги 701-банд қўшилсин:
«701. Аукцион иштирокчиларига навбатдаги ставкани дастлаб белгиланган қадамдан 5, 10 ёки 20 баравар миқдорда мустақил белгилаш имконияти берилади».
2. 79-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«махсус бланкада аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштиради, уни муҳр билан тасдиқлайди ва бир нусхасини аукцион ғолибига топширади (ёки аукцион ғолибининг розилигига кўра почта жўнатмаси билан юборади). Бир вақтнинг ўзида баённоманинг электрон нусхаси ғолибнинг шахсий кабинетига ва туман (шаҳар) ҳокимлигига «YER ELEKTRON» ААТ ёки ягона ҳимояланган «Е-ХАТ» электрон почтаси орқали юборилади».
3. 87-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«87. Туман (шаҳар) ҳокимлиги, ер участкасини реализация қилишдан маблағлар келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида:
пул маблағларини (ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш бўйича хизматлар учун тўлов суммасини чегирган ҳолда) Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг ва тегишли маҳаллий бюджетларнинг махсус ғазначилик ҳисобварақларига ўтказади;
ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш бўйича хизматлар учун тўлов суммасини тегишли ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг банк ҳисоб рақамига ўтказади, уларнинг 20 фоизи «Давергеодезкадастр» қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамига (4001) йўналтирилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2019 й., 09/19/63/2541-сон; 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон, 10.08.2019 й., 09/19/653/3535-сон; 21.12.2019 й., 09/19/1023/4182-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон, 26.11.2020 й., 09/20/747/1561-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон; 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон)