1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.13.00 Кимёлаштириш. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КИМЁЛАШТИРИШ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВОСИТАЛАРИ ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ (ДАВЛАТ КИМЁ КОМИССИЯСИ) ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 735-сонли «Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда кимёвий ва биологик препаратларни ишлаб чиқариш ва қўллаш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш, кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш, уларни синаш ва рўйхатдан ўтказиш тартибларига риоя этиш юзасидан масъулиятни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссиясини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (Давлат кимё комиссияси)га айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, Давлат кимё комиссияси ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида махсус ваколатли орган ҳисобланади.
2. Қуйидагилар Давлат кимё комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишга ҳамда юқори самарали, экология жиҳатидан хавфсиз ва кам заҳарли кимёвий ва биологик препаратларни қўллаш ҳисобига ҳосилни сақлаб қолишга йўналтирилган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланиш соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш;
республика вазирликлари ва идораларининг кимёвий ва биологик препаратларни ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш, препаратларнинг атроф-муҳитга таъсирини аниқлаш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда республика қишлоқ хўжалигида қўллаш учун рухсат этилган препаратлар рўйхатига киритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
мамлакатимизда ва чет элларда ишлаб чиқарилган, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун тавсия қилинган кимёвий ва биологик препаратларга доир илмий-техникавий ҳужжатлар экспертизасини амалга ошириш, уларнинг биологик самарадорлигини, токсик-гигиеник ва экологик хоссаларини аниқлаш юзасидан синовлар ўтказиш;
республика корхоналарида ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича четдан келтириладиган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, биопрепаратлар сифатини назорат қилиш, уларни қўллаш юзасидан хулосалар бериш ҳамда инсон саломатлигига ва атроф-муҳитга салбий таъсири аниқланганда улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш.
3. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат кимё комиссиясининг эксперт гуруҳи белгиланган тартибда тугатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тугатиш комиссиясини тузсин ҳамда мазкур эксперт гуруҳни тугатиш билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ҳафта муддатда Давлат кимё комиссияси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 4 январь,
1-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 4 январдаги 1-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (Давлат кимё комиссияси) таркиби
Исмоилов С.У.
—
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, раис
Хоназаров А.А.
—
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори, раис ўринбосари
Очилов Р.
—
Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий- тадқиқот институти директори, раис ўринбосари
Комиссия аъзолари:
Алихонов Б.Б.
—
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи
Ниёзматов Б.И.
—
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, бош давлат санитария врачи
Узоқов У.Й.
—
Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси