Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг 2017 йил 7 июлдаги 28, 21-сон қарори (рўйхат рақами 2909, 2017 йил 1 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 31-сон, 785-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
6 — 8,
14,
19 — 23,
25,
35 — 37,
41 — 44,
47,
48,
51,
55 — 57,
63 ва
74-бандлардаги «Консуллик бошқармаси» ва «Консуллик бошқармасига» деган сўзлар тегишлича «Консуллик-ҳуқуқий департаменти» ва «Консуллик-ҳуқуқий департаментига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти келган ҳужжатларни текширади ва беш иш куни ичида биттадан нусхасини Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Давлат хавфсизлик хизматига (бундан буён матнда ДХХ деб юритилади) кўриб чиқиш учун юборади.».
3.
12,
13,
30,
31,
45,
46,
49,
52,
61,
62,
68 — 71 ва
73-бандлардаги «МХХ» ва «МХХга» қисқартмалари тегишлича «ДХХ» ва «ДХХга» қисқартмалари билан алмаштирилсин.
4.
15 ва
64-бандлардаги «Консуллик бошқармасига» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаментига» деган сўзлар билан, «МХХ» қисқартмаси «ДХХ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
5.
16 ва
65-бандлардаги «Консуллик бошқармаси» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаменти» деган сўзлар билан, «МХХнинг» қисқартмаси «ДХХнинг» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
6.
24-банддаги «ТИВнинг Консуллик бошқармаси ўрганиш натижаларига асосан» деган сўзлар «ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ўрганиш натижаларига асосан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7.
50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«50. ИИВ МваФРББ ушбу Йўриқноманинг 10 ва 11-бандларига мувофиқ ҳужжатларни текширади ва ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси билан келишган ҳолда фуқароликни йўқотиш масаласини кўтаришга оид ҳужжатларнинг нусхасини ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментига ва ДХХга тақдим этади.
ИИВ МваФРББ Низомнинг IV бўлими 2-бандида назарда тутилган фактларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Бош прокуратурасига, ДХХга ҳамда ИИВнинг тегишли хизматларига, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотларни аниқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига уч иш куни ичида тегишли сўровномаларни юборади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, ДХХ, ИИВнинг тегишли хизматлари ҳамда Адлия вазирлиги сўровнома асосида барча таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бўйича тегишли текширувларни ўтказади ва уларнинг натижаларини ўттиз иш куни ичида ИИВ МваФРББга юборади.».
8.
58-банддаги «Консуллик бошқармаси» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаменти» деган сўзлар билан, «МХХга» қисқартмаси «ДХХга» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
9. 72-банднинг
биринчи хатбошисидаги «ИИВ МваФРББ ҳужжатларни ва ТИВ ҳамда МХХнинг хулосасини олгач» деган сўзлар «ИИВ МваФРББ ҳужжатларни ва ТИВ ҳамда ДХХнинг хулосасини олгач» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси ва Олий суди билан келишилган.