1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш тартиби ва мезонлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл-патруль хизмати ходимлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш тартиби ва мезонлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 декабрь,
1044-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1044-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш тартиби ва мезонлари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл-патруль хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ ЙПХ деб аталади) ходимларининг хизмат фаолиятини баҳолаш тартиби ва мезонларини, шунингдек, уларга нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофоти тарзидаги иқтисодий таъсир чораларини қўллаш тартибини белгилайди.
2. Ҳар чораклик ишларни баҳолаш якунларига кўра, фаолияти қониқарсиз деб топилган ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига нисбатан таъсир чораси сифатида лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда бир марталик пул ушланиши қўлланилади.
Бир марталик пул ушланиши интизомий жазо чораси ҳисобланмайди ва унинг қўлланиши интизомий жазо чорасини қўллаш билан боғлиқ оқибатларга олиб келмайди.
3. Ҳар чораклик ишларни баҳолаш якунларига кўра, фаолияти самарали деб топилган ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига нисбатан лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда бир марталик пул мукофоти қўлланилади.
Ушбу пул мукофоти рағбатлантириш чораси ҳисобланмайди ва ходимнинг амалдаги интизомий жазоси мавжудлигига қарамасдан қўлланилади.
4. ДЙҲХХ ЙПХ ходими томонидан хизмат интизоми бузилган тақдирда, уни интизомий жавобгарликка тортиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг Интизом устави билан тартибга солинади.
2-боб. Бир марталик пул ушланиши ва мукофоти тарзидаги чораларни қўллаш тартиби
5. Бир марталик пул ушланишини ва мукофотини қўллаш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида ташкил этиладиган ДЙҲХХ ЙПХ ходимларининг бириктирилган секторларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини баҳолаш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
Комиссия ушбу Низомнинг 6-бандига асосан намунавий таркиб бўйича беш нафар аъзодан иборат бўлади.
6. Комиссия таркибига лавозими бўйича қуйидагилар киради:
комиссия раиси — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари;
комиссия раисининг ўринбосари — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқлари;
комиссия аъзолари:
туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари;
ахборот-диспетчерлик хизмати бошлиғи — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг марказий ахборот-диспетчерлик хизмати бошлиқлари;
комиссия котиби — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқларининг кадрлар бўйича ўринбосарлари.
7. Комиссия ўз мажлисларини ҳисобот чорагидан кейинги биринчи ойнинг 15-санасидан кечиктирмай ўтказади. Комиссия қарорлари комиссия раиси тасдиқлайдиган, аъзолари ва котиби имзолайдиган мажлислар баённомаларида акс эттирилади.
Комиссия мажлисларига тегишли ҳудудда жойлашган давлат бошқа органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, шу жумладан нодавлат-нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Комиссиянинг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
8. Комиссия аъзолари ўз ваколатлари доирасида:
бириктирилган секторларда ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолиятининг ҳолати ва натижаларини ўрганиш учун ишчи гуруҳлар тузади;
бириктирилган секторларда ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолиятининг таҳлил қилинаётган даврдаги жорий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилишни таъминлайди;
таҳлил қилинаётган чорак мобайнида эришилган аниқ натижаларни кўрсатган ҳолда, бириктирилган секторларда ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни жойларга бориб эшитади;
бириктирилган секторларда ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолиятининг самарадорлигини чорак якунлари бўйича баҳолайди ва уларнинг ишини яхшилаш чораларини кўради.
9. ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофоти тарзидаги иқтисодий таъсир чоралари ушбу Низомга 1-иловадаги схема бўйича қўлланилади.
10. ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига нисбатан бир марталик пул ушланиши тарзидаги иқтисодий таъсир чораси ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда қўлланилади.
ДЙҲХХ ЙПХ тегишли ходими аввал интизомий жазога тортилганлигига асосланиб, унга нисбатан бир марталик пул ушланиши тарзида иқтисодий таъсир чорасини қўллашга йўл қўйилмайди.
11. ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига бир марталик пуллик мукофоти ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган мезонларга риоя этган ҳолда тўланади.
12. ДЙҲХХ ЙПХ ходимларининг фаолияти ушбу Низомга мувофиқ қуйидаги ҳолатларда баҳоланмайди:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таълим муассасаларини битиргандан сўнг ички ишлар органига хизматга қабул қилинган ДЙҲХХ ЙПХ ходими тегишли секторга бириктирилганда — фаолиятни мураббийлар раҳбарлигида амалга ошириш даврида;
белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқиши, узоқ муддатли махсус тадбирларга жалб қилиниши ёки соғлиғи ҳолати бўйича (ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида) хизмат вазифасини вақтинча бажара олмаган тақдирда.
13. Агар бир секторга икки ва ундан ортиқ ДЙҲХХ ЙПХ ходими бириктирилса, уларнинг фаолиятини баҳолаш ва пул ушланиши ёки мукофоти тарзидаги чоралар уларнинг ҳар бирига нисбатан тенг қўлланилади. Ходим ўз фаолиятини мураббий раҳбарлигида амалга оширадиган ҳолатлар бундан мустасно.
14. Бириктирилган секторларда ДЙҲХХ ЙПХ ходимларининг фаолияти дастлаб бир марталик пул ушланиши тарзидаги чораларни қўллаш мезонлари бўйича баҳоланади.
Агар ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолиятида бир марталик пул ушланиши чораларини қўллаш мезонларига мос келадиган кўрсаткичлар бўлмаса, бундай ҳолатда комиссия томонидан бир марталик пул мукофоти тарзидаги чораларни қўллаш мезонлари бўйича баҳоланади.
ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолиятида баҳолашнинг ҳар икки мезонига мос келадиган кўрсаткичлар бўлмаса, уларга нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофоти тарзидаги чоралар қўлланилмайди.
15. Комиссия ҳар чораклик баҳолаш натижаларига кўра, бир марталик пул ушланиши ёки мукофоти тарзидаги чораларни қўллаш учун асос бўладиган хулосалар тайёрлайди.
16. Бир марталик пул ушланиши ва мукофоти миқдорлари асосланган ва баҳолаш мезонларига мос бўлиши керак.
17. ДЙҲХХ ЙПХ ходимига нисбатан кетма-кет тўртта чоракда пул ушланиши тарзидаги чора қўлланилган тақдирда, унинг фаолиятидаги камчиликлар тўғрисидаги масала комиссия мажлисларида ва ички ишлар органларининг интизомий кенгашида муҳокама қилинади.
18. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг бир марталик пул ушланишини ва мукофоти тарзидаги чораларни қўллаш тўғрисидаги буйруқлари комиссияларнинг хулосалари асосида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасидан кеч бўлмаган муддатда қабул қилинади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига бир марталик пул мукофотини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Йўл-патруль хизмати инспекторларидан бир марта ушлаб қолинадиган пул миқдори молиявий йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тасарруфида қолади ва пул таъминотини тўлаш учун сарфланади.
20. ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофоти тарзидаги иқтисодий таъсир чораларининг объектив ва тўғри қўлланилиши учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари жавоб беради.
21. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги пул маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади.
22. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш тартиби ва мезонлари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ички ишлар органларининг ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофоти тарзидаги иқтисодий таъсир чораларини қўллаш
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш тартиби ва мезонлари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига нисбатан бир марталик пул ушланиши тарзидаги иқтисодий таъсир чорасини қўллаш
Лавозим маошига нисбатан пул ушланиши миқдори (фоиз)
1.
Бириктирилган секторда чорак давомида одамлар ўлими ёки оғир оқибатларга сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддаси 3-қисми).
Бириктирилган секторда чорак давомида одам ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддаси 2-қисми).
Бириктирилган секторда чорак давомида оғир тан жароҳати етказилишига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддаси 1-қисми).
Ўзларига бириктирилган сектор йўлларининг ҳолатини яхшилаш юзасидан тегишли чоралар кўрмаганлиги оқибатида йўлларда тирбандлик юзага келишига сабаб бўлган ҳолатлар (ЙПХ ходими томонидан йўлнинг ҳолатини яхшилаш юзасидан бажариши лозим бўлган ҳаракат амалга оширилмаганлиги тасдиқланган тақдирда).
2 та
5 %
3 — 5 тагача
7 %
6 ва ундан ортиқ
10 %
* Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда хизмат ўтаётган ДЙҲХ ЙПХ ходимларига нисбатан татбиқ этилади. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида хизмат ўтаётган ДЙҲХ ЙПХ ходимлари бундан мустасно.
** Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида хизмат ўтаётган ДЙҲХ ЙПХ ходимларига нисбатан татбиқ этилади.
Изоҳ. Бир марталик пул ушланишининг энг кўп миқдори лавозим маошининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш тартиби ва мезонлари тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига нисбатан бир марталик пул мукофоти тарзидаги иқтисодий таъсир чорасини қўллаш
МЕЗОНЛАРИ
Т/р
Фаолиятни баҳолаш мезонлари
Лавозим маошига нисбатан пул мукофоти миқдори (фоиз)
1.
Бириктирилган секторда чорак давомида одамлар ўлими ёки оғир оқибатларга сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир этилмаган (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддаси 3-қисми).
10 %
2.
Бириктирилган секторда чорак давомида одам ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир этилмаган (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддаси 2-қисми).
5 %
3.
Бириктирилган секторда чорак давомида оғир тан жароҳати етказилишига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир этилмаган (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддаси 1-қисми).
5 %
4.
Бириктирилган секторда пиёданинг айби билан унинг ўлимига сабаб бўладиган йўл-транспорт ҳодисаси содир этилмаган.
5 %
5.
Расмийлаштирилган маъмурий баённома бекор қилиш ҳолатлари мавжуд эмас.
5 %
6.
ЙПХ ходимнинг хатти-ҳаракати ҳамда муомала маданиятидан норози бўлиб ёзилган шикоятлар келиб тушмаган (тасдиғини топмаган шикоятлар натижалари бўйича).
Жиноятларни аниқлаш, шу жумладан олиб қочилган транспорт воситасини аниқлаш.
10% — аниқланган иккита жиноят учун
10.
Номаълум шахс томонидан аввал содир этилган жиноятларни, шу жумладан йўл-транспорт ҳодисаларини содир этган шахсни аниқлаш (ҳар бир алоҳида ҳолат бўйича).
10% — ҳар бир фош этилган жиноят учун
11.
Қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш (ҳар бир алоҳида ҳолат бўйича).
10% — ҳар бир аниқланган шахс учун
* Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда хизмат ўтаётган ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига нисбатан татбиқ этилади. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида хизмат ўтаётган ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари бундан мустасно.
** Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида хизмат ўтаётган ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига нисбатан татбиқ этилади.
Изоҳ. Бир марталик пул мукофотининг энг кўп миқдори лавозим маошининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 09/18/1044/2382-сон)