1.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.03.00.00 Нотариат / 18.03.06.00 Нотариал фаолият ва уни амалга ошириш қоидалари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Давлат нотариал идораларида нотариал иш юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2170-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 22 декабрдаги 308-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2170, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 503-модда) билан тасдиқланган Давлат нотариал идораларида нотариал иш юритиш қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 январдан кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 декабрь,
569-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат нотариал идораларида нотариал иш юритиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
2. 15-банддаги «мазкур Қоидаларнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ шаклдаги тегишли дафтарлар юритилади» деган сўзлар ««Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидан (бундан кейинги ўринларда Тизим деб юритилади) фойдаланилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 32-банднинг биринчи хатбошисидан «, уларнинг ҳар бирига алоҳида индекс берилади ва тегишли ҳужжатлар йиғма жилдларига тикилади, шундан сўнг, мазкур Қоидаларнинг 13-иловасига мувофиқ Мерос ишларини рўйхатга олиш китобида қайд этилади ҳамда унга шу китобдаги тегишли тартиб рақами берилади» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
11. VI боб номидаги «нотариал архивларга» сўзлар «идоравий нотариал архивларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 35-банднинг иккинчи хатбошисидаги «нотариал архивларга» сўзлар «идоравий нотариал архивларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.