1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.04.00.00 Бюджет тизимининг умумий қоидалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 11 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 676-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
«Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.
Давлат ижтимоий суғуртасига тааллуқли бўлмаган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ўхшаш пул таъминотининг барча турлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилади.
Ўқиш даврида тўланган стипендия пенсия сўраб мурожаат этувчининг хоҳишига кўра иш ҳақига тенглаштирилади.
Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг (якка тартибдаги тадбиркор ва у томонидан ёлланган ходимнинг, деҳқон хўжалиги ва оилавий тадбиркорлик субъекти аъзосининг) пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақининг миқдори:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади»;
2) 36-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Чет элда ёлланиб ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади»;
биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«а) 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, агар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса»;
«г) якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан шахсий ёрдамчи хўжаликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги фаолият:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда»;
4) 40-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Чет элда ишланган даврлар қуйидаги шартларга кўра меҳнат стажига қўшилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда».
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 7, 431, 433-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«фискал таваккалчиликлар — бюджет жараёни иштирокчилари учун бюджет тизими бюджетлари маблағларини шакллантириш ва сарфлашда молиявий ресурслардаги йўқотишларни баҳолаш»;
йигирма бешинчи — қирқинчи хатбошилари тегишинча йигирма олтинчи — қирқ биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«Маблағлари солиқлар, мажбурий тўловлар ва жарималар, шунингдек бюджет субсидияларидан шакллантириладиган давлат мақсадли жамғармалари давлат функцияларини амалга ошириш учун ташкил этилади.
Давлат мақсадли жамғармалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ташкил этилади.
Давлат мақсадли жамғармалари юридик шахс шаклида ёки юридик шахс ташкил этмасдан тузилиши мумкин»;
5) 46-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритиладиган давлат мақсадли жамғармаларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади»;
4-банди «абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов» деган сўзлардан кейин «маҳсулот тақсимотига оид битимлар бўйича фойда келтирадиган махсулотдаги давлат улуши» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғи учун акциз солиғи» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган пиво учун акциз солиғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 70-модда биринчи қисми 5-бандининг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонини» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
1-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «ёрдамчи ташкилотларни» деган сўзлардан кейин «тиббий-меҳнат эксперт комиссияларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«қишлоқ хўжалиги ташкилотларини сақлаб туриш, шу жумладан ҳайвонлар касалликларига қарши курашувчи муассасалар хизматларига ҳақ тўлаш, ерларни рекультивация қилиш ишларини бажариш, шунингдек сув хўжалиги ташкилотларини сақлаб туриш»;
олтинчи хатбошиси «ўрмон хўжалигини» деган сўзлардан кейин «ўсимликлар карантинини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4-бандининг учинчи хатбошиси «Тошкент шаҳар ҳокимликлари, уларнинг бошқармалари ва бўлимларини» деган сўзлардан кейин «ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилган давлат бошқаруви органларининг бошқа ҳудудий бўлинмаларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2-бандининг иккинчи хатбошиси «лабораторияларни» деган сўздан кейин «ирригация тизимларининг ҳавза бошқармалари ҳузуридаги туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлимларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3-банди «бўлимларини» деган сўздан кейин «шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилган давлат бошқаруви органларининг бошқа ҳудудий бўлинмаларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаси ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжаллари ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устуворликлари ва ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози асосида тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжалларини киритади»;
«Бюджетнома — эришилган натижалар ҳисобга олинган ҳолда мамлакатни келгуси даврда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини назарда тутувчи ҳужжат бўлиб, ушбу йўналишлар асосида Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари шакллантирилади.
Бюджетнома қуйидагиларни ўз ичига олади:
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўтган йилги асосий якунларини ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий йилги якунларининг прогноз баҳосини, шунингдек мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўрта муддатли давр учун асосий йўналишларини;
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўрта муддатли давр учун прогнозини;
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари жорий йилдаги ижросининг прогноз баҳосини;
солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳасини;
прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжалларини;
«Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрини;
давлат қарзининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;
солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларига, прогноз йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасига ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжалларига доир, фискал таваккалчиликларни ўз ичига олган тушунтириш хатини.
Бюджетнома:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига — жорий йилнинг 15 сентябрига қадар киритилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига хулоса тақдим этиши учун — жорий йилнинг 20 сентябрига қадар киритилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари бўйича икки ҳафталик муддатда хулоса тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига — жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан киритилади.
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг, солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишларининг лойиҳалари, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилишидан олдин мажбурий равишда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашри жамоатчилик муҳокамаси учун параллель равишда эълон қилинади»;
15) 97-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини, прогноз йил учун Давлат бюджетини, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларини ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжалларини қабул қилади»;
«98-модда. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозини ҳамда Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармаларининг асосий параметрларини тасдиқлаш»;
«асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳамда прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг параметрлари ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжаллари»;
иккинчи қисмидаги «махсус ахборот порталида (Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг махсус веб-сайтида)» деган сўзлар «операторнинг махсус ахборот порталида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги эълонларни махсус ахборот порталида жойлаштириш жорий молия йилининг 10 декабридан кечиктирмасдан амалга оширилади»;
18) 122-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан ижро этилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари томонидан ҳисобга олинади»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағидаги ва бошқа банк ҳисобварақларидаги бюджет тизими бюджетларининг вақтинча бўш турган маблағларини бошқаради»;
бешинчи ва олтинчи қисмларидаги «Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг» деган сўзлар «Ягона ғазна ҳисобварағининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 143-модданинг иккинчи қисми «давлат активларини хусусийлаштиришдан» деган сўзлардан кейин «ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ