1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташишларда хорижий автоташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташишларда хорижий автоташувчилар учун қўшимча қулай шарт-шароитларни, ҳамда автомобиль транспортида экспорт-импорт юкларни узлуксиз ташишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик каналлар орқали хорижий давлатларнинг элчихоналари, консулликлари ва ваколатхоналарини мазкур қарор қоидалари тўғрисида хабардор қилсин.
3. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ― «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 декабрь,
1022-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1022-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорида:
в) давлат тилидаги матн 6-бандининг бешинчи хатбошидаги «беш фоиздан ортиқ бўлганда» сўзлари «беш фоизгача бўлганда (беш фоиз ҳам қўшилган ҳолда)» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг транзит ўтиш қоидаларининг 8-бандида:
а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«мазкур банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган талаблар Ўзбекистон Республикаси чегаралари орқали сафар йўналиши қайд этилган автотранспорт воситасида (тунаш учун қайта бутланган ер усти автотранспорт воситасида) туристик (нотижорат) мақсадларда транзит ўтаётган чет эл фуқароларига татбиқ этилмайди»;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 09/21/738/1133-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали алоҳида юклар ва ҳарбий бўлинмалар транзитини давлат томонидан бошқариш ва назорат қилиш тўғрисида» 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 2-сон, 10-модда):
а) 5-банднинг учинчи хатбошига «Мудофаа вазири» сўзларидан кейин «у бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари томонидан» сўзлари қўшилсин;
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро автомобилда йўловчилар ва юк ташишларини амалга оширишни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. Ҳужжатлар лицензияловчи органга бевосита лицензия талабгори томонидан ёхуд улар олинганлигини тасдиқловчи билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда етказиб берилади.
Тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, уларнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда зудлик билан ариза берувчига топширилади (юборилади)».
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 633-сонли қарорига асосан 6-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 10 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/633/0915-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1022/2328-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 09/21/738/1133-сон; 09.10.2025 й., 09/25/633/0915-сон)