1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Энергия билан таъминловчи ташкилотлар томонидан давлат солиқ хизмати органларига муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларини ундириб олиш чораларини кўриш учун маълумотларни тақдим этиш ҳамда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар натижаларини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 25 декабрда 1437-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 28 августдаги 2017-44-сонли «Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва уларнинг электр таъминоти корхоналари томонидан давлат солиқ хизмати органларига муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларини ундириб олиш чораларини кўриш учун маълумотларни тақдим этиш ҳамда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар натижаларини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1437-4, 12.09.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарорига мувофиқ қарор қилинади:
1. Энергия билан таъминловчи ташкилотлар томонидан давлат солиқ хизмати органларига муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларини ундириб олиш чораларини кўриш учун маълумотларни тақдим этиш ҳамда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар натижаларини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.