toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2269-1]
«Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 27 сентябрдаги 3, 9, 20, 24, 15914, 01-02/12-18-сон қарори (рўйхат рақами 2269, 2011 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 39-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби ҳақидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 11 декабрь,
38-сон
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 11 декабрь,
79-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 11 декабрь,
56-сон
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 11 декабрь,
9-сон
Давлат хавфсизлик хизмати раиси И. АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 11 декабрь,
14-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 11 декабрь,
01-02/12-52-сон
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 11 декабрдаги 38, 79, 56, 9, 14, 01-02/12-52-сон қарорига
ИЛОВА
Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби ҳақидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 16-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига» деган сўзлар «Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 43-банддаги «Миллий» деган сўз «Давлат» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги билан келишилган.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори в.б Б. ХАКИМОВ
2018 йил 10 декабрь
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
2018 йил 10 декабрь
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д. ДЕХКАНОВ
2018 йил 10 декабрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/2269-1/2307-сон)