Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/11-сон қарори (рўйхат рақами 2711, 2015 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 460-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
10-банддаги «Тижорат банкларида касса ишларини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)» деган сўзлар «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь),» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«59. Банкларда тўлдирилмаган янги омонат дафтарчалари қатъий ҳисобда турувчи бланкалар ҳисобланади ва улар пул омборхонасида Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) талабларига мувофиқ сақланиши лозим.».
4.
130-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
5.
187-банддаги «Тижорат банкларида касса ишларини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома»да (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)» деган сўзлар «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6.
7-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.