Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ мактабгача таълим муассасаси Кузатув кенгашининг (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) мақсади, вазифалари, ваколатлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
4. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек муассасанинг Устави ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.
5. Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ҳудудий бўлинма томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан муассаса раҳбарини сайлаш, шунингдек уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклифлар киритиш;
муассасани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;
муассаса фаолиятини такомиллаштириш, молиявий-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет ва бюджетдан ташқари ҳамда ҳомийлик маблағларидан фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида муассаса раҳбарининг ҳисоботларини тинглаш;
муассасанинг йиллик молиявий режаларини, кўрсатилаётган пуллик хизматлар нархининг миқдорларини ва муассаса мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумладан аукциондаги бошланғич нархни муассаса раҳбарининг иштирокида танишиб чиқиш ва таклифлар бериш;
муассаса раҳбари, педагог ва бошқа ходимларининг фаолияти бўйича ижтимоий сўровлар ўтказиш;
муассасада тарбияланувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни яхшилаш бўйича ота-оналар ва жамоатчилик ташкилотлари ва ҳомийлар билан ҳамкорлик қилишда амалий ёрдам кўрсатиш;
муассасани ривожлантиришга доир устувор йўналишларни белгилаш бўйича таълим муассасаси раҳбарининг дастур ва режалари юзасидан ҳудудий бўлинмага таклифлар киритиш;
муассасанинг ходимларини рағбатлантириш бўйича ҳудудий бўлинмага таклифлар бериш.
Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга ошириши мумкин.
3-боб. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш ва таркибини шакллантириш
6. Муассасада болаларнинг сифатли таълим олишлари, уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлаш мақсадида муассаса раҳбарига кўмаклашиш учун ҳар бир муассасада Кенгаш ташкил этилади.
9. Кенгашнинг биринчи йиғилишида иштирок этаётган аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали Кенгаш раиси ва котиби сайланади. Бунда, Кенгаш раиси ва котиби Кенгаш аъзоси ҳисобланган ота-оналар орасидан сайланади.
10. Кенгаш таркиби 3 йил муддатга сайланади. Бунда Кенгаш таркиби ҳар ўқув йили бошида кўриб чиқилиши мумкин.
11. Кенгаш аъзоларининг сайлашда муассасада тарбияланаётган болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (улардан бири) иштирок этиши мумкин.
14. Муассаса маъмурияти ходимлари, педагоглар, тарбиячилар, тарбиячи ёрдамчилари Кенгашга яширин овоз бериш орқали сайланади ва муассаса педагогик кенгашининг қарори билан тасдиқланади.
20. Кенгаш йиғилиши баённома билан расмийлаштирилади.
21. Кенгаш йиғилишида унинг умумий аъзоларидан 60 фоизи иштирок этганда Кенгаш қарор қабул қилиши мумкин.
22. Кенгаш ўз фаолиятини дахлсизлик, ошкоралик, шаффофлилик, адолатлилик тамойилларига мувофиқ амалга оширади.
23. Кенгаш қарорлари аъзоларнинг тенг ҳуқуқлилиги асосида оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
24. Кенгаш йиғилишларига Кенгаш раиси раислик қилади.
25. Кенгаш раиси ўз ваколатини вақтинча бажариш имконияти бўлмаган ҳолларда (хизмат сафари, таътил ва касаллик даврида), унинг вазифасини бажариш Кенгаш аъзоларидан бирига вақтинча юклатилади. Бунда, муассаса ва ҳудудий бўлинма ходимларига юклатилиши мумкин эмас.
27. Кенгаш йиғилишлари мазкур Низом талабларига мувофиқ ташкиллаштириши ва ўтказилиши ҳамда ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқ расмийлаштирилиши учун Кенгаш раиси масъул ҳисобланади.
28. Кенгаш йиғилиши ўтказилишидан камида 10 кун олдин йиғилиш ўтказиладиган кун, вақти, жойи ва муҳокама этиладиган масалалар ҳақида Кенгаш аъзолари хабардор қилиниши лозим. Кенгаш аъзоларини хабардор қилиш учун Кенгаш раиси масъул ҳисобланади.
29. Муассаса раҳбари Кенгаш йиғилишларини ўтказиш ва унинг ишини ташкил қилиш (ҳужжатларни расмийлаштириш ва сақлаш учун зарур бўлган хона, муассаса фаолияти билан боғлиқ маълумотлар ва канцелярия жиҳозлари) учун масъул ҳисобланади.
30. Кенгашнинг фаолияти бўйича маълумотларни ҳар чоракда муассасанинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида ёки муассасанинг барча кўриши мумкин бўлган жойига жойлаштириш тавсия этилади.
34. Муассасада тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналаридан турли хил сабаблар билан муассаса раҳбари, Кенгаш аъзолари ва бошқа ходимлари томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.
36. Кенгаш раиси, котиби ва аъзолари жамоатчилик асосида амалга оширадиган кузатув кенгашидаги фаолияти юзасидан интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
37. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
2018 йил 21 ноябрь,
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИКОВ