1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.02.00 Картография]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахсларга рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга оширишнинг шаффоф механизмларини белгилаш йўли билан қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бир ой муддатда:
ўзи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин;
ушбу қарорнинг мақсади, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг ёритиш бўйича тадбирларнинг ташкил қилиниши ва ўтказилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 977-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/183/0308-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) 1-илова (Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхати)нинг «Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришга ваколатли орган» устуни 143-позициясидаги «Ергеодезкадастр» сўзи «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин (Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига 1-илова рус тилидаги матнда берилган).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2018 й., 09/18/977/2260-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон, 15.04.2022 й., 09/22/183/0308-сон)