1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 сентябрдаги ПФ-140-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқ ва божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини кенгайтириш, экспорт қилувчи ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, рақобатбардош экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кўпайтирилишини рағбатлантириш мақсадида:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.04 Реэкспорт]
1. Белгилаб қўйилсинки, товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти, шунингдек божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотлари реэкспортини, шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали амалга оширган юридик шахслар солиқ солинадиган базани:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 сентябрдаги ПФ-228-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 06/22/228/0878-сон)
товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;
товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ягона солиқ тўлови бўйича камайтирадилар.
Ушбу бандда назарда тутилган имтиёзлар иловага мувофиқ рўйхат бўйича хом ашё товарларини экспорт қилишга, шунингдек, халқаро ташишлар (автотранспортдан ташқари) ҳамда узатиш қувурлари ва газ қувурлари орқали етказиб бериш хизматларига нисбатан татбиқ этилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.01 Неустойка]
2. Белгилансинки, ушбу Фармоннинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилиши натижасида тўланмаган маблағлар қуйидаги ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади:
товарлар экспорт режимига чиқарилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида валюта тушуми таъминланмаганда.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда ушбу Фармонга мувофиқ берилаётган имтиёзларни назарда тутсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу Фармонга мувофиқ имтиёзларни қўллаш устидан тизимли назорат ўрнатсин.
5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 ноябрь,
ПФ-5587-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги ПФ-5587-сон Фармонига ИЛОВА
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги ПФ-5777-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2019 й., 06/19/5777/3501-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 06/18/5587/2245-сон; 01.08.2019 й., 06/19/5777/3501-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 06/22/115/0344-сон, 30.09.2022 й., 06/22/228/0878-сон)