toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 22 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3089]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 459-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 октябрь,
286-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 20 октябрдаги 286-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 459-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига (бундан буён матнда мактаб-интернат деб юритилади) ўқувчиларни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) қабул қилиш учун танлов ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 459-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ихтисослаштирилган мактаб-интернатда ўқишга ички ишлар органларининг, биринчи навбатда хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизматни ўташ давомида олган ярадорлиги, контузияси, касаллиги ва жароҳатланганлиги оқибатида ногиронликка учраган ёки вафот этган ҳарбий хизматчи ва ходимларининг (бундан буён матнда ходимлар деб аталади) ва бошқа фуқароларнинг умумий ўрта таълим ташкилотларида 4-синфни тамомлаган фарзандлари (ўғил болалар) ҳар йилги қабул квоталарига мувофиқ танлов асосида қабул қилинади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 655-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3089-1, 25.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2024 й., 10/24/3089-1/0960-сон)
Бунда, жамоат тартибини сақлашда, жанговар ҳаракатларда, террорчиликка қарши операциялар ўтказишда, фавқулодда ҳолат тартибини ҳуқуқий таъминлаш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда иштирок этган вақтда ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари ўқишга танловсиз қабул қилинади.
2. Танлов қуйидаги босқичларда амалга оширилди:
ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш;
умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш;
якуний тест синовлари.
3. Мактаб-интернатга номзодларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига номзодларни қабул қилиш бўйича қабул комиссияси (бундан буён матнда қабул комиссияси деб юритилади) тузилади ҳамда қабул комиссиясининг таркиби тасдиқланади.
4. Қабул комиссияси қабул йилининг 1 апрелидан 10 сентябрига қадар фаолият юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи қабул комиссияси раиси ҳисобланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 15 ноябрдаги 652-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3089-2, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2025 й., 10/25/3089-2/1085-сон)
Қабул комиссияси раиси қабул комиссиясининг ишини ташкиллаштиради, комиссия раиси ўринбосарлари ва аъзоларининг вазифаларини белгилайди, комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда назорат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қабул комиссияси таркибига келишув асосида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги тизимидан тегишли мутахассислар киритилиши мумкин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қабул комиссияси фаолиятига ҳамда уларнинг ишларини ташкиллаштиришга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар бошқармаларида (ҳудудий ички ишлар бошқармалари) ишчи гуруҳлар тузилади ва ушбу ишчи гуруҳларнинг таркиби тасдиқланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 15 ноябрдаги 652-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3089-2, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2025 й., 10/25/3089-2/1085-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ишчи гуруҳлар таркибига ҳудудий ички ишлар бошқармаларининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари, Шахсий хавфсизлик, Юридик таъминлаш бўлинмалари масъул ходимлари ҳамда Ҳарбий-тиббий комиссия раиси киритилиши зарур.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 15 ноябрдаги 652-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3089-2, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2025 й., 10/25/3089-2/1085-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Мактаб-интернатга ўқишга муносиб номзодларни танлаб олишни ташкил этиш учун ҳудудий ички ишлар бошқармалари ишчи гуруҳлари томонидан мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади. Тарғибот-ташвиқот ишлари умумий ўрта таълим ташкилотларида, аҳоли турар жойларида ва ички ишлар органларида учрашувлар ўтказиш орқали амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 655-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3089-1, 25.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2024 й., 10/24/3089-1/0960-сон)
9. Мактаб-интернатга ўқишга қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан танлов эълон қилинади ва оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида берилади. Эълонда қабул қилиш шартлари ҳамда танловларни ўтказиш муддатлари кўрсатилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Фарзандлари мактаб-интернатга ўқишга кириш истагини билдирган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар бошқармаларига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 1 октябрдаги 569-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3690, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3690/0925-сон)
Фарзандлари мактаб-интернатга ўқишга кириш истагини билдирган ходимлар бевосита ички ишлар органларининг раҳбарларига билдирги билан мурожаат қилади.
Аризалар қабул йилининг 15 апрелидан 1 июнь кунига қадар қабул қилинади.
2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш, ўрганиш ва юбориш
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Фарзандлари мактаб-интернатга ўқишга кириш истагида бўлган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳамда ходимлар мазкур Низомнинг 10-бандидаги ариза ёки билдирги билан бирга номзод тўғрисидаги маълумотлар анкетасини ҳамда электрон шаклда номзоднинг рангли фотосуратини тақдим этади.
Номзоднинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Бунда, ишчи гуруҳ томонидан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиш орқали аниқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 15 ноябрдаги 652-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3089-2, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2025 й., 10/25/3089-2/1085-сон)
12. Мактаб-интернатга ўқишга кириш истагида бўлган номзодларнинг ҳужжатлари қабул қилиниб, уларга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада маълумотнома расмийлаштирилади. Биринчи нусхаси номзоднинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга имзо орқали тақдим этилади ҳамда иккинчи нусхаси номзоднинг ҳужжатларига бириктирилади.
13. Ишчи гуруҳ томонидан ҳужжатлар йиғилгандан сўнг ўқувчилар 10 июндан 20 июнь кунига қадар ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасасида ташкил этилган тиббий комиссия томонидан кўрикдан ўтказилади.
Тиббий кўрикдан ўтказишда ўқувчининг антропометрик кўрсаткичлари (тана вазни, бўйининг узунлиги ва кўкрак қафаси айланаси), функционал имкониятлари ва соғлиғидаги мавжуд нуқсонлари аниқланади.
Тиббий кўрик натижаларига кўра соғлом деб топилган ўқувчилар танловнинг кейинги тадбирларига қўйилади.
14. Ишчи гуруҳ масъул ходимлари томонидан номзодларнинг ҳужжатлари қабул йилининг 25 июнь кунига қадар қабул комиссиясига юборилади.
15. Ишчи гуруҳ 11-бандда кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда ходимлар томонидан тақдим этилган қуйидаги ҳужжатларни номзодларнинг йиғма жилдига бириктирилишини таъминлайди:
ходимга бевосита бошлиғи (командир) томонидан берилган тавсифнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ходимнинг маълумотнома-объективкаси (ҳудудий ички ишлар бошқармалари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари томонидан имзоланган ҳолда);
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 15 ноябрдаги 652-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3089-2, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2025 й., 10/25/3089-2/1085-сон)
номзодга ҳужжатлари қабул қилиб олинганлиги ҳақида берилган маълумотнома;
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизматни ўташ давомида олган ярадорлиги, контузияси, касаллиги ва жароҳатланганлиги оқибатида ногиронликка учраган ёки вафот этган ходимларга нисбатан тегишли ички ишлар органи томонидан ўтказилган хизмат текшируви хулосаси нусхаси (муҳр билан тасдиқланган);
Мактаб-интернатга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
Мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги номзодни ўқишга юбориш ҳақидаги хулоса.
3-боб. Танлов тадбирларини ва тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш
16. Мактаб-интернатда танлов тадбирлари бошланишидан камида беш кун олдин қабул комиссияси томонидан танлов тадбирлари ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Мазкур режа-жадвал мактаб-интернатнинг қабул комиссияси эълонлар тахтасига ҳаммага кўриш учун қулай бўлган ҳолда жойлаштирилади, шунингдек Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда ишчи гуруҳларига номзодларни белгиланган муддатларда етиб келишларини таъминлаш учун юборилади.
17. Ёзма иш (диктант), умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича танлов тадбирлари ўтказиш муддати белгиланган режа-жадвалга асосан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумтаълим фанлари бўйича тест синовлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган муддатда қабул йилининг 15 августидан 25 август кунига қадар ўтказилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
18. Ёзма иш (диктант) ўтказиш қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан режа-жадвалда белгиланган муддатда мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича қабул комиссияси таркибига мактаб-интернат мутахассислари киритилади, шунингдек комиссия таркибига умумий ўрта таълим ташкилотларининг мутахассислари келишув асосида таклиф қилиниши мумкин.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 655-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3089-1, 25.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2024 й., 10/24/3089-1/0960-сон)
19. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан режа-жадвалда белгиланган муддатда мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Қабул комиссияси таркибидаги номзоднинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда қабул комиссияси таркибига мактаб-интернат ва ҳудудий ички ишлар органларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассислари киритилади. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тизимидан келишув асосида мутахассислар таклиф этилиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Қабул комиссияси томонидан ёзма иш (диктант) ҳамда умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш босқичларининг натижалари бўйича Низомнинг 6-иловасига мувофиқ баённома расмийлаштирилиб, 6 баллдан кам тўплаган номзодлар Агентлик томонидан ўтказиладиган тест синовларига киритилмайди.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Номзодларни умумтаълим фанлари бўйича (она тили ва адабиёт ҳамда математика) билимини баҳолаш Агентлик томонидан тест синовлари асосида ўтказилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
23. Номзодлар ёзма иш (диктант) ва умумжисмоний тайёргарлик синовлари натижаларидан келиб чиқиб қабул комиссияси томонидан шакллантирилган рўйхат асосида тест синовларига киритилади.
24. Тест синовлари умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Тест синови материаллари Агентлик томонидан бошланғич ва умумий ўрта таълим соҳасидаги етакчи мутахассислар жалб этилган ҳолда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда шакллантирилади. Тест саволлари давлат таълим стандартида бошланғич синф битирувчи ўқувчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган минимал талаблар доирасида тузилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
26. Мактаб-интернатнинг учун тест синовлари 1 соат (60 дақиқа) давом этади. Тест синовлари бошланишига қадар 20 дақиқагача тушунтириш ишлари ўтказилади, бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.
27. Номзодларга таълим соҳалари бўйича она тили ва адабиётдан (ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида) 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволлари берилади. Тест саволларининг она тили ва адабиётдан берилган ҳар бир тўғри жавоб учун «2,1» балл билан ва математикадан берилган ҳар бир тўғри жавоб учун «1,1» балл билан баҳоланади.
28. Номзодлар тест синовларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ берилган маълумотнома билан киришга рухсат берилади.
29. Тест синовларига белгиланган муддатда келмаган номзодлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
30. Тест синовлари ўқишга қабул қилишнинг ҳал қилувчи босқичи ҳисобланиб, ходимлар ва бошқа фуқаролар учун ажратилган қабул квоталари доирасида тест синовлари натижаси бўйича тўпланган баллардан келиб чиққан ҳолда навбатдаги кетма-кетлик тартибига мувофиқ номзодлар танлаб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Тест синовлари натижалари Агентлик томонидан қабул комиссиясига тақдим этилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
32. Қабул комиссияси тест синовлари натижаларига кўра ўқишга кирган номзодлар рўйхатини тузади ҳамда мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги баённомани расмийлаштиради.
33. Ўқишга қабул қилинган номзодлар рўйхати ва уларнинг тест синов натижалари эълонлар тахтасига ҳамма кўриш учун қулай бўлган ҳолда жойлаштирилади.
34. Мактаб-интернат томонидан қабул йилининг 30 августидан кечиктирмаган ҳолда номзодларни ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ чиқарилади.
4-боб. Танлов тадбирлари бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Номзод, унинг ота-онаси (ёки унинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан берилган мактаб-интернатга ўқишга қабул қилиш билан боғлиқ мурожаатлар қабул комиссияси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Танлов натижалари юзасидан номзоднинг мурожаатларини қисқа муддатда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи раислигида апелляция комиссияси тузилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 15 ноябрдаги 652-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3089-2, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2025 й., 10/25/3089-2/1085-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Апелляция комиссияси таркибига қабул комиссия фаолиятида иштирок этмаган Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ва мактаб-интернатнинг тегишли мутахассис ходимлари киритилади, шунингдек мурожаатнинг мазмунидан келиб чиқиб келишувга асосан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирликларининг ҳудудий бўлинмаларидан мутахассислар таклиф қилиниши мумкин.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 15 ноябрдаги 652-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3089-2, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2025 й., 10/25/3089-2/1085-сон)
38. Апелляция комиссиясига ариза ва шикоятлар танлов натижалари эълон қилинган кундан эътиборан 3 иш кунида қабул қилинади.
39. Апелляция комиссияси қабул қилинган ариза ва шикоятларни 3 иш кунидан кечиктирмасдан мурожаат қилган номзод, унинг ота-онаси (ёки унинг ўрнини босувчи шахслар) иштирокида кўриб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятлари апелляция комиссияси томонидан қабул қилиб олинган куни Агентликка юборилади.
Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятлари Агентлик томонидан 3 иш куни ичида кўриб чиқилади ва натижалари Ички ишлар вазирлигига юборилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
5-боб. Якуний қоидалар
41. Номзодлар ёзма иш (диктант), умумжисмоний тайёргарлик, тест синовларига тайёрланиш ва уларни топшириш даврида турар жой билан таъминланмайди, шунингдек мактаб-интернатга келиб-кетиши, яшаши ва овқатланиши билан боғлиқ барча сарф-харажатлар уларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.
42. Номзодни ўқишга қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.
43. Ўқишга қабул қилинмаган номзодларнинг ҳужжатлари 10 кунлик муддатда ҳудудий ички ишлар бошқармаларга қайтариб юборилади. Қабул қилинган номзодларнинг ҳужжатлари мактаб-интернатда сақланади.
44. Шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини номзоднинг қўлига ёки унинг ота-онасига (унинг ўрнини босувчи шахсларга) бериш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Мазкур Низом талаблари бузилган тақдирда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
46. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2018 йил 17 октябрь
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2018 йил 17 октябрь
Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д. НАБИЕВ
2018 йил 18 октябрь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М. КАРИМОВ
2018 йил 18 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎________‎‎____________________________________га
‎(ички ишлар органи бошлиғи Ф.И.О.)
‎_____________________________________________да
‎(номзоднинг яшаш жойи)
‎яшовчи______________________________________ дан
‎(номзоднинг отаси ёки онасининг Ф.И.О.)

‎‎А Р И З А

‎Менинг фарзандим _______________________________________________________________________________га
‎(номзоднинг туғилган йили Ф.И.О.)

‎‎ўқишга кириш учун ҳужжатларини расмийлаштиришга ҳамда ўқишга қабул қилиш учун ўтказиладиган танловларда иштирок этишига рухсат беришингизни сўрайман.
‎Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб интернатида таълим олиш шарт-шароитлари, тартиб-интизомга риоя этиш қоидалари ва имтиёзлари билан таништирилдим.
‎Ўтказиладиган танловларни фарзандим _________________________________________________ тилида топширади.

‎‎‎‎(ўзбек, рус ва қорақалпоқ)

‎‎_________________
‎(имзо)‎

____________________________________
‎‎‎(Ф.И.О.)

‎‎20___ йил «____» ______________________
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎МАЪЛУМОТНОМА




‎3х4
‎расм ўрни ‎‎‎

‎‎





М.Ў.‎

‎‎________________________________________________________________________________________________
‎(номзоднинг Ф.И.О.)

‎‎Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ____________________
‎__________________________________________________________________________________да ўқишга номзод

‎‎(ҳудудий ички ишлар органининг номи)

‎‎сифатида рўйхатга олинди.

‎‎Ҳудудий ички ишлар органлари ишчи гуруҳларининг раҳбари

‎‎
‎_________________
‎(имзо)

‎‎
‎___________________________
‎(Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎______________________________________
‎(ички ишлар органи бошлиғининг унвони,
‎Ф.И.О. ва имзоси)

‎20 ___ йил «_____»______________________

‎‎Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига номзод _______________________________________________________ ни ўқишга қабул қилиш учун ўтказиладиган танловларда иштирок этиш учун юбориш тўғрисида
‎ХУЛОСА

‎‎_____________________________________________________________________________________нинг фарзанди
‎(фуқаро ёки ходимнинг (ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахслар тўғрисидаги,)

‎‎_________тумани ____–сонли умумий ўрта таълим ташкилотининг ўқувчиси ___________________________________
‎____________________________________________________________________номзоди Ўзбекистон Республикаси

‎‎(номзоднинг Ф.И.О.)

‎‎Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқишга қабул қилиш учун ўтказиладиган танловда иштирок этиш масаласи ўрганиб чиқилди.
‎1. Номзодни ўрганиш натижалари: (номзод тўғрисидаги маълумотлар анкета, ИИО ходимнинг фарзанди ёки хизмат вақтида ҳалок бўлган ходим ҳақидаги қисқача маълумотлар киритилади)
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎‎2. Номзод бўйича якуний хулоса:
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎‎‎

‎‎_______________________________________________
‎(масъул шахснинг лавозими ва унвони)
‎‎‎_______________________________________________
‎‎‎(масъул шахснинг лавозими ва унвони)
‎‎‎_______________________________________________
‎‎(ИИО тиббиёт бўлими раҳбарнинг лавозими ва унвони)
‎‎‎_______________________________________________
‎‎(ишчи гуруҳ раҳбарининг лавозими ва унвони)

_____________________________________
‎‎‎(Ф.И.О.)
‎_____________________________________ ‎‎‎(Ф.И.О.)
‎_____________________________________ ‎‎‎(Ф.И.О.)
‎_____________________________________ ‎‎‎(Ф.И.О.)

‎‎20___ йил «____» ______________________
(3-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 655-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3089-1, 25.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2024 й., 10/24/3089-1/0960-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ёзма иш (диктант) ўтказиш
МЕТОДИКАСИ
I. Умумий қоидалар
1. Номзодларнинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш учун ҳажми 75 — 80 та сўздан иборат бўлган ёзма иш (диктант) олинади.
2. Диктант қабул комиссияси томонидан мактаб-интернат биносида ўтказилади.
3. Диктантнинг мавзулари ва матнлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
4. Диктантнинг тасдиқланган мавзу ва матнлари қабул комиссияси котибида сақланади ва уларнинг ошкор қилинмаслиги учун шахсан масъул ҳисобланади.
5. Диктант ўтказилаётган аудиторияга китоб, луғат, уяли телефон, телекоммуникация воситаси, шпаргалка ва ёзувларни ўчиришга мўлжалланган ручкаларни олиб кириш тақиқланади.
II. Диктант ўтказиш тартиби
6. Диктант бошланишидан олдин қабул комиссияси аъзолари томонидан номзодларга диктант ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда рақамланган (рўйхатдан ўтказилган) дафтарлар тарқатилади.
7. Номзод рақамланган дафтарнинг устки қисмига ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзади.
8. Қабул комиссияси аъзолари томонидан номзодларга диктант матни бир маротаба тушунарли ҳолда тўлиқ ўқиб эшиттирилади ҳамда шу кунги сана ва диктант мавзуси доскада номзодларга тушунарли қилиб ёзиб қўйилади. Диктант матни тўлиқ ўқиб эшиттирилгандан кейин номзодлар диктантни ёзишга тайёрланади.
9. Диктант ёзиш бошланганда қабул комиссияси аъзоси диктант матнини секин бирма-бир ўқиб беради.
Бунда 1 та гап ўқиб эшиттирилади ва номзод ўқиб эшиттирилган гапни ёзишга киришади.
10. Ўқиб эшиттирилган гапни номзодлар ёзиб бўлганидан кейин ушбу гап қабул комиссияси аъзоси томонидан яна бир маротаба ўқиб берилади. Диктант ёздириш шу тарзда давом этади.
11. Номзодлар диктантни ёзиб тугатгандан кейин унга берилган рақамланган дафтарларни қабул комиссияси аъзосига топшириб аудиторияни тарк этадилар.
12. Қабул комиссияси аъзоси номзодлардан қабул қилиб олинган рақамланган дафтарларни текшириш учун топширади.
13. Аудиторияда номзодларга диктант ёздирган қабул комиссияси аъзоси томонидан шу аудиториядаги номзодлар ёзган диктантларни текширишига йўл қўйилмайди.
14. Қабул комиссия аъзоси (мутахассислар) номзодларнинг ёзган диктантларини шу куннинг ўзида мазкур Методиканинг 1-иловасида назарда тутилган баҳолаш мезонларига асосан баҳолаб, ҳар бир рақамланган дафтарга ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзиб, текширган санани ва имзосини қўяди.
15. Номзодларга диктантни қайта топширишга рухсат берилмайди.
III. Якуний қоидалар
16. Диктант натижалари бўйича қабул комиссия томонидан шу куннинг ўзида мазкур Методиканинг 2-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.
17. Ёзма иш (диктант) натижаларни шу куннинг ўзида мактаб-интернат қабул комиссиясининг эълонлар тахтасига жойлаштириш орқали номзодлар эътиборига етказилади.
18. Қайднома ёзма ишни ўтказишда иштирок этган қабул комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида номзодларнинг рақамланган дафтарлари қабул комиссияси котибига топширилиши таъминланади.
Ёзма иш (диктант) ўтказиш методикасига
1-ИЛОВА
Диктант натижаларини баҳолаш
МЕЗОНЛАРИ
1. Номзодлар томонидан ёзилган диктант «5» баллик тизимда баҳоланади.
Диктант:
1 тагача орфографик ёки пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда — «5» балл билан баҳоланади;
2 тадан 4 тагача орфографик ва пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда — «4» балл билан баҳоланади;
5 тадан 10 тагача орфографик ва пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда — «3» балл билан баҳоланади;
11 та ва ундан ортиқ орфографик ва пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда — «2» балл билан баҳоланади.
Номзод дафтарни диктант ёзилмаган бўш ҳолда топширганда у «0» балл билан баҳоланади.
2. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда диктантдаги хатоликлар 1 та хато деб ҳисобланади:
5 та ўринда «ҳ» ёки «ў» ҳарфлари ўрнида тегишлича «х» ёки «у» ҳарфлари ёзилган бўлса;
кириш сўзларнинг (масалан, дарвоқе, дарҳақиқат) ёзилишида 6 тагача пунктуацион хатоликка йўл қўйилган бўлса;
қаратқич белгиси 3 тагача сўзда нотўғри қўлланилган бўлса.
3. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:
тасодифий хатолар (масалан, «тушунмоқ» сўзи барча ўринларда тўғри ёзилган бўлса);
такрорий хатолар (масалан, «қутулмоқ» сўзи 5 тагача ўринда «қутилмоқ» тарзида қўлланилган бўлса);
сўз кўчиришдаги хатолар (масалан, воқе-а ёки октя-брь);
айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар (масалан, Чўлпон ота — Чўпон ота, Сайхунобод — Сайхун-обод).
4. Диктантдаги тузатишлар миқдори 5 тадан ортиқ бўлса, баҳо бир баллга пасайтирилади.
5. Агар диктантда уч ва ундан ортиқ тузатиш бўлса, «5» балл қўйилмайди.
Ёзма иш (диктант) ўтказиш методикасига
2-ИЛОВА

‎‎Диктант ўтказиш натижалари бўйича
‎ҚАЙДНОМА

‎‎20__ йил «____» ________________________

Т/р‎

‎‎Номзодларнинг Ф.И.О.

‎‎Хатоларнинг умумий сони

‎‎Номзоднинг диктантига қўйилган балл

1.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

2.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

3.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎Қабул комиссияси аъзолари:

_____________________________________
‎‎‎(Ф.И.О.)
‎_____________________________________
‎‎‎‎(Ф.И.О.)
‎_____________________________________
‎‎‎‎(Ф.И.О.)
‎_____________________________________
‎‎‎‎(Ф.И.О.)
‎_____________________________________
‎(Ф.И.О.)
‎_____________________________________
‎(Ф.И.О.)
‎_____________________________________
‎‎‎‎(Ф.И.О.)

_________________
‎‎(имзо)
‎_________________
‎‎‎(имзо)
‎_________________
‎(имзо)
‎_________________
‎(имзо)
‎_________________
‎(имзо)
‎_________________
‎(имзо)
‎_________________
‎(имзо)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш
МЕТОДИКАСИ
I. Умумий қоидалар
1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.
Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари зарур даражада жиҳозланган ёпиқ жойларда (заллар, майдончалар ва ҳ.к.) ўтказилади
2. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.
3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларида спорт кийимида бўлиши лозим.
4. Номзодлар қуйидаги машқларни бажаради:
тўсинда (турникда) тортилиш;
60 метрга югуриш;
1000 метрга югуриш.
5. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари зарур даражада жиҳозланган очиқ ва ёпиқ жойларда (заллар, майдончалар ва ҳ.к.) ўтказилади.
6. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.
7. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган номзодлар қониқарсиз баҳоланади.
8. Номзодларга умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовлардан қайта ўтишга рухсат берилмайди.
II. Машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар
9. Тўсинда (турникда) тортилиш машқини бажаришда:
бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;
ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;
ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этади).
Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.
10. 60 метрга югуриш машқи:
юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;
стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.
11. 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.
Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
12. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодлар шу вақтнинг ўзида қабул комиссияси аъзолари томонидан мазкур методиканинг 1-иловасида назарда тутилган баҳолаш мезонларига асосан баҳоланади.
III. Якуний қоидалар
13. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Методикасининг 2-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.
14. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижалари шу куннинг ўзида мактаб-интернатнинг эълонлар тахтасига жойлаштириш орқали номзодлар эътиборига етказилади.
15. Қайднома қабул комиссиясининг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш методикасига
1-ИЛОВА
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовни баҳолаш
МЕЗОНЛАРИ
1. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижалари «5» баллик тизимда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

Машқлар номи

Бажариш

кўрсаткичи

Синов натижаларини баҳолаш мезонлари

5 балл

4 балл

3 балл

0 балл


Ўғил болалар

тўсинда (турникда) тортилиш

марта

6

4

2

2 дан кам

60 метрга югуриш

сония

(сек:)

10,0 гача

10,1 дан

10,6 гача

10,7 дан

11,2 гача

11,3 дан ортиқ

1000 метрга югуриш

дақиқа

(мин:сек)

5,50 гача

5,51 дан

6,10 гача

6,11 дан

6,50 гача

6,50 дан ортиқ

2. Номзод жисмоний тайёргарлик машқларини бажаргандан сўнг, унга ҳар бир машқ учун қўйилган баллари умумлаштирилиб номзодга ўртача арифметик балл қўйилади. Бунда жисмоний тайёргарлик машқлари учун қўйилган баллар йиғиндиси қуйидагича ҳисобланади:
14 — 15 балл тўплаганда — «5» балл;
11 — 13 балл тўплаганда — «4» балл;
6 — 10 балл тўплаганда — «3» балл;
6 дан кам тўплаганда — «0» балл.
3. Номзод жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовда 2 та машқни «0» баллга бажарганда, номзодга «0» балл қўйилади.
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш методикасига
2-ИЛОВА

Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижалари юзасидан
‎‎ҚАЙДНОМА

‎‎20__ йил «____» ________________________

Т/р‎

‎‎‎‎Номзодларнинг ‎
‎Ф.И.О.

‎‎‎‎Машқлар бўйича синов натижалари

‎‎‎‎Номзоднинг ўртача арифметик балли‎

‎‎‎‎турникда
‎‎тортилиш

‎‎‎‎100 метрга
‎югуриш

‎‎‎‎1000 метрга
‎югуриш

‎‎‎‎натижаси

‎‎балл

‎‎натижаси ‎‎‎

балл‎‎‎

‎‎‎‎натижаси ‎

‎‎балл‎

1.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎

2.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎

3.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎

‎‎Қабул комиссияси аъзолари:

_____________________________________
‎‎‎(Ф.И.О.)
‎_____________________________________
‎‎‎‎(Ф.И.О.)
‎_____________________________________
‎‎‎‎(Ф.И.О.)
‎_____________________________________
‎‎‎‎(Ф.И.О.)
‎_____________________________________
‎(Ф.И.О.)
‎_____________________________________
‎(Ф.И.О.)
‎_____________________________________
‎‎‎‎(Ф.И.О.)

_________________
‎‎(имзо)
‎_________________
‎‎‎(имзо)
‎_________________
‎(имзо)
‎_________________
‎(имзо)
‎_________________
‎(имзо)
‎_________________
‎(имзо)
‎_________________
‎(имзо)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎‎‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎__________________________________
‎(Қабул комиссияси раисининг ‎унвони,
‎Ф.И.О. ва имзоси)

‎20 ___ йил «____» __________________

‎‎Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб интернатига ўқишга қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг йиғилиш
‎БАЁННОМАСИ
‎___-сон

20__ йил «____» __________‎‎___________

‎‎‎‎______________________________
‎(йиғилиш ўтказилган ҳудуд номи)

‎‎Раислик қилувчи:

‎Қатнашганлар:

‎‎_____________________________________________
‎(қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.)
‎_____________________________________________
‎(қабул комиссияси аъзолари)

‎‎КУН ТАРТИБИ:

‎‎Номзодларни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларига қўйиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.
‎Қабул комиссияси ихтисослаштирилган мактаб-интернатига номзодларнинг ёзма иш (диктант) ва умумжисмоний тайёргарлик танлов босқичларининг натижаларини кўриб чиқиб, йиғилиш қарор қилади:

Т/р‎

‎‎Номзоднинг Ф.И.О.

‎‎Ёзма иш (диктант) натижаси

‎‎умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижаси

‎‎Умумий балл

‎‎Тест синовига қўйилганлиги ёки қўйилмаганлиги ҳақида ёзув

1.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

2.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

3.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Қабул комиссияси котиби

______________
‎‎‎(имзо)

‎‎________________________________‎‎____
‎(Ф.И.О.)

‎‎Қабул комиссияси аъзолари:

‎‎______________
‎(имзо)
‎______________
‎‎‎‎(имзо)

‎‎‎‎_________________________________‎‎____
‎(Ф.И.О.)
‎‎‎_________________________________‎‎____
‎‎(Ф.И.О.)

(6-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎‎‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎__________________________________
‎(Қабул комиссияси раисининг ‎унвони,
‎Ф.И.О. ва имзоси)

‎20 ___ йил «____» __________________

‎‎Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқишга қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг йиғилиш
‎БАЁННОМАСИ
‎___-сон

20__ йил «____» __________‎‎___________

‎‎‎‎______________________________
‎(йиғилиш ўтказилган ҳудуд номи)

‎‎Раислик қилувчи:

‎Қатнашганлар:

‎‎_____________________________________________
‎(қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.)
‎_____________________________________________
‎(қабул комиссияси аъзолари)

‎‎КУН ТАРТИБИ:

Номзодларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига номзодларни қабул қилиш бўйича қабул комиссияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ташкил этилган тест синовлари натижаларига асосан, йиғилиш қарор қилади:

Т/р‎

‎‎Номзоднинг Ф.И.О.

Номзоднинг махсус коди

‎‎Тест синовларида тўплаган балли

‎‎Имтиёз

‎‎Умумий балл

Ўқишга қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлиги ҳақидаги ёзув

1.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

2.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

3.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Қабул комиссияси котиби

______________
‎‎‎(имзо)

‎‎________________________________‎‎____
‎(Ф.И.О.)

‎‎Қабул комиссияси аъзолари:

‎‎______________
‎(имзо)
‎______________
‎‎‎‎(имзо)

‎‎‎‎_________________________________‎‎____
‎(Ф.И.О.)
‎‎‎_________________________________‎‎____
‎‎(Ф.И.О.)

(7-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 10/18/3089/2222-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 25.11.2024 й., 10/24/3089-1/0960-сон; 13.10.2025 й., 10/25/3690/0925-сон; 25.11.2025 й., 10/25/3089-2/1085-сон)