toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 07.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ривожлантириш учун янада қулай шароитлар ва юқори даражада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларининг иш юритувида бўлган объектлар аввал амалда қўлланилган тартибга мувофиқ давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бир ой муддатда:
вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг ёритиш тадбирларининг режасини тасдиқласин ва унинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат унитар корхонаси, «Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат экологик экспертизаси маркази», вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат унитар корхоналарининг (кейинги ўринларда давлат экспертизаси марказлари деб аталади) низомларини белгиланган тартибда тасдиқласин, шунингдек, уларни юқори малакали мутахассислар билан таъминласин;
Давлат экологик экспертизаси марказларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизими ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тартибини тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 ноябрь,
949-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат экологик экспертизаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим этиладиган материалларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш тартиби ва таомилларини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат экологик экспертизаси — мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини ва экологик экспертиза объектини реализация қилиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказиладиган экологик экспертиза тури;
буюртмачи — амалга оширилаётган ёки мўлжалланаётган хўжалик фаолиятини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш мақсадида материаллар ва бошқа ҳужжатларни тақдим этадиган юридик ёки жисмоний шахс;
мўлжалланаётган хўжалик ва бошқа фаолият — табиий ресурслардан фойдаланишни назарда тутадиган ва бу жараёнда атроф табиий муҳит компонентларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай режалаштирилган фаолият;
давлат экологик экспертизаси лойиҳаларини ишлаб чиқувчи — давлат экологик экспертизасига тақдим этиладиган материалларни ишлаб чиқувчи, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият олиб борадиган ходимларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш жараёнларидан белгиланган тартибда ўтган юридик ёки жисмоний шахс;
экологик талаблар — табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, атроф-муҳитга ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсирнинг олдини олишга қаратилган талаблар.
3. Экологик экспертиза:
прогноз қилинаётган хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилишгача бўлган босқичда ушбу фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини;
атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатаётган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган мўлжалланаётган ва амалга оширилаётган хўжалик ҳамда бошқа фаолиятнинг экологик хавфлилик даражасини;
атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган тадбирларнинг етарлилиги ва асослилигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
4. Давлат экологик экспертизасининг буюртмачилари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) ихтисослаштирилган тегишли эксперт бўлинмаларига давлат экологик экспертизасини ўтказиш материалларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда батафсил кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Давлат экологик экспертизаси мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ тартибда ташкил этилади ва ўтказилади.
Давлат экологик экспертизасини ўтказиш тартиби мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи
5. Давлат экология қўмитаси давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Давлат экология қўмитаси давлат экологик экспертизасини ўтказиш мақсадида:
давлат экологик экспертизасини ташкил этади ва ўтказади;
давлат ва жамоат экологик экспертизаси, шунингдек, экологик аудит бўйича норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун эксперт ва мутахассисларни жалб қилади;
банк ва бошқа кредит ташкилотларига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олмаган объектларни молиялаштириш, уларга кредит ажратиш ва бошқа молиявий операцияларни тўхтатиш (тугатиш) ҳақида тақдимномалар юборади;
давлат экологик экспертизаси бўйича хулоса талабларининг бажарилишини назорат қилади;
давлат экологик экспертизасини ўтказиш масалалари бўйича бошқа мамлакатларнинг табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
3-боб. Давлат экологик экспертизасини ўтказишни ташкил қилиш
6. Давлат экология қўмитасининг қуйидаги ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари давлат экологик экспертизасини ўтказади:
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда «Давлат экологик экспертизаси маркази» ДУК деб аталади);
«Қорақалпоғистон Республикаси давлат экологик экспертизаси маркази» давлат унитар корхонаси;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат унитар корхоналари.
Давлат экология қўмитаси давлат экологик экспертизасининг ягона тизимини ташкил этувчи ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига услубий раҳбарлик қилади.
7. «Давлат экологик экспертизаси маркази» ДУК қуйидаги объектлар бўйича:
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш — лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, кенгайтирилиши, реконструкция қилишини ва техник қайта жиҳозланиши лозим бўлган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар ёки атроф-муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлигига салбий таъсир кўрсатадиган технологик жараённи ўзгартиришларни, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига кирадиган фаолият турлари бўйича махсус ҳуқуқий режимга эга объектларни (юқори ва ўртача даражада хавфли);
I тоифага кирадиган (юқори даражада хавфли) атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг, ер усти сув оқимлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар ташламаларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг йўл қўйиладиган чекланган экологик нормативлари лойиҳалари;
ҳудудларга муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс текшириш материалларини;
техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатларни;
давлат дастурлари ва концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳаларини;
аҳолиси сони 50 минг кишидан ортиқ бўлган лойиҳалаштириладиган объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини;
табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар (техник регламентлар ёки стандартлар, экологик нормативлар, қоидалар, йўриқномалар) лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказади.
8. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат унитар корхоналари қуйидаги объектлар бўйича:
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш — атроф-муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III ва IV тоифаларига кирадиган лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, кенгайтирилиши, реконструкция қилишини ва техник қайта жиҳозланиши лозим бўлган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектларни ёки технологик жараённи ўзгартиришларни (паст даражада хавфли ва маҳаллий таъсир кўрсатиш);
аҳолиси сони 50 минг киши ва ундан кам бўлган объектларнинг (посёлкалар, турар жой даҳалари) шаҳарсозлик ҳужжатларини;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳаларини;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II, III тоифасига кирадиган (юқори ва паст даражада хавфли) атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг, ер усти сув оқимлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар ташламаларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг экологик нормативлари лойиҳаларини, шунингдек, IV тоифа бўйича тегишли экологик нормативларни (маҳаллий таъсир кўрсатиш) давлат экологик экспертизасидан ўтказади.
9. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари кўриб чиқиладиган объектнинг ўзига хослиги ва мураккаблигига қараб, давлат экологик экспертизаси учун битта ёки бир гуруҳ малакали мутахассислар ва олимларни, зарур бўлганда, хулосалари тавсия хусусиятига эга бўлган хорижий экспертларни шартнома асосида жалб этиши мумкин.
10. Қурилишнинг барча турлари учун ер участкаларини ажратиш (танлаш) материаллари лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш билан биргаликда давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.
11. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ:
«Экологик экспертиза тўғрисида», «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши шартлиги белгиланган объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказади;
объектларни атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича тақдим этилган материаллар, экологик нормативлар, лойиҳалар ва бошқа ҳужжатлар асосида ўрганади, таҳлил қилади, давлат экологик экспертизасидан ўтказади;
давлат экологик экспертизасининг буюртмачисини (унинг сўрови бўйича) экологик экспертизанинг бориши ва унинг натижалари тўғрисида кўриб чиқиш муддати тамом бўлгандан кейин бир иш куни давомида хабардор қилади;
давлат экологик экспертизаси хулосасини белгиланган тартибда беради.
12. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари:
вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва давлат экологик экспертизаси буюртмачилардан давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар, маълумотномалар, ахборот материаллари ва бошқа материалларни олиш;
давлат экологик экспертизасига тақдим этилган ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг норматив ҳужжатлари талабларига жавоб бермайдиган материалларни қайта ишлашга қайтариш;
экологик экспертизага тақдим этилган материалларнинг ишончлилигини объектнинг ўзига бориб аниқлаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
13. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари, шунингдек, экспертлар давлат экологик экспертизасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида, комплекс, холис ва сифатли ўтказилишини таъминлаш учун масъулдир.
4-боб. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларининг таркиби
14. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш босқичлари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
а) атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳаси:
мўлжалланаётган фаолиятни амалга ошириш бошлангунича атроф-муҳитнинг ҳолати, ҳудудда аҳолининг жойлашганлиги, ерларни ўзлаштириш, атроф-муҳит хусусиятларини таҳлил қилиш;
кўриб чиқилаётган объектнинг географик координаталари, мавжуд рекреация зоналари, аҳоли пунктлари, ирригация, мелиорация объектлари, қишлоқ хўжалиги экинларининг майдонлари, электр узатиш линиялари, транспорт, сув қувури, газ қувури коммуникациялари ва жой тўғрисидаги бошқа маълумотлар кўрсатилган вазиятли режа;
назарда тутилаётган (мўлжалланаётган) асосий ва ёрдамчи объектлар, фойдаланиладиган техника, технология, табиий ресурслар, материаллар, хом ашё, ёнилғи, уларнинг атроф-муҳитга таъсирини таҳлил қилиш;
кутилаётган ташланмалар, оқизиладиган сувлар, чиқиндилар, уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири ва уларни камайтириш усуллари;
чиқиндиларни омборларга жойлаштириш, сақлаш ва утилизация қилиш;
мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган фаолиятнинг муқобиллари ва технологик ечимларни фан, техника ютуқларини ва илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда, табиатни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан таҳлил қилиш;
салбий экологик оқибатларни истисно этувчи ва экспертиза объектининг атроф-муҳитга таъсирини камайтирувчи ташкилий, техник, технологик ечимлар ва чора-тадбирлар;
аварияли вазиятлар таҳлили (эҳтимоллиликни баҳолаш ва уларнинг салбий оқибатларининг олдини олиш сценарийси);
экспертиза объектини реализация қилиш натижасида атроф-муҳитнинг ўзгариши ва экологик оқибатларни тахмин қилиш;
б) атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза:
муҳандислик-геология қидирув ишлари, моделли ва бошқа зарур тадқиқотлар натижалари бўйича ажратилган майдоннинг экологик муаммоларини баҳолаш;
майдоннинг аниқланган муаммоларига нисбатан қўлланиладиган технологиянинг экологик таҳлили;
жамоатчилик фикрини эшитиш натижалари;
экспертиза объектини реализация қилиш бўйича салбий оқибатларнинг олдини олувчи табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг далиллар билан асосланган тадқиқотлари;
в) экологик оқибатлар тўғрисидаги ариза:
Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги аризанинг лойиҳасини кўриб чиқиш натижалари, шунингдек, жамоатчилик фикрини эшитишда киритилган таклифлар бўйича лойиҳа қарорларига тузатиш киритиш ва қабул қилинган бошқа чора-тадбирлар;
экологик экспертиза объектларини ифлослантирувчи манбаларнинг жойлашув схемаси;
экспертиза объекти фаолиятини тартибга солувчи экологик нормативлар;
объектдан фойдаланиш ишларини ташкил қилиш ва бу борадаги экология тадбирларини бажаришга қўйиладиган талаблар;
хўжалик фаолиятини амалга ошириш имконияти тўғрисидаги асосий хулосалар;
г) атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳаси:
ҳудуддан фойдаланиш турлари кўрсатилган ҳолда объектни жойлаштириш режаси;
ишлаб чиқариш технологиясининг тавсифи;
канализация мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ва оқова сувларни оқизишга нисбатан қўйиладиган талаблар;
чиқариладиган ташланмалар миқдори ва таркиби;
чиқиндилар миқдори ва уларни жойлаштириш шартлари;
табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари.
15. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш мақсадида материалларни тайёрлаш ва ишлаб чиқиш учун тақдим этилган дастлабки маълумотларнинг ишончлилиги учун буюртмачи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
16. Давлат экологик экспертизаси буюртмачисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
17. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативларни давлат экологик экспертизасидан ўтказишда экологик аудит ва жамоатчилик экологик экспертизаси хулосаларидан фойдаланиш мумкин.
5-боб. Материалларни давлат экологик экспертизасига тақдим этиш тартиби
18. Буюртмачи давлат экологик экспертизасига:
а) лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича (лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг атроф-муҳитга таъсир кўрсатишини баҳолаш, шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари, махсус режимли объектлар) — қуйидаги босқичлардан иборат бўлган атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш материалларини:
объект молиялаштирилгунига қадар мўлжалланаётган ёки тахмин қилинаётган фаолият ва бошқа фаолиятни амалга ошириш босқичида бажариладиган атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш тўғрисидаги ариза лойиҳаси;
атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш натижалари бўйича қўшимча қидирув ишлари, тадқиқотлар, махсус лаборатория таҳлиллари, моделли тажрибаларни амалга ошириш ва далиллар билан асосланган табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш зарурлиги аниқланган тақдирда бажариладиган атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза. Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза давлат экологик экспертизаси объектининг техник-иқтисодий асослари тасдиқлангунича тақдим этилади. Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги аризани ишлаб чиқиш зарурати атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини кўриб чиқиш натижалари асосида Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаси томонидан белгиланади;
объект фойдаланишга қабул қилингунига қадар бажариладиган ва лойиҳалаштирилаётган объектларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш тартиб-таомилларининг якунловчи босқичи ҳисобланган экологик оқибатлар тўғрисидаги ариза;
б) фаолият кўрсатаётган объектлар бўйича (атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқароларнинг соғлигига салбий таъсир кўрсатаётган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар) — экологик нормативлар лойиҳалари. Объект реконструкция ва модернизация қилинган, қайта ташкил этилган, кенгайтирилган ёки жойлашуви ўзгартирилган тақдирда атроф-муҳитга таъсир баҳоланади. Буюртмачи қўшимча экологик аудит материалларини тақдим этиш ҳуқуқига эга;
экологик нормативлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва келишилади;
в) бошқа объектлар бўйича:
давлат дастурлари, концепциялар, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари;
табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар лойиҳалари;
техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар;
ҳудудларга кейинчалик муҳофаза этиладиган ҳудудлар ва фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс текшириш материаллари, шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режалари лойиҳалари юзасидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар тақдим этилади.
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига (маҳаллий таъсир кўрсатиш) кирадиган фаолият турлари учун буюртмачи атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини давлат экологик экспертизасига тақдим этади.
Давлат экологик экспертизасига тақдим этиладиган материаллар буюртмачи томонидан бевосита ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар буюртмачининг электрон имзоси билан тасдиқланади.
6-боб. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддатлари
19. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддати:
а) атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирадиган фаолият турлари учун (юқори ва ўртача даражада хавфли):
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари, кенгайтирилиши, реконструкция қилишини ва техник қайта жиҳозланиши лозим бўлган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар ёки атроф-муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган технологик жараённи ўзгартиришлар, махсус ҳуқуқий режимга эга объектлар;
I тоифага кирадиган (юқори даражада хавфли) атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг, ер усти сув оқимлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар ташламаларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг йўл қўйиладиган чекланган экологик нормативлари лойиҳалари;
ҳудудларга муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс текшириш материаллари;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳалари;
техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар;
давлат дастурлари ва концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари;
шаҳарсозлик ҳужжатлари;
табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар — тегишли равишда йигирма ва ўн беш календарь куни;
б) II тоифага кирадиган (ўртача даражада хавфли) атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг, ер усти сув оқимлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар ташламаларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг йўл қўйиладиган чекланган экологик нормативлари лойиҳалари, шунингдек, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III ва IV тоифаларига (паст ва маҳаллий даражада хавфли) кирадиган фаолият турлари учун атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш материаллари — тегишли равишда ўн беш, ўн ва беш календарь куни.
Фаолият турлари учун давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддати экспертиза учун ҳақ тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати мавжуд бўлса, давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун керакли ҳужжатлар тақдим этилгандан кундан бошлаб ҳисобланади.
Экспертиза ўтказиш муддати объектнинг мураккаблигига қараб, Давлат экология қўмитасининг раиси томонидан атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига кирадиган (юқори даражада хавфли) фаолият турлари учун 20 календарь кунидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Экологик оқибатлар тўғрисидаги аризанинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг экспертиза объекти учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экологик нормативлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Давлат экологик экспертизасининг атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари асосида объект экологик талабларга мос келиши тўғрисида берилган хулосаси у тақдим этилган кундан бошлаб уч йил мобайнида юридик кучга эга бўлади.
20. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг қайта ишлаб чиқилган материаллари ва экологик нормативлар лойиҳаларини экспертизадан қайта ўтказиш муддатлари дастлабки тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш муддатлари каби белгиланади. Бунда қайта кўриб чиқиш учун ҳақ олинмайди.
7-боб. Давлат экологик экспертизасининг хулосаси
21. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича давлат экологик экспертизасининг хулосаси тузилади ва ушбу хулоса экспертиза объекти, технологик жараёнлар, ишларни ташкил этиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича назарда тутилган чора-тадбирлар, объектнинг фаолияти (реализацияси) билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган салбий экологик оқибатлар тўғрисидаги зарур ахборот ва экспертиза объектини реализация қилиш мумкинлиги (ижобий хулоса) ёки мумкин эмаслиги (салбий хулоса) тўғрисидаги хулосаларни ўз ичига олади.
Давлат экологик экспертизаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар таркиби ёки мазмунининг мазкур Низом талабларига ёки бошқа норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, буюртмачига материаллар асосланган сабабларга мос келмаслиги ҳақида хулоса берилади ҳамда материаллар қайтарилади.
Буюртмачи экспертиза объектини реализация қилиш мумкин эмаслиги ҳақидаги хулоса (салбий хулоса) берилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишда ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалар томонидан аввалги давлат экологик экспертизаси хулосасида кўрсатилмаган қўшимча рад қилиш сабабларининг келтирилишига йўл қўйилмайди.
22. «Давлат экологик экспертиза маркази» ДУК хулосаси буюртмачига ва назорати остидаги ҳудудда экспертиза объекти жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига бир нусхадан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат экологик экспертиза марказлари томонидан тайёрланган хулосалар эса буюртмачига ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини назорат қилиш бўйича тегишли туман (шаҳар) инспекцияларига ёзма ёки электрон шаклда ахборот тизим орқали юборилади.
23. Давлат экологик экспертизасининг салбий хулосасини олган буюртмачи лойиҳани хулосадаги мавжуд таклифга мувофиқ пухта ишлаб чиқади ва материалларни давлат экологик экспертизасига такроран тақдим этади ёхуд мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятдан воз кечади.
24. Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси давлат экологик экспертизаси объектини реализация қилишда банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан молиялаштиришни очиш учун ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ҳужжат ҳисобланади.
25. Хулоса Давлат экология қўмитаси ёки давлат экологик экспертизасини ўтказган тегишли Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаларининг расмий бланкасида расмийлаштирилади.
Хулоса Давлат экология қўмитасининг раиси ёки давлат экологик экспертизасини ўтказган Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг бошлиғи томонидан имзоланади.
26. Агар, объект давлат экологик экспертизасининг хулосаси берилган кундан бошлаб уч йил мобайнида реализация қилинмаса, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси юридик кучга эга бўлмайди. Ушбу ҳолатда давлат экологик экспертизасининг хулосаси аввал бундай хулосани берган Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан қайта кўриб чиқилиши керак.
Экспертиза объектини реализация қилиш учун уч йилдан ортиқ вақт керак бўлган ҳолларда, объектни реализация қилиш мумкинлиги ҳақидаги хулоса икки йилга узайтирилади.
27. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари давлат экологик экспертизасига тақдим этилган материалларнинг сақланишини ҳамда давлат, ҳарбий, хизмат ва тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар ошкор этилмаслигини таъминлайди. Давлат экологик экспертизасидан ўтказилган барча ҳужжатларнинг бир нусхаси давлат экологик экспертизасини ўтказган Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмасида сақланади.
8-боб. Давлат экологик экспертизаси хулосасини қайта расмийлаштириш, дубликатини бериш ва амал қилишини тўхтатиш
28. Буюртмачи қайта ташкил этилган, унинг номи ўзгартирилган ёки ваколатлари ҳуқуқий ворисига берилган ҳолларда, буюртмачи ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг етти календарь куни давомида Давлат экология қўмитасининг экспертизани ўтказган ихтисослаштирилган эксперт бўлинмасига давлат экологик экспертизасининг хулосасини қайта расмийлаштириш ҳақида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этиши шарт.
29. Ҳужжатлар Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган бўлинмаларига буюртмачи (ёки ишончли шахс) томонидан бевосита ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон имзоси билан тасдиқланади.
30. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган давлат экологик экспертизасининг хулосаси ўрнига буюртмачининг аризасига кўра дубликат берилади.
Давлат экологик экспертизасини ўтказган Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаси хулоса асл нусхасининг йўқолгани ёки яроқсиз ҳолга келгани ҳақидаги ариза олинган кундан бошлаб 5 календарь кун ичида давлат экологик экспертизаси хулосасининг дубликатини бериши (юбориши) керак.
Давлат экологик экспертизаси хулосасини қайта расмийлаштириш ва унинг дубликатини бериш учун ҳақ ундирилмайди.
31. Давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиши:
буюртмачи давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиши тўхтатилгани ҳақида ариза билан мурожаат қилганда;
буюртмачининг фаолияти тугатилган ёки тўхтатилган вақтидан бошлаб, қайта ўзгартирилгани бундан мустасно;
буюртмачи давлат экологик экспертизаси хулосасида кўрсатилган талабларга риоя этмаганда;
давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиш муддати тугаганда;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда тўхтатилади.
Давлат экологик экспертизаси хулосаси амал қилишининг тўхтатилиши ҳақидаги суд қарори буюртмачига ва ваколатли органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Давлат экологик экспертизасини ўтказган Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмасининг давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиши тўхтатилгани ҳақидаги қарори буюртмачига давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилишини тўхтатиш сабаблари ва қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир календарь куни давомида ёзма шаклда етказилади. Буюртмачи давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиши тўхтатилгани ҳақидаги қарорни олгандан сўнг ўн кун ичида ушбу қарор Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмасига қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
9-боб. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун ҳақ тўлаш
32. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари, атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқароларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар, махсус ҳуқуқий режимли объектлар давлат экологик экспертизасидан ўтказилганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори уларнинг қуйидаги тоифаларга кирадиган фаолият турлари бўйича атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатиши тоифаларига мувофиқ:
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига кирадиган (юқори даражада хавфли) — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига кирадиган (ўртача даражада хавфли) — базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига кирадиган (паст даражада хавфли) — базавий ҳисоблаш миқдорининг 7,5 баравари;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига кирадиган (маҳаллий таъсир кўрсатиш) — базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараварини ташкил этади.
Табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ҳамда йўриқнома-услубий ҳужжатлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун тегишли тоифадаги объектни давлат экологик экспертизасидан ўтказишга тўланадиган тўловнинг 30 фоизи миқдорида ҳақ белгиланади.
Агар, давлат экологик экспертизаси учун битта буюртмачи томонидан тақдим этилган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари комплекс ҳисобланса ва атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган ҳамда битта саноат майдонида жойлашган турли тоифадаги бир қанча объектлардан иборат бўлса, давлат экологик экспертизасидан ўтказганлик учун тўлов уларнинг атроф-муҳитга таъсир кўрсатишининг юқори тоифасига тегишли бўлганидан ундирилади.
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи объектлар ҳудудий жиҳатдан бир-биридан узоқдаги саноат майдончаларида жойлашган тақдирда, давлат экологик экспертизаси материаллари ҳар бир саноат майдончаси учун алоҳида ишлаб чиқилади ва давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим этилади. Объектларнинг бир-биридан узоқда жойлашиши атроф-муҳит ифлосланишига биргаликда таъсир кўрсатмаслик учун хизмат қилади.
Ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодиёт тармоқларини жойлаштириш ва ривожлантириш концепциялари, схемаларининг лойиҳалари, 50 мингдан ортиқ киши истиқомат қилиши лойиҳалаштирилаётган объектлар учун шаҳарсозлик ҳужжатлари, ҳудудларга кейинчалик алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс ўрганиш материаллари давлат экологик экспертизасидан ўтказилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баравари миқдорида ҳақ белгиланади.
Техника, технологиялар, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказилганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида ҳақ белгиланади.
50 минг ва ундан кам аҳоли истиқомат қилиши лойиҳалаштирилаётган объектлар учун шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экологик экспертизасидан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида ҳақ белгиланади.
Ижтимоий соҳани ривожлантириш давлат дастурлари, концепциялари ва схемаларининг, шунингдек, давлат томонидан муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказилганлик учун ҳақ тўланмайди.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
33. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун буюртмачи (ёки ишончли шахс) томонидан ваколатли банкларда электрон тўлов тизимлари орқали белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
34. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун 90 календарь куни давомида ҳақ тўланмаган тақдирда, Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаси давлат экологик экспертизасини ўтказишга тақдим этилган материалларни буюртмачига қайтаради.
35. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари фаолияти давлат экологик экспертизасини ўтказиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома бўйича бажариладиган бошқа ишларни бажариш билан боғлиқ харажатларни тўлашдан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади ҳамда бу маблағлардан Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари ходимларига иш ҳақи, асосий воситалар, моддий-техник бойликларни харид қилиш, транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатларни тўлаш, шу жумладан жалб этиладиган мутахассислар хизматига ҳақ тўлаш учун фойдаланилади.
10-боб. Буюртмачи ва ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари ўртасидаги низоларни ҳал қилиш
36. Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳамда буюртмачи ўртасидаги низолар келишмовчилик баённомаси билан расмийлаштирилади ва хулоса берган давлат экологик экспертизасининг вакили ҳамда буюртмачи иштирокида «Давлат экологик экспертизаси маркази» ДУК томонидан кўриб чиқилади.
«Давлат экологик экспертиза маркази» ДУК ва буюртмачи ўртасидаги келишмовчиликлар Давлат экология қўмитаси томонидан тарафларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқилади. Келишмовчиликларни кўриб чиқиш муддати келишмовчилик баённомаси ва бошқа керакли ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн календарь кунидан ошмаслиги керак.
Давлат экологик экспертизаси бўйича Давлат экология қўмитаси органлари ва унинг буюртмачилари ўртасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судда кўриб чиқилиши мумкин.
Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Давлат экологик экспертизасини (ДЭЭ) ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

т/р

Давлат экологик экспертизасининг объектлари

ДЭЭга тақдим этиладиган материаллар

ДЭЭ ўтказувчи орган

ДЭЭ ўтказиш учун ҳақ тўлаш миқдори

1.

Ижтимоий соҳани, ривожлантириш давлат дастурлари, концепциялари ва схемаларининг, шунингдек, давлат томонидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳалари

Ишлаб чиқилган ҳужжатлар

«Давлат экологик экспертизаси маркази» ДУК

Мазкур тоифадаги лойиҳалар ДЭЭдан бепул ўтказилади

2.

Ишлаб чиқариш кучлари, иқтисодиёт тармоқларини жойлаштириш ва ривожлантириш концепциялари, схемаларининг лойиҳалари

Ишлаб чиқилган ҳужжатлар

«Давлат экологик экспертизаси маркази» ДУК

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баравари миқдорида

3.

Барча турдаги қурилиш учун ер участкаларини танлаш материаллари

Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳаси таркибида кўриб чиқиладиган ишлаб чиқилган ҳужжатлар (АТТА)

Ўз тоифаларига мувофиқ давлат экологик экспертиза марказлари

Ер участкасини танлаш материаллари кўриб чиқилганлиги учун алоҳида ҳақ ундирилмайди

4.

Фаолият турлари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари:

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифаси (юқори даража хавфли);

Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АТБ)

«Давлат экологик экспертизаси маркази» ДУК

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифаси (ўртача даражада хавфли);

АТБ

«Давлат экологик экспертизаси маркази» ДУК

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифаси (паст даражада хавфли);

АТБ

ДЭЭ ҳудудий органлари

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 7,5 баравари миқдорида

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифаси (маҳаллий таъсир кўрсатиш).

АТТА лойиҳаси

ДЭЭ ҳудудий органлари

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

5.

Табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларнинг лойиҳалари

Ишлаб чиқилган ҳужжатлар

«Давлат экологик экспертизаси маркази» ДУК

Тегишли тоифадаги объектни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун тўланадиган ҳақнинг 30 фоизи миқдорида

6.

Техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар

Ишлаб чиқилган ҳужжатлар

«Давлат экологик экспертизаси маркази» ДУК

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида

7.

Атроф табиий муҳитга ва фуқароларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар:

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифаси (юқори даражада хавфли);

Экологик нормативлар лойиҳалари;

АТТА (объектнинг атроф-муҳитга ва фуқаролар соғлиғига таъсир кўрсатиш ҳолати аниқланганда)

«Давлат экологик экспертизаси маркази» ДУК

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифаси (ўртача даражада хавфли);

Экологик нормативлар лойиҳалари;

АТТА (объектнинг атроф-муҳитга ва фуқаролар соғлиғига таъсир кўрсатиш ҳолати аниқланганда)

ДЭЭ ҳудудий органлари

«Давлат экологик экспертизаси маркази» ДУК

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифаси (паст даражада хавфли);

Экологик нормативлар лойиҳалари;

АТТА (объектнинг атроф-муҳитга ва фуқаролар соғлиғига таъсир кўрсатиш ҳолати аниқланганда)

ДЭЭ ҳудудий органлари

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 7,5 баравари миқдорида

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифаси (маҳаллий таъсир кўрсатиш).

Экологик нормативлар лойиҳалари;

АТТА (объектнинг атроф-муҳитга ва фуқаролар соғлиғига таъсир кўрсатиш ҳолати аниқланганда)

ДЭЭ ҳудудий органлари

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

8.

Ҳудудларга кейинчалик муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс текшириш материаллари

Ишлаб чиқилган ҳужжатлар

«Давлат экологик экспертизаси маркази» ДУК

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баравари миқдорида

9.

Шаҳарсозлик ҳужжатлари:

50 мингдан ортиқ киши истиқомат қилиши лойиҳалаштирилаётган объектлар учун

АТБ

«Давлат экологик экспертизаси маркази» ДУК

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баравари миқдорида

50 минг ва ундан кам аҳоли истиқомат қилиши лойиҳалаштирилаётган объектлар учун

АТБ

ДЭЭ ҳудудий органлари

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида

10.

Фаолият турлари бўйича махсус ҳуқуқий режимли объектлар:

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифаси (юқори даражада хавфли);

АТБ

«Давлат экологик экспертизаси маркази» ДУК

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифаси (ўртача хавфли);

АТБ

«Давлат экологик экспертизаси маркази» ДУК

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифаси (паст даражада хавфли);

АТБ

ДЭЭ ҳудудий органлари

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 7,5 баравари миқдорида

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифаси (маҳаллий таъсир кўрсатиш).

АТТА

ДЭЭ ҳудудий органлари

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Давлат экологик экспертизасини ўтказиш тартибининг
схемаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат экологик экспертизаси амалга ошириладиган фаолият турлари
РЎЙХАТИ
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига кирадиган (юқори даражада хавфли) фаолият турлари
1. Автомагистраллар, метро, темир йўллар, тез ҳаракатланадиган катта йўллар, республика ва халқаро аҳамиятига эга бўлган юк терминаллари.
2. Аэропортлар.
3. Атом станциялар, шунингдек, ядровий реакторли қурилмалар.
4. I ва II тоифадаги нефть ва нефть маҳсулотлари базалари.
5. Нефть ва газ қудуқларини қазиш ва жиҳозлаш.
6. Республика ва туманлараро аҳамиятига эга бўлган сув ўтказгичлар.
7. Сув омборлари ва тўғонлар.
8. Кон-бойитиш фабрикалари.
9. Шаҳар маиший чиқинди полигонлари (аҳолиси 200 минг кишидан ортиқ бўлган шаҳарлар учун).
10. 30 МВт дан ортиқ қувватга эга бўлган гидроэлекторстанциялар.
11. Руда ва кимёвий хомашё қазиб олиш, қазиб олишда ҳосил бўладиган карьерларни рекультивация қилиш.
12. Дарё ва сой ўзанларида қазиб олиш ишлари.
13. Ёқилғи ресурсларини (нефть, газ, кўмир ва бошқалар) қидириш, разведка қилиш ва қазиб олиш.
14. Қора ва рангли металлургия заводлари.
15. Тери-кўнчилик корхоналари.
16. Суткалик иш унуми 280 минг куб метрдан ортиқ бўлган канализация тозалаш иншоотлари.
17. Республика ва давлатлараро аҳамиятга эга бўлган электр узатиш линиялари.
18. Машинасозлик (авиасозлик, вагонсозлик, автомобиль, трактор, мотор ишлаб чиқариш ва бошқалар) саноати.
19. Заҳарли чиқиндиларни, шунингдек, шламни (кўмир кукуни) тўплаш ёки кўмиш жойлари.
20. Чиқинди ёқиш ва қайта ишлаш заводлари.
21. Республика аҳамиятига эга бўлган нефть ва газ қувурлари, шунингдек, нефть ва газни қайта ишлаш заводлари.
22. Ер ости газ омборлари.
23. Ер остида ишқор билан ювиш полигонлари, шунингдек,зич ҳолатда ишқор билан ювиш технологиясидан фойдаланадиган корхоналар.
24. Хавфлилик даражаси I ва II синфга мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари.
25. Аккумуляторлар, гальваник батареялар ва элементлар ишлаб чиқариш.
26. Асбест ва таркибида асбест бўлган буюмлар ишлаб чиқариш.
27. Портловчи моддалар ишлаб чиқариш.
28. Халқаро битимлар билан тартибга солинадиган таркибида заҳарли моддалар бўлган асбоб-ускуналар ёки қурилмаларни ишлаб чиқариш.
29. Радиоактив моддалар (изотоплар) ишлаб чиқариш, уларни ишлатиш ва сақлаш.
30. Таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар ва I ва II хавфлилик синфга мансуб бирикмалар ишлаб чиқариш.
31. Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш.
32. Цемент ишлаб чиқариш.
33. Заҳарли чиқиндихоналарни рекультивация қилиш.
34. Республика аҳамиятига эга бўлган заҳарли кимёвий моддалар омборхоналари.
35. 300 МВт ёки ундан ортиқ иссиқлик қувватига эга бўлган иссиқлик электр станциялари ва бошқа энергетик ёндириш қурилмалари.
36. Фармацевтика заводлари ва фабрикалари (тайёр доривор воситаларни қадоқлаш корхоналари бундан мустасно).
37. Кимё комплекслари ва заводлари.
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига кирадиган (ўртача даражада хавфли) фаолият турлари
1. Аэродромлар.
2. Вилоятлараро аҳамиятга эга бўлган ер ости сувларини олиш иншоотлари.
3. Шаҳар маиший чиқинди полигонлари (100 мингдан 200 минг кишигача истиқомат қиладиган аҳоли пунктлари учун).
4. Темир йўл деполари.
5. Йилига 30 минг куб метрдан ортиқ умумий тарқалган фойдали қазилмаларни қидириб топиш, разведка қилиш, қазиб олиш ва қайта ишлаш.
6. Суткалик иш унуми 50 мингдан 280 минг куб метргача бўлган канализация тозалаш иншоотлари.
7. Озиқ-овқат маҳсулотлари, ёғ-мой ва биологик қўшимчалар ишлаб чиқариш комплекслари.
8. Биотехнологиялардан фойдаланувчи, шу жумладан пиллани қайта ишловчи корхоналар.
9. Резина ишлаб чиқариш.
10. Вилоят аҳамиятга эга бўлган электр узатиш линиялари.
11. Сув ўтказиш қуввати секундига 50 куб метрдан ортиқ бўлган магистрал каналлар, дарёлар ва лойиҳа бўйича ҳисобланган қуввати секундига 20 куб метрдан ортиқ бўлган коллекторлар.
12. Вилоят аҳамиятга эга бўлган нефть ва газ қувурлари.
13. Дамбалар.
14. Алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар.
15. Чармни бўяш ва локлаш корхоналари.
16. Йилига 300 тоннадан ортиқ газмол ва қоғозни лок билан кимёвий тўйинтириш корхоналари, шунингдек, рубероид ишлаб чиқариш ҳамда хавфлилик даражаси III — V синфга мансуб заҳарли кимёвий моддалар ва бирикмалар ишлаб чиқариш.
17. Хавфлилик даражаси III синфга мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари.
18. Қурилиш саноати корхоналари, асбест ва цемент ишлаб чиқариш бундан мустасно.
19. Қоғоз ва картон ишлаб чиқариш.
20. Ёғоч-қипиқ ва ёғоч-толали плиталар ишлаб чиқариш.
21. Шиша тола ишлаб чиқариш.
22. Инерт газлар ишлаб чиқариш.
23. Косметика препаратлари ишлаб чиқариш.
24. Кўмир брикетлари ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, кўмир ва кўмир чанги омборлари.
25. Бўяш ва оқартириш цехлари бўлган йигирув ва тўқув фабрикалари.
26. Паррандачилик корхоналари, шу жумладан паррандани етиштириш, сўйиш ва қайта ишлаш.
27. Радиотехника саноати ва электрон саноат.
28. Вилоят аҳамиятга эга бўлган заҳарли кимёвий моддалар, шу жумладан ўғитлар омборхоналари.
29. Нефть ва газ конларини сейсмик жиҳатдан разведка қилиш.
30. Иссиқлик қуввати 100 МВтдан 300 МВтгача бўлган иссиқлик электр станциялари ва бошқа энергетик ёндириш қурилмалари.
31. Пахтани қайта ишлаш саноати.
32. Бўёқлар, шу жумладан лок-бўёқ ишлаб чиқариш корхоналари.
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига кирадиган (паст даражада хавфли) фаолият турлари
1. Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўллари.
2. Автопарклар.
3. Автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари.
4. III тоифадаги нефть ва нефть маҳсулотлари базалари.
5. Биогаз қурилмалари.
6. Вилоят аҳамиятига эга бўлган ер ости сувларини чиқариш иншоотлари, шунингдек, сув чиқариш қудуқларини бурғулаш.
7. Вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган сув ўтказгичлар.
8. Шаҳарча аҳамиятига эга бўлган газ қувурлари.
9. Қуввати 30 МВт ва ундан кам бўлган гидроэлектрстанциялар.
10. Йилига 30 минг куб метрдан кам ҳажмдаги умумий тарқалган фойдали қазилмаларни қайта ишлаш.
11. Чорвачилик комплекслари.
12. Идоравий аҳамиятга эга бўлган темир йўллар.
13. Ҳайвонотчилик хўжаликлари.
14. Суткалик иш унуми 50 минг куб метрдан кам бўлган канализация тозалаш иншоотлари.
15. Гилам фабрикалари.
16. Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш ва қадоқлаш.
17. Хом ғишт, шлакоблок, тротуар плиткалари ишлаб чиқариш.
18. Терига ишлов бериш, ошлаш ва бўяш бундан мустасно.
19. Ҳар секундда 50 куб метрдан кам сув ўтказадиган магистрал каналлар ва ҳар секундда лойиҳа бўйича ҳисобланган қуввати 20 куб метрдан кам бўлган коллекторлар.
20. Гўшт саноати (сўйиш ва қайта ишлаш).
21. Мебель фабрикалари.
22. Ун тортиш корхоналари.
23. Корхона ва ташкилотларнинг нефть омборхоналари.
24. Аҳолиси 100 минг кишидан кам бўлган аҳоли пунктлари учун маиший чиқиндилар полигонлари.
25. Жунни қайта ишлаш корхоналари.
26. Хавфлилик даражаси IV ва V синфга мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари.
27. Пахта толасини қайта ишлаш корхоналари.
28. Сутни қайта ишлаш корхоналари.
29. Йиллик иш унуми 300 тоннадан кам бўлган газмол ва қоғозни лок билан кимёвий тўйинтириш корхоналари.
30. Қурилишда фойдаланиладиган пардозлаш материаллари ишлаб чиқариш, шунингдек, оҳак, гипс, шпаклевка ва бўр ишлаб чиқариш.
31. Резинотехника буюмларини ишлаб чиқариш.
32. Пойабзал ишлаб чиқариш.
33. Омихта ем ишлаб чиқариш.
34. Қаттиқ ва суюқ совун ишлаб чиқариш.
35. Салфетка, туалет коғози, тагликлар ва гигиеник воситалар ишлаб чиқариш.
36. Полимер буюмлар ва синтетик материаллар, шу жумладан ювиш ва тозалаш моддалари ишлаб чиқариш.
37. Шишадан таркибида заҳарли моддалар бўлмаган буюмлар ишлаб чиқариш.
38. Чинни буюмлар ишлаб чиқариш.
39. Бўяш ва оқартириш цехлари бўлмаган йигирув ва тўқув фабрикалари.
40. Парранда боқиш бўйича паррандачилик корхоналари.
41. Тайёр доривор воситаларни, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари (чой, туз, шакар ва бошқаларни) қадоқлаш корхоналари.
42. Кўмир майдасидан (увоғи) кўмир брикетлари ишлаб чиқариш корхоналари.
43. Суғориладиган ерларни реконструкция қилиш ва мелиоратив жиҳатдан яхшилаш.
44. Двигатель ва машиналарни таъмирлаш, шунингдек, уларни бўяш.
45. Майдони 30 гектардан ортиқ бўлган балиқ урчитиш ҳавзалари, шунингдек , балиқни қайта ишлаш комплекси.
46. Бозорлар.
47. Электр асбоб-ускуналарини йиғиш ва таъмирлаш, металлга ишлов бериш.
48. Сел сувини тўплаш омборлари.
49. Геофизик ва геологик тадқиқотларнинг сейсмик ва электр разведкаси.
50. Туман аҳамиятига эга бўлган заҳарли кимёвий моддалар, шу жумладан ўғитлар омборлари.
51. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг махсус объектлари.
52. Босмахоналар.
53. 100 Мегаваттдан кам қувватга эга бўлган иссиқлик электр станциялари ва бошқа ёндириш қурилмалари.
54. Трамвай-троллейбус парклари.
55. Хлораторлар.
56. Кимёвий тозалаш корхоналари ва кир ювиш корхоналари.
57. 50 тоннадан ортиқ сиғимли совутгич қурилмалари.
58. Кальций карбиди ишлаб чиқариш цехлари.
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига кирадиган (маҳаллий таъсир кўрсатиш) фаолият турлари
1. Автосервис пунктлари ва автомобилларни ювиш жойлари.
2. Пахта титиш корхоналари.
3. Балиқ қайта ишланмайдиган, майдони 30 гектаргача бўлган балиқ урчитиш ҳавзалари.
4. Гилам тўқиш цехлари.
5. Кичик тегирмонлар.
6. Тошга ишлов бериш.
7. Рекреация ва уй-жой-фуқаролик объектлари.
8. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва консервалаш.
9. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш майдончалари.
10. Иссиқхоналар ва парниклар, шахсий ёрдамчи хўжаликлардан ташқари.
11. Қорамол, йилқичилик, қўйчилик, чўчқачилик ва қуёнчилик фермалари.
12. Мебель ишлаб чиқариш ва таъмирлаш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомда:
4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банддаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банднинг учинчи хатбошидаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банддаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
38-банддаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий органларига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли бошқармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
39-банддаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
40-банднинг биринчи хатбошидаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Буюртмачи Давлат экология қўмитаси органлари томонидан тасдиқланган экологик нормативлар лойиҳаларини хатловдан ўтказиш материаллари билан бирга давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун (атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифаси объектлари бўйича — Давлат экология қўмитасига, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II, III ва IV тоифалари объектлари бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига) тақдим этади»;
47-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомга мувофиқ» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Давлат экологик экспертизасининг хулосаси ижобий бўлса, экологик нормативлар лойиҳалари Давлат экология қўмитасининг раиси, давлат экологик экспертизасини ўтказган Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси, вилоят ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли бошқармасининг бошлиғи томонидан тасдиқланади»;
49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«49. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига кирадиган фаолият турлари ташкилотлари учун экологик нормативлар лойиҳалари Давлат экология қўмитасининг раиси, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II, III ва IV тоифаларига кирадиган фаолият турлари объектлари учун — давлат экологик экспертизасини ўтказган Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси, вилоят ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли бошқармасининг бошлиғи томонидан тасдиқланади»;
51-банддаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ташкилот жойлашган жойдаги органига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоят ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли бошқармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
52-банддаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
55-банднинг иккинчи хатбошидаги «табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспектори» сўзлари «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича инспектор» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-иловада:
«2-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий органларига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоят ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли бошқармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«3-босқич» позицияси «Масъуллар» устунидаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг» сўзлари «Давлат экология қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«4-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий органлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«5-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Экологик нормативлар лойиҳалари хатловдан ўтказиш материаллари билан бирга давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун Давлат экология қўмитаси органларига (I тоифа — Давлат экология қўмитасига, II, III ва IV тоифалар — Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармасига) юборилади»;
«6-босқич» позицияси «Масъуллар» устунидаги биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифаси объектлари бўйича Давлат экология қўмитасининг «Давлат экологик экспертизаси маркази» ДУК;
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II-III-IV тоифалари объектлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Давлат экологик экспертизаси маркази» ДУК»;
«6-босқич» позицияси «Муддатлар» устунидаги биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат экологик экспертизаси ўтказилганлиги учун ҳақ тўлангандан сўнг:
I тоифа бўйича — 20 кунгача;
II тоифа бўйича — 15 кунгача;
III тоифа бўйича — 10 кунгача;
IV тоифа бўйича — 5 кунгача»;
«7-босқич» позицияси «Масъуллар» устунидаги биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«I тоифа объектлари бўйича — Давлат экология қўмитасининг раиси;
II, III ва IV тоифалар объектлари бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи»;
«8-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Экологик нормативларнинг тасдиқланган лойиҳалари ташкилотларга қайтарилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг эксперт органларида битта архив нусхаси қолади, бундан ташқари, ҳудудий органларда ҳам атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни назорат қилиш учун (II, III-IV тоифалар объектлари бўйича) яна бир нусха қолади;
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифаси объектлари бўйича Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланган экологик норматив лойиҳасининг бир нусхаси атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни назорат қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига юборилади»;
«9-босқич» позицияси «Масъуллар» устунидаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 3-иловада:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари» устунидаги «шаҳарлар» сўзидан кейин «Тошкент» сўзи қўшилсин;
Низомга 19-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ташламалар, оқовалар манбаларини, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини хатловдан ўтказиш материалларининг
‎ ТИТУЛ ВАРАҒИ ‎‎‎


«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎ Қорақалпоғистон Республикаси экология ва
‎атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
‎қўмитасининг раиси, вилоят ва Тошкент
‎шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
‎қилиш бошқармасининг бошлиғи



‎___________‎__________________________
‎(имзо) _______ (Ф.И.О.)

‎20___ йил «___» ______________
‎М.Ў. ‎‎

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎Ташкилот раҳбари







‎_____________________________
‎(имзо) ________ (Ф.И.О.)

‎20___ йил «___» ______________ ‎‎



‎‎‎____________________________________________ учун
(ташкилот номи)
‎‎Ифлослантирувчи моддаларни атмосферага чиқариш
‎манбаларини (ифлослантирувчи моддаларни оқова сувлар
‎билан ер усти сув ҳавзаларига ёки жой рельефига оқизиш)
‎ва чиқиндилар пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини
‎ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ




‎‎‎Хатловдан ўтказилди:
‎Ишлаб чиққан ташкилот раҳбари ______________________________
‎(имзо) ____ (Ф.И.О.)
‎20___ йил «____» _______________

‎‎


‎‎шаҳар (туман), йил
‎‎

Низомга 21-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(А шакл) ‎

‎‎Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига кирадиган фаолият турлари бўйича ташкилотлар учун ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферага чиқариладиган йўл қўйиладиган чекланган ташланмаларининг экологик нормативлари лойиҳасининг (ифлослантирувчи моддаларни оқова сувлар билан ер усти ҳавзалари ёки жой рельефига оқизишнинг йўл қўйиладиган чекланган миқдори), (чиқиндилар ҳосил бўлиши ва жойлаштирилиши)
‎ТИТУЛ ВАРАҒИ

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎Ўзбекистон Республикаси
‎Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
‎ қилиш давлат қўмитасининг раиси


‎__________________________________
‎(имзо) ______ (Ф.И.О.)

‎20___ йил «___» ______________

‎‎М.Ў. ‎‎

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎Ташкилот раҳбари




‎_____________________________
‎(имзо) _____ (Ф.И.О.)

‎20___ йил «___» ______________ ‎‎



‎‎‎________‎_________________________________ ‎‎ учун
‎‎‎(ташкилот номи)

‎Экологик нормативлар лойиҳаси

‎‎«ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН»:

‎Ишлаб чиққан ташкилот раҳбари
‎‎___________‎___________________
‎(имзо) _____ (Ф.И.О.)

‎‎20___ йил «____» _______________



‎‎‎шаҳар (туман), йил
‎‎
‎‎

(Б шакл) ‎

‎‎Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II, III ва IV тоифаларига кирадиган фаолият турлари бўйича ташкилотлар учун ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферага чиқариладиган йўл қўйиладиган чекланган ташланмаларининг экологик нормативлари лойиҳасининг (ифлослантирувчи моддаларни оқова сувлар билан ер усти ҳавзалари ёки жой рельефига оқизишнинг йўл қўйиладиган чекланган миқдори), (чиқиндилар ҳосил бўлиши ва жойлаштирилиши)
‎ТИТУЛ ВАРАҒИ ‎‎

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎Қорақалпоғистон Республикаси экология ва
‎атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
‎қўмитасининг раиси, вилоят ва Тошкент
‎шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
‎қилиш бошқармасининг бошлиғи

‎__________________________________
‎(имзо) ______ (Ф.И.О.)

‎20___ йил «___» ______________

‎‎М.Ў. ‎‎

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎Ташкилот раҳбари




‎‎
‎_____________________________
‎(имзо) _____ (Ф.И.О.)

‎20___ йил «___» ______________ ‎‎



‎‎‎________‎_________________________________ ‎‎ учун
‎‎‎(ташкилот номи)

‎Экологик нормативлар лойиҳаси

‎‎«ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН»:

‎Ишлаб чиққан ташкилот раҳбари
‎‎___________‎___________________
‎(имзо) _____ (Ф.И.О.)

‎‎20___ йил «____» _______________



‎‎‎шаҳар (туман), йил».
‎‎
‎‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучин йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 11-12-сон, 65-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарорига илованинг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 19-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сон қарори) 2009 йил 5 июндаги 152-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 41-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони) 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 25-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонуни) 2014 йил 3 мартдаги 45-сон қарорига 1-илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 16-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 09/18/949/2214-сон, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)