Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида»»ги
Фармонига асосан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши тугатилганлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сон қарори билан Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низом тасдиқланганлиги, шунингдек Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низом (рўйхат рақами 2070, 2010 йил 20 январь) амалда ўз аҳамиятини йўқотганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2009 йил 25 декабрдаги 4-сон «Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг (рўйхат рақами 2070, 2010 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 26-модда)
18-банди ва
иловаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан» да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.