toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокида «Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, деҳқон ва фермер хўжаликларини қўшилган қиймат яратишнинг замонавий занжирларига самарали интеграциялаш ва уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш ҳамда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасига «Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа) молиялаштириш учун 25 йилга 5 йиллик имтиёзли давр билан 46,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит, шунингдек, 300,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари берилиши маъқулланди;
Лойиҳанинг умумий қиймати 84,78 млн. АҚШ доллари эквивалентини, шундан, Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши — 38,28 млн. АҚШ долларини, шу жумладан, солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш ва бошқа сарф-харажатларни молиялаштириш шаклидаги улуш — 15,76 млн. АҚШ доллари эквивалентини, Лойиҳада иштирок этаётган тижорат банкларнинг улуши — 11,28 млн. АҚШ долларини, шунингдек, Лойиҳа иштирокчилари (бенефициарлари) улуши — 11,24 млн. АҚШ доллари эквивалентини ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лойиҳани амалга ошириш даври 7 йил (2019 — 2025 йиллар) этиб белгиланди.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4830-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2020 й., 07/20/4830/1290-сон)
2. Белгилансинки:
Лойиҳа Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4830-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2020 й., 07/20/4830/1290-сон)
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4830-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2020 й., 07/20/4830/1290-сон)
«Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш» лойиҳаси бўйича Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитидан фойдаланиш схемаси 2-иловага мувофиқ;
«Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитини сўндириш, фоиз ва комиссия тўловларини амалга ошириш прогноз графиги 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда Лойиҳа доирасида бериладиган кредитни қайта молиялашнинг муддатлари ва шартлари, сублойиҳаларни танлаш ва уларни баҳолаш мезонларини кўрсатган ҳолда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг кредитидан фойдаланиш ва кафолатини таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4830-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2020 й., 07/20/4830/1290-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бош директори (Ш.Ш. Шоаҳмедов), Андижон (Ш.К. Абдураҳмонов), Фарғона (Ш.М. Ғаниев) ва Наманган (Х.Х. Бозаров) вилоятлари ҳокимлари зиммасига Лойиҳа доирасидаги тадбирларни самарали амалга ошириш учун керакли шарт-шароитларни таъминлаш, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари ва тартиб-таомилларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланиши ҳамда тақдим этилишини ташкил қилиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4830-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2020 й., 07/20/4830/1290-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан қуйидагиларни имзолаш ваколати берилсин:
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан молиялаштириш тўғрисидаги битимни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси билан Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг кредит маблағларини қайтариш кафолатини таъминлаш бўйича битимни;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4830-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2020 й., 07/20/4830/1290-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Лойиҳада иштирок этувчи Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари билан Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг кредит маблағларини қайта кредитлаш битимларини.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4830-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2020 й., 07/20/4830/1290-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси билан Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ўртасидаги молиялаштириш битими юзасидан ўрнатилган тартибда юридик хулоса берсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Лойиҳа доирасида консультация хизматлари учун мўлжалланган маблағларни «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан экспертлар жалб қилинишига йўналтирсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
9. Қуйидагилар:
Лойиҳани амалга ошириш доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг кредити ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғидан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва йиғимлардан;
Лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари даромадлари жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқдан озод қилинсин.
Белгилансинки:
мазкур бандда берилган имтиёзларнинг амал қилиши Лойиҳа доирасида қайта молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га ҳам жорий этилади;
ушбу бандда кўрсатилган имтиёзлар натижасида бўшаган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари С.Р. Холмуродов, Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 ноябрь,
ПҚ-4021-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4830-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2020 й., 07/20/4830/1290-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4021-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш» лойиҳаси бўйича Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитидан фойдаланиш
схемаси

минг АҚШ долларида

Компонентлар номи

Қарз суммаси

Қарзнинг қайтарилиши:

Қарзни тўлаш усули

давлат бюджетидан

лойиҳа иштирокчилари томонидан

сумма

%

сумма

%

сумма

%

1-компонент 1. Қўшилган қийматнинг инклюзив (камдаромадлиларни жалб қилган ҳолда) занжирини ривожлантириш

1.1.-субкомпонент. Қўшимча қиймат занжири учун бизнес-муҳит яратиш

52

0,1

52

100

-

-

Хизмат кўрсатиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади

1.2-субкомпонент. Қўшимча қиймат занжири иштирокчиларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш

3 893

8,4

3 893

100

-

-

2-компонент. Қишлоқ хўжалигида инклюзив молиялаштириш

2.1-субкомпонент. Қишлоқ хўжалигида кафилликни таъминлаш

1 000

2,2

1 000

100

-

-

Хизмат кўрсатиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади

2.2-субкомпонент. Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш учун кредит линияси

33 710

73,0

-

-

33 710

100

Хизмат кўрсатиш иштирок этувчи тижорат банклари ҳисобидан амалга оширилади

2.3-субкомпонент. Ёшлар учун кредит линияси

5 000

10,8

-

-

5 000

100

3-компенент. Иқлим шароитига мос барқарор қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси

3.1 -субкомпонент. Ирригация тизимларини модернизация қилиш

1 106

2,4

1 106

100

-

-

Хизмат кўрсатиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади

3.2-субкомпонент. Модернизация қилинган ирригация тизимлари бўйича СФУни салоҳиятини ошириш

36

0,1

36

100

-

-

4-компонент. Лойиҳани бошқариш

Лойиҳани бошқариш, мониторинг ва ҳисоботни юритиш

1 403

3,0

1 403

100

-

-

Хизмат кўрсатиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади

Жами

46 200

100,0

7 490

16,2

38 710

83,8

Ишлатилган қисқартма: СФУ — Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4021-сон қарорига
3-ИЛОВА
«Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш» лойиҳаси бўйича Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредит маблағларини сўндириш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш прогноз
графиги

Кредит муддати, йил

25

Имтиёзли муддат, йил

5

Фоиз ставкаси

1,25%

Хизмат кўрсатганлик учун комиссия

0,75%

АҚШ долларида

Тўлов санаси

Фоиз ва комиссия тўловлари суммаси

Асосий қарз бўйича тўловлар суммаси

Жами тўланадиган сумма

2018 йил 15 ноябрь

-

-

2019 йил 15 май

6 890

6 890

2019 йил 15 ноябрь

84 290

84 290

2020 йил 15 май

161 690

161 690

2020 йил 15 ноябрь

250 130

250 130

2021 йил 15 май

338 560

338 560

2021 йил 15 ноябрь

382 420

382 420

2022 йил 15 май

426 270

426 270

2022 йил 15 ноябрь

444 140

444 140

2023 йил 15 май

462 000

1 155 000

1 617 000

2023 йил 15 ноябрь

462 000

1 155 000

1 617 000

2024 йил 15 май

450 450

1 155 000

1 605 450

2024 йил 15 ноябрь

438 900

1 155 000

1 593 900

2025 йил 15 май

427 350

1 155 000

1 582 350

2025 йил 15 ноябрь

415 810

1 155 000

1 570 810

2026 йил 15 май

404 250

1 155 000

1 559 250

2026 йил 15 ноябрь

392 700

1 155 000

1 547 700

2027 йил 15 май

381 150

1 155 000

1 536 150

2027 йил 15 ноябрь

369 600

1 155 000

1 524 600

2028 йил 15 май

358 050

1 155 000

1 513 050

2028 йил 15 ноябрь

346 500

1 155 000

1 501 500

2029 йил 15 май

334 950

1 155 000

1 489 950

2029 йил 15 ноябрь

323 410

1 155 000

1 478 410

2030 йил 15 май

311 850

1 155 000

1 466 850

2030 йил 15 ноябрь

300 300

1 155 000

1 455 300

2031 йил 15 май

288 750

1 155 000

1 443 750

2031 йил 15 ноябрь

277 200

1 155 000

1 432 200

2032 йил 15 май

265 650

1 155 000

1 420 650

2032 йил 15 ноябрь

254 100

1 155 000

1 409 100

2033 йил 15 май

242 550

1 155 000

1 397 550

2033 йил 15 ноябрь

231 010

1 155 000

1 386 010

2034 йил 15 май

219 450

1 155 000

1 374 450

2034 йил 15 ноябрь

207 900

1 155 000

1 362 900

2035 йил 15 май

196 350

1 155 000

1 351 350

2035 йил 15 ноябрь

184 800

1 155 000

1 339 800

2036 йил 15 май

173 250

1 155 000

1 328 250

2036 йил 15 ноябрь

161 700

1 155 000

1 316 700

2037 йил 15 май

150 150

1 155 000

1 305 150

2037 йил 15 ноябрь

138 610

1 155 000

1 293 610

2038 йил 15 май

127 050

1 155 000

1 282 050

2038 йил 15 ноябрь

115 500

1 155 000

1 270 500

2039 йил 15 май

103 950

1 155 000

1 258 950

2039 йил 15 ноябрь

92 400

1 155 000

1 247 400

2040 йил 15 май

80 850

1 155 000

1 235 850

2040 йил 15 ноябрь

69 300

1 155 000

1 224 300

2024 йил 15 май

57 750

1 155 000

1 212 750

2041 йил 15 ноябрь

46 210

1 155 000

1 201 210

2042 йил 15 май

34 650

1 155 000

1 189 650

2042 йил 15 ноябрь

23 100

1 155 000

1 178 100

Жами

12 015 890

46 200 000

58 215 890

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2018 й., 07/18/4021/2194-сон; 22.07.2020 й., 06/20/6031/1088-сон, 16.09.2020 й., 07/20/4830/1290-сон, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)