Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сон «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони таъсис этилганлиги муносабати билан мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ишларига муносиб ҳисса қўшган ҳамда жамиятимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этиб келаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари ҳамда ташаббускор фуқароларни тақдирлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашининг «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишонини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни арафасида топшириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.02.00.00 Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар]
2. Белгилаб қўйилсинки, «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.
«Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгиланган тартибда «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари тайёрланишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.04 Жамоат фондлари]
5. «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 ноябрь,
ПҚ-4017-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги ПҚ-4017-сон қарорига 1-ИЛОВА
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
1. «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ишларига муносиб ҳисса қўшган ҳамда жамиятимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этиб келаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари ҳамда ташаббускор фуқаролар тақдирланадилар.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
2. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши (кейинги ўринларда Маслаҳат кенгаши деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Маслаҳат кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
3. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан ҳудудлар миқёсида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларига тақдим этилади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 ноябргача Маслаҳат кенгашига тақдим этилади.
5. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш ва тақдирлаш учун номзодларни танлаб олиш тартиби Маслаҳат кенгаши томонидан белгиланади.
6. Маслаҳат кенгаши йиғилишида ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган таклифлар кўриб чиқилади ва тақдирлаш ҳақида қарор қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги қарор тегишли матбуот нашрларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
7. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси 8 декабрь — Конституция куни байрами арафасида Маслаҳат кенгаши раҳбари (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.
8. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
9. Бир шахс кўкрак нишони билан, қоидага кўра, бир марта мукофотланади.
10. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги ПҚ-4017-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг олд томони марказий қисмида доира шаклда тўқ сариқ рангда 5 нафар одам (бош ва елка қисмлари) силуэтининг бирлашмаси ҳамда унинг икки ёнида дафна япроқлари акс эттирилган. Дафна япроқларининг юқори қисмида саккиз қиррали юлдуз жойлашган, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «FUQAROLIK JAMIYATINI» иккинчи ва учинчи сатрда «RIVOJLANTIRISНGA QOʻSНGAN НISSASI UCНUN», тўртинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар тўқ яшил рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «GUVOНNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
«GUVOНNOMA» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti», иккинчи сатрда «huzuridagi Fuqarolik jamiyatini», учинчи сатрда «rivojlantirish boʻyicha maslahat», тўртинчи сатрда «kengashining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli Qaroriga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «FUQAROLIK JAMIYATINI» иккинчи ва учинчи сатрларда «RIVOJLANTIRISНGA QOʻSНGAN НISSASI UCНUN» («Times new Roman Bolt» шрифти, 12-кегль), тўртинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Maslahat kengashi», иккинчи сатрда «rahbari» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.