1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 76-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, судьяларнинг ижтимоий ҳимоясини ишончли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади;
ушбу қарор 2019 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 октябрь,
879-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 879-сон қарорига ИЛОВА
Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси суд органлари тизимидаги судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
судьялар — Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари, судьялар орасидан тасдиқланган Судьялар олий кенгашининг аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ва туман (шаҳар) маъмурий судлари судьялари;
наф олувчи — суғурта қилинган шахс ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда суғурта тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс;
судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси (кейинги ўринларда давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси деб аталади) — суғурталовчи у бўйича суғурта ҳодисаси вужудга келганда келишилган тўлов (суғурта мукофоти)ни суғурта қилинган шахсга (наф олувчига) суғурта суммаси доирасида суғурта қилинган шахснинг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини оладиган суғурта шартномаси;
суғурта қилинган шахс — фойдасига суғурта амалга ошириладиган ва унинг учун суғурта мукофоти тўланган судья;
суғурта қилдирувчи — давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
суғурта суммаси — суғурталовчи давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси доирасида суғурта тўлови тўлаш мажбуриятини олган пул маблағлари суммаси;
суғурта тўлови — ҳар бир суғурта қилинган шахс учун суғурта суммаси доирасида ушбу Низом ҳамда давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасида белгиланган суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта қилинган шахсга (наф олувчига) тўланадиган пул маблағлари суммаси;
суғурта мукофоти — ушбу Низом ҳамда давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасида назарда тутилган тартибда ва муддатларда суғурта қилдирувчи суғурталовчига тўлаши шарт бўлган пул маблағлари суммаси;
суғурта ҳодисаси — давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш даврида ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши.
3. Суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш объекти ҳисобланади.
Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 76-моддаси асосида ва Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш суғурта мукофоти суммаси суғурта қилдирувчининг харажатлар сметасида назарда тутилади.
4. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси муносабати билан суғурта қилинган шахсга (наф олувчига) етказилган маънавий зарар қопланмайди.
5. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси ва давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш полиси, суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилишнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
2-боб. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш ва шартнома шартларини ўзгартириш тартиби
6. Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш ушбу Низомга 1-иловадаги схема бўйича амалга оширилади.
7. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида бир йил муддатга тузилади.
8. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш учун суғурта қилдирувчи суғурталовчига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисидаги аризани тақдим қилади.
9. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасида кўрсатилган суғурталаш муддати давомида амал қилади.
10. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси суғурта қилдирувчига суғурталовчининг ҳисоб рақамига давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти тушган кундан кейинги уч иш кунидан кечикмай берилади.Суғурта полиси йўқотилган тақдирда, унинг дубликати суғурта қилдирувчи тегишли ариза билан мурожаат қилганидан сўнг уч иш куни мобайнида суғурталовчи томонидан берилади. Дубликат берилгандан сўнг йўқотилган суғурта полиси ҳақиқий ҳисобланмайди ва у бўйича суғурта таъминоти амалга оширилмайди.
11. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиши даврида давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишда тақдим қилинган аризада кўрсатилган маълумотлардаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида суғурта қилдирувчи суғурталовчига уч иш кунидан кечикмай ёзма шаклда хабар қилиши шарт.
12. Суғурта қилдирувчидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишда тақдим этилган маълумотлардаги ўзгаришлар тўғрисида ариза олинганда суғурталовчи, зарур ҳолларда, давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасига қўшимча келишув тузади ва суғурта полисини қайта расмийлаштиради.
13. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиши даврида шартнома шартлари ўзгарган тақдирда, ўзгарган шартларга қараб суғурта мукофотига тузатиш киритилади. Бунда суғурта мукофоти бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида томонларнинг мажбуриятлари давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасига қўшимча келишув тузилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмасдан бажарилиши лозим.
3-боб. Суғурта суммаси, суғурта мукофоти ва давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофотини тўлаш тартиби
14. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммаси — суғурталовчининг ҳар бир суғурта қилинган шахс олдидаги мажбуриятларининг чекланган ҳажмидан иборат бўлиб, судьянинг эллик ойлик иш ҳақига тенг сумма ҳисобланади.
15. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти суғурта қилинган шахслар сонини суғурта суммасига ва 0,238 фоиз миқдорида белгиланган суғурта тарифига кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқилади.
Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қиладиган муддат мобайнида суғурта тарифи даражасининг ўзгариши суғурта қилдирувчи томонидан тўлов вақтида амалда бўлган суғурта тарифи бўйича тўланган суғурта мукофотининг ўзгаришига олиб келмайди.
16. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти суғурта қилдирувчи томонидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида бир йўла тўланади.
4-боб. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
17. Суғурта қилдирувчи:
суғурталовчидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг шартларини тушунтириб беришни талаб қилиш;
суғурталовчининг суғурта тўловини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;
суғурта қилинган шахсларнинг сони камайганда суғурта мукофотининг суғурталанган шахсларнинг камайган сонига ва давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг тугалланмаган даврига мутаносиб қисмини олиш;
суғурта полиси йўқотилган тақдирда суғурталовчидан суғурта полиси дубликатини олиш ҳуқуқига эга.
Суғурта қилдирувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
18. Суғурта қилдирувчи:
ушбу Низомда белгиланган тартибда ва муддатларда давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофотини тўлаши;
суғурта қилинган шахсларни давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари билан таништириши, шу жумладан, ушбу шартнома бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
суғурта қилинган шахс (наф олувчи) ёзма шаклдаги ариза билан мурожаат қилган санадан эътиборан икки иш куни мобайнида суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни тақдим этиши;
суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги ҳақида ўзига маълум бўлган пайтдан эътиборан йигирма иш куни мобайнида суғурталовчига ёзма шаклда маълум қилиши шарт.
Суғурта қилдирувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
19. Суғурталовчи:
суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши ҳолатларини текширишда иштирок этиш ва зарур бўлган ҳолларда тегишли экспертларни жалб этиш;
суғурталанган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши ҳолатларига доир ахборотни текшириш ҳуқуқига эга.
Суғурталовчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
20. Суғурталовчи:
суғурта қилдирувчини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари билан таништириши, шу жумладан, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
суғурта қилдирувчи ва суғурта қилинган шахс (наф олувчи) тўғрисида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши;
суғурта тўловини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, суғурта қилинган шахс (наф олувчи) суғурта тўловини тўлаш учун мурожаат этганидан кейин ўн беш иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда суғурта қилдирувчига рад этиш сабабларини далиллар билан асослаган ҳолда ёзма шаклда хабар қилиши;
ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан эътиборан ўн беш иш кунидан кечиктирмай қарор қабул қилиши ва суғурта тўловини тўлаши;
ташкилот номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки жойлашган жойи ўзгарган тақдирда, бу ҳақда суғурта қилдирувчига қонунчиликда белгиланган тартибда маълум қилиши;
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 41-моддаси.
суғурта полиси йўқотилган тақдирда, суғурта қилдирувчи тегишли ариза билан мурожаат қилган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида суғурта полиси дубликатини бериши шарт.
Суғурталовчи қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(20-банднинг саккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
21. Суғурта қилинган шахс:
суғурталовчига суғурта тўловини тўлаш ҳақида ёзма шаклдаги ариза билан мурожаат қилиш;
қонунчиликда белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурта тўлови олиш;
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг шартлари тўғрисида суғурта қилдирувчи ёки суғурталовчидан бепул ахборот олиш;
белгиланган тартибда ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши ҳолатларини текширишда, зарурият бўлганда, ўзининг ишончли вакилини жалб этган ҳолда иштирок этиш;
суғурта қилдирувчидан суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
Суғурта қилинган шахс қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(21-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
22. Наф олувчи:
суғурта тўловини олиш ҳақидаги талаб билан суғурталовчига мурожаат қилиш;
суғурталовчидан қонунчиликда белгиланган шартлар ва тартиб асосида суғурта тўловини олиш;
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг шартлари тўғрисида суғурта қилдирувчи ва суғурталовчидан бепул ахборот олиш;
суғурталанган шахс ўз хизмат вазифаларини бажараётганда ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги) ҳақида суғурта қилдирувчини хабардор қилиш;
суғурта ҳодисасини текширишда белгиланган тартибда иштирок этиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни суғурта қилдирувчидан олиш ҳуқуқига эга.
Наф олувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(22-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5-боб. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта тўловини тўлаш тартиби ва шартлари
23. Суғурталовчи қуйидаги ҳолатларда:
судья ишлаётган даврда ёки унинг ваколат муддати тугаганидан кейин ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда олинган тан жароҳатлари ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган)да — унинг меросхўрларига судьянинг эллик ойлик иш ҳақи миқдорида;
суғурта қилинган шахсга ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда келгусида касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этадиган даражада майиб бўлиши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши оқибатида ногиронлик белгиланган бўлса — судьянинг йигирма беш ойлик иш ҳақи миқдорида;
судьяга ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этмайдиган ва меҳнат қобилиятининг доимий йўқолишига олиб келмайдиган тан жароҳатлари ёки унинг соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилганда — судьянинг беш ойлик иш ҳақи миқдорида суғурта тўловини тўлайди.
Вояга етмаган наф олувчига тегиши лозим бўлган суғурта тўлови унинг ота-онаси (фарзандликка олувчиси, васийси)га тўланади.
24. Суғурта тўловини тўлаш учун суғурталовчига суғурта тўловини тўлаш тўғрисидаги талаб билдирилган ариза қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тақдим этилади:
а) суғурта қилинган шахс хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда ҳалок бўлганда (вафот этганда):
суғурта қилинган шахснинг вафоти тўғрисидаги гувоҳнома (нусха олиш учун асл нусхаси тақдим этилади);
наф олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома (нусха олиш учун);
суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат (махсус текшириш далолатномаси).
Ўз хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан ваколат муддати тугаб вафот этган суғурта қилинган шахсга нисбатан ушбу ҳолатни тасдиқловчи суд-тиббий экспертиза комиссиясининг хулосаси ҳам тақдим этилади.
Наф олувчи нотариал идорадан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олиши учун суғурта қилдирувчи наф олувчига нотариал идорага тақдим этиш учун ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ маълумотнома беради;
суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат (махсус текшириш далолатномаси, Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК)нинг ногиронлик гуруҳи, сабаблари ва белгиланган вақти кўрсатилган ногиронликни белгилаш тўғрисидаги хулосаси нусхаси);
меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси;
в) суғурта қилинган шахсга касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этмайдиган тан жароҳатлари ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилганда:
ушбу Низомга 4-иловадаги шакл бўйича тиббиёт муассасасининг олинган тан жароҳатлари ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат (махсус текшириш далолатномаси, суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суднинг тан жароҳати ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказилганлиги ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатлари).
Суғурта қилинган шахс (наф олувчи) юқорида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ ҳужжатларни суғурта ҳодисасига боғлиқ ҳолда тақдим этади. Улар тўлиқ ҳажмда (бут ҳолда) тақдим этилмаган тақдирда суғурталовчи етишмаётган ҳужжатларни ёзма равишда талаб қилишга ҳақли.
25. Суғурта ҳодисаси тан олинганда суғурта ҳодисаси тўғрисида ҳар бир томон учун бир нусхадан — уч нусхада далолатнома тузилади ва суғурталовчи, суғурта қилдирувчи ва суғурта қилинган шахс (наф олувчи) томонидан имзоланади.
26. Суғурталовчи ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан эътиборан ўн беш иш кунидан кечиктирмай қарор қабул қилади ва суғурта тўловини тўлайди.
Суғурталовчи томонидан суғурта тўловини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, бу ҳақда суғурта қилдирувчига суғурта тўловини тўлаш ҳақида ёзма мурожаат қилингандан бошлаб ўн беш иш кунидан кечикмай рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда хабар қилинган бўлиши керак.
27. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича зиммасига олинган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун томонлар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
28. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасидан келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
29. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 492, 1351, 1461-моддалари
Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш тартиби
СХЕМАСИ
Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
ҳаракат қилувчи шахс________________________________________________________________________ (ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва лавозими)
Сиздан Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомда назарда тутилган шартларда судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишни сўрайди.
_____________________________________МАЪЛУМОТНОМА ____Ушбу маълумотнома _____________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ га _______________(лавозими, мартаба даражаси, фамилияси, исми, отасининг исми) берилди шу ҳақдаким, ҳақиқатдан ҳам у хизмат вазифаларини бажариш даврида ___________________________ __________________________________________________________________________________________ _______________________ (суғурта ҳодисаси содир бўлишининг ҳолати кўрсатилади) тан жароҳати ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст олган ____________________________________________ _____________________________________________________(керак бўлмагани устидан чизилсин) ___________________________________________________________________________________________ _______________(тан жароҳати ёки соғлиққа шикаст етказилишининг хусусияти кўрсатилади) Бунда _________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ _______________________(суғурта ҳодисаси содир бўлиши ҳолати кўрсатилади) ____Шу муносабат билан у 20 ___ йил «___» ___________ дан 20 «____» __________йилгача ________________________________________________________________________________________ да ________________________(даволаш муассасасининг номи кўрсатилади) даволанишда бўлди. ____Маълумотнома суғурта тўловини олиш учун берилди. _______________________________________________________________________________________ ____________________________________________________ ____________________________________________________Тиббиёт муассасаси раҳбарининг имзоси ____________________________________________________ _____________________________________________________20 ___ йил «____» __________________ _______________________________________________________________________________________м.ў.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/879/2123-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)