1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.08.00 Банкларнинг қимматли қоғозлар билан операциялари]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 сентябрь,
30/14-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/14-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сон «Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ҳамда пул-кредит сиёсати фоиз инструментлари самарадорлигини ошириш мақсадида Марказий банк облигацияларини муомалага чиқариш, жойлаштириш ва сўндириш тартибини белгилайди.
Марказий банк облигациялари (бундан буён матнда облигациялар деб юритилади) — облигация эгасига белгиланган тартибда даромад олиш ҳуқуқини берувчи Марказий банк томонидан электрон шаклда чиқариладиган эмиссиявий қимматли қоғозлар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
купон даври — облигация эгасига фоизли даромад тўлаб бериладиган Марказий банк томонидан белгиланган давр;
валюта биржаси — чет эл валютаси, давлат қимматли қоғозлари, молиявий ҳосила инструментлари (деривативлар) олди-сотдиси ҳамда улар билан боғлиқ бошқа биржа битимлари бўйича биржа савдоларини, шунингдек банклараро пул бозорини ҳамда Марказий банкнинг тижорат банклари билан амалга ошириладиган кредит ва депозит аукционларини ташкил этувчи юридик шахс;
савдо тизими — облигациялар бўйича электрон савдоларни ташкиллаштириш, облигацияларни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш, тузилган битимлар бўйича клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи валюта биржасининг автоматлаштирилган электрон тизими;
Бош битим — Марказий банк билан тижорат банклари, шунингдек тижорат банклари билан валюта биржаси ўртасида тузиладиган, облигациялар бўйича амалга ошириладиган операцияларнинг умумий шартлари ва тартибини белгиловчи ўзаро ҳаракат;
РЕПО битими — облигацияларни белгиланган муддат ва нархда уларнинг айнан шу чиқарилиш ва миқдорда қайта сотиб олиш мажбурияти билан сотиш бўйича икки томонлама ҳаракат.
2. Облигациялар Марказий банк томонидан муомалага чиқарилади, жойлаштирилади ва сўндирилади, шунингдек уларнинг ликвидлиги Марказий банк тасарруфидаги барча активлар билан таъминланади.
3. Облигациялар кредитлар учун гаров таъминоти ва РЕПО битимларида олди-сотди объекти бўлиб хизмат қилиши мумкин.
4. Облигациялар Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида номинал қиймати кўрсатилган ҳолда қатъий белгиланган купон ставкаси билан ёки дисконт облигациялар шаклида чиқарилади.
Бунда, дисконт облигациянинг номинал қиймати ҳамда харид қиймати ўртасидаги фарқ дилер учун даромад бўлиб ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
5. Облигацияларнинг чиқарилиши алоҳида эмиссия тарзида амалга оширилади. Ҳар бир чиқарилган эмиссияга идентификацион рақам берилади ва Глобал сертификат билан расмийлаштирилади.
7. Глобал сертификат Марказий банк томонидан ишлаб чиқилиб, унда эмиссияга тегишли асосий параметрлар белгиланади.
8. Облигациялар бўйича барча операциялар валюта биржаси томонидан ишлаб чиқилган биржа савдоларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ савдо тизими орқали амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
3-боб. Облигацияларни жойлаштириш
10. Марказий банк томонидан чиқарилган облигацияларни тижорат банклари ўртасида жойлаштириш валюта биржасининг савдо тизимида ўтказиладиган аукцион савдолари орқали амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарорига (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
13. Облигацияларни жойлаштириш бўйича аукцион савдолари шартлари тўғрисидаги маълумотлар аукцион савдоси ўтказиладиган кундан камида 1 иш куни олдин Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
14. Валюта биржаси Марказий банкнинг эълони асосида ўтказиладиган аукцион савдоси ҳақидаги маълумотни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
15. Марказий банк томонидан облигациялар ҳисобини юритиш ва битимларни рўйхатга олиш учун ҳар бир дилерга алоҳида рўйхатга олиш коди берилади.
16. Дилерни рўйхатга олиш коди уч гуруҳга бўлинган ўн белгили разряддан (X0X1X2X3X4X5X6X7X8X9) иборат.
Биринчи гуруҳ (X0) — «2» бозор кодини англатади — Марказий банк облигациялари.
Иккинчи гуруҳ (X1X2X3X4) дилернинг Марказий банк билан тузган Бош битим асосида берилган тартиб рақамини англатади.
Учинчи гуруҳ (X5X6X7X8X9) доимо 00000 га тенг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига 2000100000 рўйхатга олиш коди берилади.
17. Дилерлар аукцион савдолари ўтказиладиган куни облигацияларни сотиб олиш учун савдо тизимига электрон шаклда рақобатли ва рақобатсиз буюртмалар киритади.
18. Марказий банк аукцион савдолари бўйича тижорат банклари томонидан сотиб олинадиган облигациялар сонига ва ҳар бир тижорат банкидан аукцион савдоларига қабул қилинадиган буюртмалар сонига лимитлар ўрнатиши мумкин.
Ўртача тортилган нарх аукцион савдолари якунлари бўйича тўлиқ ёки қисман қондирилган рақобатли буюртмалар нархи ҳамда сотиб олинган облигациялар миқдорларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
22. Савдо тизими тижорат банклари томонидан келиб тушган буюртмалар бўйича рўйхат шакллантиради, ушбу рўйхат валюта биржаси томонидан Марказий банкка тақдим этилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
25. Марказий банк аукцион савдолари натижалари бўйича тижорат банкларининг аввал рақобатсиз буюртмаларини тўлиқ, шунингдек таклиф этилган нархи чегириш нархидан паст бўлмаган рақобатли буюртмаларни қондириш бўйича валюта биржасига топшириқ беради.
26. Аукцион савдолари натижаларига кўра қондирилиши лозим бўлган буюртмаларнинг жами миқдори Марказий банк томонидан чиқариладиган облигацияларнинг умумий ҳажмидан ошган ҳолларда, таклиф этилган нархи чегириш нархига тенг бўлган рақобатли буюртмалар савдо тизимига киритилган вақтига қараб қондирилади. Бунда аввал киритилган буюртмалар кейин киритилган буюртмалардан олдин қондирилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
27. Аукцион савдолари натижалари тўғрисидаги маълумотлар Марказий банк ва валюта биржаси расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
4-боб. Облигацияларнинг иккиламчи бозорда муомалада бўлиши
28. Облигацияларнинг иккиламчи бозорида аукцион савдолари натижаларига кўра харид қилинган облигациялар бўйича дилерлар ўртасида олди-сотди операциялари амалга оширилади.
31. Иккиламчи савдоларда дилерлар савдо тизими орқали облигациялар билан қуйидаги операцияларни амалга оширишлари мумкин:
келишилган нарх ва шартлар асосида облигацияларнинг олди-сотди операциялари;
гаровга олинган облигацияларни савдо тизими орқали сотиш ва сотиб олиш операциялари;
РЕПО битимлари бўйича облигацияларнинг олди-сотди операциялари.
32. Облигацияларнинг иккиламчи бозорида олди-сотди операцияларини амалга ошириш учун дилерлар томонидан сотилиши ёки сотиб олиниши режалаштирилган облигациялар бўйича буюртмалар миқдори ва нархи кўрсатилган ҳолда савдо тизимга киритилади.
33. Облигацияларнинг иккиламчи бозорида олди-сотди шартномаларини тузиш учун савдо тизими сотиш ёки сотиб олиш учун киритилган буюртмаларга мос келадиган қарама-қарши буюртмаларнинг параметрлари бир-бирига мувофиқлигини текширади.
34. Савдо тизими параметрлари бир-бирига мос келган буюртмаларни автоматик тарзда рўйхатдан ўтказади.
35. Биржа битими савдо тизимида иккита қарама-қарши буюртмаларнинг рўйхатга олиниши билан тузилган ҳисобланади.
36. Ҳар бир биржа битими тузилганда савдо тизими уни рўйхатга олади, унга рўйхатга олиш рақамини бириктиради ва савдо иштирокчиларига ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга асос бўладиган биржа гувоҳномаларини тақдим этади.
37. Иккиламчи бозорда савдо тизимидаги буюртмалар нархи тенг бўлган ҳолларда, улар тақдим этилган вақтига қараб аввал тақдим этилган буюртма кейин тақдим қилинган буюртмадан олдин қондирилади.
Буюртмалар қисман қондирилган ҳолда, унинг қондирилмаган қисми алоҳида буюртма сифатида кўрилади.
38. РЕПО битимлари бўйича операцияларини ўтказиш ва улар бўйича ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1829, 2008 йил 18 июнь) мувофиқ амалга оширилади.
5-боб. Облигациялар ҳисобини юритиш
39. Облигацияларни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритиш валюта биржасида очилган «депо» ҳисобварақларида олиб борилади.
(45-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарори (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
T — купон даври.
Купон тўловлари облигацияларнинг муомалада бўлиш даври учун ҳисобланиб, ҳар бир купон даври якуни бўйича тўлаб борилади.
46. Валюта биржаси купон даврининг охирги кунида, жорий савдолар якунидан сўнг, «депо» ҳисобварағидаги қолдиқлар юзасидан ҳар бир облигация эгаси бўйича Марказий банкка рўйхат тақдим қилади.
47. Марказий банк купон тўловларини амалга ошириш учун тегишли маблағларни купон даври тугаган кундан кейинги иш кунида валюта биржасининг Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб касса марказидаги алоҳида ҳисобварағига ўтказиб беради.
49. Валюта биржаси облигация сақловчисига тегишли бўлган купон тўловлари тўлангани тўғрисидаги маълумотни ушбу тўловлар амалга оширилган кундан кейинги иш кунида Марказий банкка тақдим этади.
52. Марказий банкнинг сўндирилган облигациялари валюта биржаси томонидан савдо тизими орқали Марказий банкнинг «эмиссион ҳисобварағи»га ўтказиб берилади.
53. Облигацияларни сўндириш ҳамда купон тўловларини амалга ошириш куни дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келган ҳолларда, тўловлар кейинги иш кунида амалга оширилади.
8-боб. Маълумотларни ошкор қилиш
54. Валюта биржасида облигациялар бўйича амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотлар (облигация номланиши, сони, котировкаси (нархи) ва битим санасидан ташқари) учинчи шахсларга ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.
55. Тижорат ва банк сирларидан иборат бўлган барча маълумотларни тақдим этиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
9-боб. Якуний қоида
56. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарорига (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 7 сентябрдаги 18/15-сонли қарорига (рўйхат рақами 3080-1, 24.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/3080/2114-сон; 24.09.2020 й., 10/20/3080-1/1312-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 26.01.2026 й., 10/26/3080-2/2075-сон)