1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши);
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1863-6]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сон қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 сентябрь,
30/9-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/9-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг биринчи хатбошиси «якка тартибдаги тадбиркорларга» деган сўзлардан кейин «ҳамда жисмоний шахсларга» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«Жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (кейинги ўринларда — ЖШШИР) мавжуд бўлган жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан «80000001» дан «99999999» гача бўлган оралиқда, ЖШШИР бўйича хосликни сақлаган ҳолда хос рақамлар берилади.
ЖШШИР мавжуд бўлмаган жисмоний шахсларга хос рақамлар БДМАБ томонидан берилади.».
3. 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Мазкур Низомнинг юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларга боғлиқ нормалари жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларига нисбатан татбиқ этилмайди.».
4. 12-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Жисмоний шахсларнинг БДМАБга юборадиган сўров турлари ушбу Низомнинг 12-иловасида кўрсатилган маълумотлардан ташкил топади.
БДМАБдаги маълумотларни шакллантиришда «Электрон ҳукумат» ҳамда маълумотлар базасини юритадиган давлат органларининг электрон ахборот тизимларидаги маълумотлардан фойдаланилиши мумкин.».
5. Қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:
«191. БДМАБ жисмоний шахслар бўйича банкларга қуйидаги сўров турлари бўйича хизмат кўрсатади ҳамда ушбу сўров турларини шакллантиришда 12-иловада келтирилган маълумотлардан фойдаланилади:
ЖШШИР мавжуд бўлмаган жисмоний шахс ЖШШИР олганда;
ЖШШИР мавжуд бўлган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда.».
7. 1-илова қуйидаги мазмундаги хатбошилари билан тўлдирилсин:
«23» белги — Суриштирувчи ёки терговчининг қарори бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларидан актив операцияларни вақтинча тўхтатиб туриш бўйича асосий ва иккиламчи ҳисобварақлари хатланганда БДМАБ орқали барча ҳисобварақ очган банкларга хабар узатилади.
«24» белги — Суриштирув ёки тергов органларининг қарори асосида хатланган асосий ва иккиламчи ҳисобварақлари бўйича ҳатлов бекор қилинганда БДМАБ орқали барча ҳисобварақ очган банкларга хабар узатилади.».
8. 5-илованинг изоҳи «21» рақамидан кейин «23» рақами билан тўлдирилсин.
9. 6-илованинг изоҳи «22» рақамидан кейин «24» рақами билан тўлдирилсин.
10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ 12-илова билан тўлдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
БДМАБда маълумотларни шакллантиришда ва сўровларни бажаришда жисмоний шахсларнинг маълумотлари рўйхати
Т/р
Кўрсаткичлар
ЖШШИР мавжуд жисмоний шахслар
ЖШШИР мавжуд бўлмаган жисмоний шахслар
1
2
3
4
5
1
2
3
4
5
1.
БДМАБдаги хос рақами
–
+
–
+
+
–
–
–
+
+
2.
ЖШШИР
+
+
+
–
+
–
–
–
–
–
3.
Фамилияси
–
–
–
+
–
–
+
–
+
–
4.
Исми
–
–
–
+
–
–
+
–
+
–
5.
Отасининг исми
–
–
–
– / +
–
–
– / +
–
– / +
–
6.
Жинси
–
+
–
+
–
–
+
+
–
+
7.
Туғилган санаси
–
+
–
+
–
+
+
+
–
+
8.
Фуқаролик мамлакати коди
–
–
–
–
–
+
+
–
+
–
9.
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури коди
+
+
–
+
–
+
+
–
+
–
10.
Шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами
+
+
–
+
–
+
+
–
+
–
11.
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат берилган сана
–
–
–
+
–
–
+
–
+
–
12.
Шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддатини тугаши санаси
–
–
–
+
–
–
+
–
+
–
13.
Ўлим ҳақида гувоҳнома санаси, серия ва номери
–
–
–
–
+
–
–
–
–
+
14.
Банк филиали коди
–
–
+
–
–
–
–
+
–
–
15.
Ҳисоб варағи
–
–
+
–
–
–
–
+
–
–
Изоҳ. «+» — сўров (жавоб) таркибига киради;
«–» — сўров (жавоб) таркибига кирмайди;
«– / +» — сўров таркибига кириши ёки кирмаслиги мумкин;