1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.10.00 Бошқа давлатлараро иттифоқлар ва ташкилотлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
2.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро ва хорижий ташкилотлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙ СЕКТОРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ИСЛОМ КОРПОРАЦИЯСИГА АЪЗОЛИГИ ТЎҒРИСИДА
Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ислом тараққиёт банкига аъзолигини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.03 Хусусий корхона]
1. Ўзбекистоннинг Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясига қабул қилиниши тўғрисидаги қарор Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) раҳбарияти томонидан маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.03 Хусусий корхона]
2. Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясини таъсис этиш тўғрисида 1999 йил 3 ноябрдаги Битим моддалари қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни қабул қилганлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясига маълум қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига:
ХСРИК ўз авуарларини сақлаши мумкин бўлган депозитарий;
Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясини таъсис этиш тўғрисида 1999 йил 3 ноябрдаги Битим билан боғлиқ масалалар юзасидан ХСРИК билан алоқаларни амалга ошириш функциялари юклансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши]
4. Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси устав капиталига Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки белгиланган тартибда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
ўз маблағлари ҳисобига ҳар бирининг номинал қиймати 10 000 АҚШ доллари бўлган 5 та акцияга ёзилишни;
иловага асосан тасдиқланган тўлов жадвалига мувофиқ бадаллар тўланишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси — Ислом тараққиёт банки бошқарувчисининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ўринбосари З.С. Мирхўжаев Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси Бош Ассамблеясида Ўзбекистон Республикаси номидан фаолият юритишга вакил қилинсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 21 декабрь,
596-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 596-сон қарорига ИЛОВА
Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси устав капиталига Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш