1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.08.00 Радиоэшиттириш ва телевидениенинг техник воситалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.;
2.Иқтисодиёт / Алоқа]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТЕЛЕРАДИОЭШИТТИРИШ СОҲАСИДА РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
«Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек радиочастота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш, фуқароларнинг маънавий эҳтиёжларига, замонавий техник талаблар ва стандартларга жавоб берадиган сифатли ва бадиий жиҳатдан юксак телерадиоэшиттиришларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 августдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 458-модда)
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
1. Белгилаб қўйилсинки, 2005 йил 1 февралдан бошлаб радиочастоталарни тақсимлаш ҳамда телевидение кўрсатувлари ва радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш танлов асосида амалга оширилади.
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.02 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби]
радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш учун танловларни ташкил этиш ва ўтказиш Ахборот фаолияти ҳамда маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияга юкланади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.11.00 Оммавий ахборот воситалари ва журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш]
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, таъсис ҳужжатларида оммавий ахборот воситалари соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш назарда тутилган юридик шахслар танловда иштирок этиш учун қўйилади;
мазкур қарор чиққунга қадар берилган лицензиялар асосида телевидение кўрсатувлари ва радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) соҳасида фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектлар кўрсатиб ўтилган лицензиялар муддати тамом бўлгандан кейин танловда умумий асосларда қатнашадилар;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастоталарни бериш юзасидан танлов ўтказиш ва унинг якунлари тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.02 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби]
Асосий фаолияти давлат теле ва радиодастурларни тузиш ва тарқатиш (трансляция қилиш) ҳисобланган ёки устав фондида мулкнинг давлат улуши камида 50 фоизни ташкил этадиган корхоналарга радиочастоталар бериш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензияларни бериш танловдан ташқари асосда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари]
3. Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия (А.Н. Арипов) танловни ўтказиш давомида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
тақдим этилган ҳужжатлар ва талабгор фаолиятининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг марказининг тегишли хулосасини ҳисобга олган ҳолда ҳар томонлама ўрганиб чиқилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
телерадиодастурларнинг жанри, мазмунан хилма-хиллиги жамиятнинг маънавий эҳтиёжларига, режалаштирилаётган сетка ва эшиттириш ҳажмларига мувофиқлигини, замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган зарур теле ва радиоускуналар мавжудлигини, шунингдек лицензия талабгорининг молиявий-иқтисодий имкониятларини талабгор томонидан таклиф этилаётган эшиттириш концепциясини баҳолаш учун асосий мезонлар сифатида қабул қилсин;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.08.00 Санитария-эпидемиология хавфсизлиги]
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.08.00 Радиоэшиттириш ва телевидениенинг техник воситалари]
5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А.Н. Арипов) икки ҳафта муддатда телевидение кўрсатувлари ва радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) бўйича фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларга мазкур қарорга мувофиқ радиочастоталар тақсимланиши ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби етказилиши ва тушунтирилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (А.А. Полвон-зода) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 20 декабрь,
592-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарорига ИЛОВА
Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.08.00 Радиоэшиттириш ва телевидениенинг техник воситалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
1. Мазкур Низом радиочастоталарни беришга ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар олишга танлов ўтказиш (кейинги ўринларда танлов деб юритилади) тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
Танлов Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш ва юқори сифатли телерадиоэшиттиришларни ташкил этиш мақсадида ўтказилади.
2. Муайян радиочастотада (радиотўлқинда) телекўрсатувлар ёки радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензия бериш танловнинг мавзуси ҳисобланади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.08.00 Радиоэшиттириш ва телевидениенинг техник воситалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
3. Асосий фаолияти давлат телевидение радиодастурларини шакллантириш ва тарқатиш (трансляция қилиш) ҳисобланган ёки устав фондида мулкнинг давлат улуши 50 фоиздан ташкил этадиган корхоналарга радиочастоталар бериш ва телерадиэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш танлов ўтказилмасдан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
4. Танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг таклифи асосида Ахборот фаолияти ҳамда маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) томонидан қабул қилинади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
6. Комиссия танлов ўтказиладиган санадан камида 60 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий веб-сайтида танлов тўғрисидаги билдиришномани эълон қилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
а) танловнинг ўтказилиш санаси, вақти, жойи ва шартлари;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.08.00 Радиоэшиттириш ва телевидениенинг техник воситалари]
б) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) учун берилаётган радиочастота канали (радиочастота номинали) ва қамраб олиш ҳудуди кўрсатилган ҳолда ундан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги маълумотлар;
в) буюртманомаларни қабул қилишнинг бошланиши ва тамом бўлиши муддати ҳамда танловда қатнашиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати;
телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун давлат божининг йиллик суммасига тенг бўлган заколат суммасини ўтказиш учун тегишли банк ҳисоб рақами реквизитлари;
е) буюртманомалар ва ҳужжатлар қабул қилинадиган жойнинг манзили;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.03.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасини лицензиялаш]
ж) лицензия талаблари ва шартлари.
III. Танловда қатнашиш шартлари
7. Танловда қатнашишга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, ўз вақтида буюртманома берган ва мазкур Низомга мувофиқ зарур даражада расмийлаштирилган ҳужжатларни тақдим этган юридик шахслар қўйилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг);
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Шу билан бирга лицензия талабгорлари оммавий ахборот воситалари соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига жавоб беришлари, шунингдек ваколатли органларнинг телерадиоэшиттириш объектларининг санитария, ёнғин нормалари ва хавфсизлик режими талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларини тақдим этишлари керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 380-моддаси.
8. Илгари берилган лицензиялар асосида телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) соҳасидаги фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектлар лицензия муддати тамом бўлгандан кейин танловда умумий асосларда қатнашадилар.
9. Танловда қатнашиш учун лицензия талабгори мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклга биноан буюртманома тақдим этади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари]
Танловда қатнашиш учун буюртманомада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
Танловда қатнашиш тўғрисидаги буюртманомада лицензия талабгори электрон манзилининг кўрсатилиши унинг аризаси юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга розилиги ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
(10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
(10-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
в) танлов таклифларининг кўриб чиқилиши учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
д) телерадиодастурларни тарқатиш бўйича хизматлар кўрсатиш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ходимларнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар (дипломлар, гувоҳномалар, сертификатлар);
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.08.00 Радиоэшиттириш ва телевидениенинг техник воситалари]
е) ижодий, техник ва молиявий таклифларни, шунингдек телерадиодастурларни кўрсатиш ва эшиттиришнинг режалаштирилаётган сеткасини, ўз дастурларини эшиттириш ҳажмлари ва танлов мажбуриятларини ўз ичига оладиган эшиттиришларнинг муфассал концепцияси;
ж) тегишли органларнинг телерадиоэшиттиришлар объектларининг санитария, ёнғин нормалари ва объектни қўриқлаш тадбирлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
з) телерадиоэшиттиришларни ташкил этиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналардан фойдаланишга ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар, агар ушбу ҳуқуқ бошқа шахсга тегишли бўлган тақдирда (ижара шартномаси ва бошқалар).
101. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
11. Буюртманомаларни уларга илова қилинадиган ҳужжатлар билан бирга қабул қилиш танлов эълон қилиниши тўғрисидаги билдиришнома чоп этилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида амалга оширилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
12. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бевосита почта алоқа воситаси орқали ёхуд ахборот тизимлари орқали электрон шаклда етказилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
13. Лицензия олиш учун юборилган ҳужжатлар Комиссиянинг ишчи гуруҳи раҳбари томонидан рўйхатга мувофиқ қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги билан лицензия талабгорига юборилади (тақдим этилади).
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.02.00 Алоқа соҳасини бошқариш. Алоқа соҳасидаги фаолиятларни лицензиялаш]
14. Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 165-моддаси.
15. Белгиланган муддат тугагандан кейин буюртманомаларни қабул қилиш тўхтатилади. Танловда қатнашишга қўйилган лицензиялар талабгорларига танловда қатнашиш тўғрисида билдиришнома юборилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.02.00 Алоқа соҳасини бошқариш. Алоқа соҳасидаги фаолиятларни лицензиялаш]
Агар белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун фақат битта лицензия талабгоридан буюртманома тушса, у ҳолда буюртманомалар қабул қилиш муддати 15 кунга узайтирилади.
IV. Танловни ўтказиш тартиби
16. Буюртманомалар ва танлов таклифлари Комиссия томонидан кўриб чиқилади.
17. Фақат битта қатнашчи иштирок этган танлов ўтказилмаган деб эътироф этилади.
18. Оммавий ахборот воситалари ва телекомуникациялар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек лицензия талабларига ҳамда Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда белгиланган шартларга жавоб берадиган энг яхши ижодий, техник ва молиявий-иқтисодий таклифлар тақдим этган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Ижодий, техник ва молиявий-иқтисодий таклифларни баҳолашда Комиссия қуйидагиларни ҳисобга олади:
а) талабгорнинг ўз дастурларини эшиттириш ҳажми, эшиттириш вақти (ҳар куни, сутка давомида), эшиттиришнинг тиллар бўйича нисбати, давлат тилидаги эшиттиришларни узатишнинг режалаштирилаётган вақти;
б) турли усуллар ва воситалардан фойдаланган ҳолда ахборотларни узатиш имкониятининг мавжудлиги (телематн, икки тилда овозли узатиш ва бошқалар);
в) замонавий, юқори технологияли студия ва эшиттириш асбоб-ускуналаридан фойдаланиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
г) юқори сифатли овоз ва тасвирли телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш (трансляция қилиш) мажбуриятлари;
д) эшиттириш тармоқларини бориш қийин бўлган ҳудудларгача узайтириш мажбуриятлари;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
е) техник-иқтисодий маълумотлар (молиялаштириш манбалари ва уларнинг ишончлилиги, харажатлар, даромадлар);
ж) эфирга узатиш учун мўлжалланаётган телерадиоэшиттиришларнинг мавзу йўналишлари ва уларнинг жанр бўйича нисбати;
з) жалб этилаётган оммавий ахборот воситалари мутахассислари ва техник ходимларнинг касб бўйича тайёргарлик даражаси;
и) ўз дастурлари ва ретрансляция нисбати (ретрансляция шартномаси);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
к) танлов қатнашчисида телерадиоэшиттиришларни тарқатишнинг илгаридан мавжуд тармоқларининг бор бўлиши имконияти.
Агар танловнинг икки ва ундан кўп қатнашчиларининг таклифлари қўйилган талабларга тенг даражада жавоб берса, устунлик лицензия олиш учун энг кўп ҳақ тўланишини таклиф қилган қатнашчига берилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
Лицензия олиш учун тўловнинг таклиф этилаётган миқдори телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилган бутун муддат учун давлат божи суммасидан кам бўлмаслиги керак.
Лицензияларни бериш, беришни рад этиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарор тақдим этилган ҳужжатларни пухта таҳлил қилиш натижаларига кўра ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази хулосаси асосида Комиссия томонидан қабул қилинади.
(18-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
Танлов якунлари тўғрисидаги билдиришнома айнан унинг ўтказилиши тўғрисида хабар қилинган нашрларда, танлов якунлари тўғрисидаги протокол имзолангандан кейин 15 кундан кечикмай эълон қилинади.
20. Протокол имзолангандан кейин, танлов ғолиби томонидан тўланган заколат у лицензия олиш учун таклиф қилган тўлов ҳисобига ўтказилади. Танловнинг бошқа қатнашчилари заколати танлов ғолиби протоколни имзолагандан кейин 10 кун мобайнида қайтариб берилади.
Танлов ўтказилмаган деб эътироф этилган тақдирда тўланган заколат қатнашчига танловни ўтказиш учун белгиланган санадан кейин 10 кун мобайнида қайтариб берилади.
21. Агар танлов ғолиби танлов ўтказилгандан кейин 10 кун мобайнида протоколни имзолашни рад этса Комиссия танлов якунларига кўра ғолибдан кейинги ўринни эгаллаган қатнашчини ғолиб деб эълон қилишга ҳақлидир.
Бу ҳолда протоколни имзолашни рад этган танлов ғолиби томонидан тўланган заколат қайтариб берилмайди.
V. Лицензияни ва лицензияланаётган фаолият билан боғлиқ бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни бериш тартиби
22. Имзоланган протокол асосида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказади;
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
23. Лицензияни расмийлаштириш ва бериш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан, танлов ғолиби танлов буюртманомасида лицензия олиш учун ўзи таклиф қилган сумманинг қолган қисмини тўлагандан кейин ва лицензияни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда лицензия битими имзолангандан кейин амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
24. Агар танлов ғолиби протокол имзоланган вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензия олиш учун тўловнинг қолган суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса Комиссия танлов натижаларини бекор қилишга ҳақлидир. Бу ҳолда тўланган заколат суммаси қайтариб берилмайди.
Лицензия берилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги радиочастоталардан фойдаланишга рухсат берувчи ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштиради.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
27. Лицензияловчи орган танлов ғолибининг ўзи таклиф этган танлов таклифлари бўйича ҳисоботини вақти-вақти билан эшитиб бориш, улар бажарилмаган тақдирда эса Комиссияга частота ажратиш ва лицензиянинг амал қилиши тўғрисидаги қарорни бекор қилиш тўғрисида таклиф киритиш ҳуқуқига эга.
VI. Якуний қоидалар
28. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш, лицензия дубликатини қайта расмийлаштириш ва бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомда белгиланган тартибда амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор Комиссия томонидан қабул қилинади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
29. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бажарилишини назорат қилиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунининг 32 –– 34 моддалари.
Радиочастоталарни танлов асосида тақсимлаш ва телерадиоэшиттиришлар соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Радиочастоталарни танлов асосида тақсимлаш ва телерадиоэшиттиришлар соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш бўйича танлов ўтказиш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш схемаси
Радиочастоталарни танлов асосида тақсимлаш ва телерадиоэшиттиришлар соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастоталардан фойдаланиш учун танловда иштирок этишга буюртманома
Умумий маълумотлар:
1. Юридик шахснинг тўлиқ номи _________________________________________________
8. Рекламанинг мўлжалланаётган ҳажмлари ва даврийлиги ____________________________
Техник маълумотлар:
9. Танлов тўғрисидаги эълонга мувофиқ фойдаланиш режалаштирилаётган частота номинали: __________________________________________________________________
15. Режалаштирилаётган хизмат кўрсатиш ҳудуди ва дастур билан қамраб олинаётган аҳоли сони: ______________________________________________________________________