1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.13.00 Валюта операциялари (шунингдек, 07.27.00.00га қаранг);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Очиқ валюта мавқеини юритиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 11 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1497-3]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 30 апрелдаги 8/1-сонли «Очиқ валюта позициясини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3301, 07.05.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 28 майдаги 610-сон қарори (рўйхат рақами 1497, 2005 йил 15 июль октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 28-29-сон, 215-модда) билан тасдиқланган Очиқ валюта мавқеини юритиш қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 8 сентябрь,
29/8-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/8-сон қарорига ИЛОВА
Очиқ валюта мавқеини юритиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«5. Очиқ валюта мавқелари жами суммасининг ҳақиқий ҳажми барча қисқа ва барча узун валюта мавқелари жами суммаларини алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқишда ҳамда барча очиқ валюта мавқеларини ҳисоблаб чиқишда аниқланади.».
«8. Тижорат банкларининг миллий валютани чет эл валюталарига нисбатан қийматининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган валюта хатарини чеклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тижорат банклари учун очиқ валюта мавқеларининг қуйидагилар бўйича чегаралари белгиланади:
чет эл валютасининг ҳар бир тури бўйича;
очиқ валюта мавқеларининг жами суммаси;
барча қисқа валюта мавқелари жами суммаси;
барча узун валюта мавқелари жами суммаси.».
4. 9 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
«13. Тижорат банклари ўзларининг филиаллари учун очиқ валюта мавқелари лимитларини мазкур Қоидалар билан белгиланган талаблар доирасида мустақил равишда белгилайди ва бу ҳақида уларни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.».
«18. Очиқ валюта мавқеларининг лимити ошириб юборилган ҳолларда ёки ҳисобот тақдим этилмаганда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк назорати қўмитасининг қарорига асосан тижорат банкига нисбатан қонун ҳужжатларда белгиланган жавобгарлик чораларини қўллаши мумкин.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 10/18/1497-3/2041-сон)