Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси Кенгашининг фаолияти самарали ва сифатли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида» 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон
қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 87-модда) 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси Кенгаши
ТАРКИБИ
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида» 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2018 йил 21 майдаги 380-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 118-модда) илованинг
2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.