Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон қарорига мувофиқ, шунингдек иқтисодиёт тармоқларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш жараёнларида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг ролини ошириш ва иштироки кўламларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
(1-банднинг учини хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
*3-илова берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 19 декабрь,
356-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига 1-ИЛОВА
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари]
1. Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб аталади) алоқа, ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасида устувор ва ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳалар, илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3. Жамғарма давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланиб, ўз балансига, шахсий ғазна ҳисобварағига ва хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамига, Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампларга, бланкаларга эгадир.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
Жамғарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзининг барча активлари билан жавоб беради.
Жамғарманинг маблағлари ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар ва вазифаларни амалга оширишга йўналтирилади.
II. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлашдан тушувчи маблағларнинг 50 фоизи;
2018 йил 1 январгача абонент рақамидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашдан тушган маблағларнинг 15 фоизи;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 февралдаги ПҚ-2791-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 118-модда)
2018 йил 1 январдан бошлаб абонент рақамидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашдан тушган маблағларнинг 70 фоизи;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 925-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/925/0299-сон)
алоқа соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, стандартлар, кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, алоқа соҳасида фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслардан жарима жазолари сифатида ундириладиган маблағларнинг 45 фоизи, рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун солинадиган иқтисодий жазолар ва жарималар бундан мустасно;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ банк депозитлари шаклида ва бошқа шаклларда жойлаштиришдан тушган даромадлар;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси.
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг хайрия эҳсонлари.
III. Жамғарманинг вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
5. Қуйидагилар Жамғарманинг вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
а) ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган манбалардан тушган маблағларни жамлаш;
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг идоралараро интеграциялаштирилган ахборот тизимларини жорий этишни, маълумотлар узатишнинг идоралараро тармоқларини ташкил этишни, «Электрон Ҳукумат» тизимларини ва қидириш тизимларининг миллий сегментини шакллантириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва кузатиб боришни;
(5-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 925-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/925/0299-сон)
халқаро стандартларга мувофиқ ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболларини ҳисобга олган ҳолда алоқа, телевидение ва радиоэшиттириш соҳасида телекоммуникация тармоқлари ва тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилишни;
Интернет тармоғининг миллий сегментини шакллантиришни, турли йўналишдаги замонавий маҳаллий ахборот ресурсларини, шу жумладан аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг ахборотга бўлган ва интеллектуал эҳтиёжларини қондириш учун тармоқ ресурсларини шакллантиришни;
давлат ахборот ресурслари ва маълумотлар базасини шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва кузатиб боришни;
маълумотлар узатиш тармоқларини ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасида устувор лойиҳаларни амалга оширишни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий-тадқиқот ишлари ва дастурларни ишлаб чиқиш, шунингдек ушбу соҳада лойиҳаларни тайёрлаш учун тадқиқотлар ўтказишни;
алоқа, ахборот-коммуникация технологиялари, республиканинг бутун ҳудудида маълумотларни узатиш миллий ва халқаро ахборот тармоқларидан юқори тезликда фойдаланиш соҳасида хизматларнинг янги турларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни;
алоқа, компьютер ва тармоқли технологиялар, дастурлаштириш ва электрон маълумотлар базасини яратиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини ривожлантиришни, шунингдек компьютер ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланишга асосланган ўқитиш тизимини;
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот- коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб фаолиятини ходимларни қўшимча равишда моддий рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан;
(5-банднинг «б» кичик банди тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 925-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/925/0299-сон)
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи телекоммуникация ва ахборот тизимлари устидан бошқариш ва назорат қилиш органларини, шунингдек алоқа объектлари давлат кадастри хизматлари, электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказлари фаолиятини, терминология ва луғатларни, стандартлаштириш бўйича базавий ташкилотларни ва базавий метрологик хизматни, шунингдек ахборотлаштиришни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича мустақил даромад манбаига эга бўлмаган хизматларни ривожлантиришга кўмаклашишни;
(5-банднинг «б» кичик банди ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
(5-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
ахборот ва почта хавфсизлиги, телекоммуникация тармоқлари тизимини, ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилиш технологияларини жорий этишни, замонавий талаблар ва стандартларга мувофиқ ахборот ва почта хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник инфратузилмани ривожлантиришни;
танлов асосида танлаб олинадиган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасини реконструкция қилиш, уларни ривожлантириш ва компьютерлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни;
эфирга рухсат берилмаган чиқишларнинг ва давлат тузилмалари радио воситаларига тўсқинлик қилишнинг олдини олиш мақсадида радио частота спектридан фойдаланиш устидан давлат назорати учун махсус назорат-ўлчов техникаси сотиб олиш харажатларини қисман қоплашни;
ахборот-коммуникация технологияларининг сифатли воситаларини ва маҳаллий дастурий маҳсулотларни, шу жумладан ижтимоий-кўнгилочар ва таълим йўналишидаги дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришни;
Ўзбекистон Республикасининг қишлоқлари ва чекка аҳоли пунктларининг телекоммуникация инфратузилмасини мақсадли қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантиришни;
операторлар ва провайдерлар томонидан кўрсатиладиган универсал алоқа хизматларини ривожлантиришни;
дастурлаштириш, тизимли маъмуриятчилик, компьютер дизайни, анимациялар ва ахборот технологияларининг бошқа йўналишлари бўйича танловлар, мусобақалар ва беллашувлар ўтказиш йўли билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассислар фаолиятини рағбатлантиришни;
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.02.00 Ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш]
лицензиялар берилганлиги, абонент рақамидан фойдаланганлик учун мобиль алоқа операторлари томонидан тўланадиган тўлов, алоқа соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслардан олинган жарима санкцияларининг ундиришдан тушган маблағлар суммасининг 2 фоизи миқдорида давлат божи Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратилиши бўйича харажатларни молиялаштиришда фойдаланиш.
(5-банднинг «б» кичик банди йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 925-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/925/0299-сон)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
электрон тижорат соҳасида давлат миқёсидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш;
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июлдаги 583-сонли қарорига асосан йигирманчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 09/18/583/1582-сон)
«Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда уни янада ривожлантириш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда зарурат бўлганда Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази фаолияти.
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 925-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/925/0299-сон)
ҳудудларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш дастурларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган манзилли рўйхатга киритилган устувор лойиҳаларнинг амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
белгиланган тартибда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида халқаро консалтинг компаниялари ва экспертларни жалб қилиш, ўзининг IT-инфратузилмасини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ходимларини, шунингдек, давлат органлари бўлинмаларининг ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарорига асосан йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.14.00 Рақамли иқтисодиёт;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ва «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази» давлат муассасаларининг жорий таъминоти, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг ходимлари меҳнатини қўшимча моддий рағбатлантириш бўйича ажратиладиган харажатлар ҳамда «Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси» давлат муассасаси фаолиятини молиялаштириш.
(5-банд «б» кичик бандининг йигирма бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 09/25/425/0597-сон)
IV. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.02.00 Ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш]
6. Жамғарма маблағлари фақат тегишли лицензиялар асосида ўз фаолиятини республика ҳудудида амалга оширувчи, мулкчилик шаклларидан қатъи назар юридик шахсларга, шунингдек алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида ўқув, илмий-тадқиқот муассасаларига, тартибга солиш, бошқариш органларига ҳамда ушбу соҳа ташкилотларига маълумотлар базасини сақлаш ва шакллантиришнинг идоралараро интеграциялашган ахборот тизимларини жорий этиш учун берилиши мумкин.
Юридик шахслар йилнинг ҳар чорагида Жамғармадан олинган маблағлар ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб берадилар.
Жамғарма томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус комиссияси танловидан ва Акциядорлик тижорат «Алоқабанк»да экспертизадан ўтган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида ривожлантириш лойиҳалари учун бериладиган қарзлар.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
8. Жамғарма томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан экспертизадан ўтган ҳамда Жамғарманинг тасдиқланган бюджетига мувофиқ Очиқ акциядорлик тижорат «Алоқабанк»да очилган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини, радиоэшиттириш ва телевидение воситалари ва тармоқларини ривожлантиришнинг аниқ лойиҳаларига ажратилади ҳамда ушбу маблағларга фойдаланилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга ошириладиган маблағлар учун назарда тутилган солиқ солиш тартиби татбиқ этилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
мазкур Низомнинг II бўлимида белгиланган манбалардан тушувчи маблағларни ўзининг шахсий ғазна ҳисобварағида ва хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамида жамлаш;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
10. Жамғарма маблағларини жойлаштиришга доир барча операциялар Жамғарма Кенгаши томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Жамғарма бюджети доирасида Жамғарма Кенгаши билан келишган ҳолда амалга оширилади.
11. Жамғарма Жамғарманинг маблағларини алоқа воситалари ва тармоқларини ривожлантириш ва реконструкция қилиш, маълумотларни узатиш ва ахборот-коммуникация технологиялари, радиоэшиттириш ва телевидениенинг аниқ лойиҳаларига ажратишда шартларни белгилашга ҳақлидир.
12. Жамғарма савдо-воситачилик, лизинг, траст, ипотека операцияларини амалга ошириш, шунингдек қарз маблағларини жалб этиш ҳуқуқига эга эмас.
13. Жамғарма қонунчиликка мувофиқ ушбу Низомда назарда тутилган фаолиятни таъминлаш учун Жамғарма Кенгашининг қарорларига мувофиқ мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эгадир.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
VI. Жамғарманинг мажбуриятлари
14. Жамғарма:
ресурслардан самарали фойдаланилишини таъминлашга;
маблағлар тушуми ва сарфланиши ҳисоби ва ҳисоботини юритишга;
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тугаган давр учун Жамғарма фаолияти тўғрисида ёйма ҳисобот тақдим этишга;
ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа хизматларининг барча турларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашишга;
ҳар йилнинг 1 декабридан кечикмай чораклар, тушум манбалари ва харажатлар йўналишлари бўйича навбатдаги йилга прогноз бюджетни тузишга ҳамда уни Жамғарма Кенгаши тасдиқлаши учун киритишга;
ҳар бир календарь чоракдан кейин йигирма кун мобайнида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тугаган чорак учун молия-хўжалик фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этишга мажбурдир.
(14-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
15. Жамғарма Кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 майдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/380/1262-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Жамғарма Кенгашининг раиси ҳисобланади.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 майдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/380/1262-сон)
Жамғарма Кенгаши раиси ва аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида бажарадилар.
16. Жамғарма Кенгаши маблағлардан, шу жумладан фойдадан фойдаланишнинг устувор йўналишлари ва шартларини белгилайди, Жамғарма бюджетини кўриб чиқади ва маблағлардан фойдаланиш тўғрисида Жамғарма директорининг ҳисоботини эшитади, шунингдек зарурият бўлганда, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Жамғарма бошқарув аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади.
17. Жамғарма Кенгаши мажлислари бир чоракда камида бир марта ўтказилади. Зарурат бўлганда навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
18. Жамғарманинг жорий фаолиятига ва Жамғарма Кенгаши қарорлари бажарилишига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ҳамда лавозимга Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган директор бошчилигидаги дирекция томонидан амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
19. Жамғарма директори:
Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Жамғармага юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради;
Жамғарма ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
давлат органлари, муассасалар ва ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар олдида Жамғарма манфаатларини ифодалайди;
юридик ва жисмоний шахслар билан Жамғарма фаолиятига тегишли шартномаларни тузади, Жамғарма номидан ишончномасиз иш кўради;
штат рўйхатини, Жамғарма маблағлари ҳисобига Жамғарма аппарати таъминотига харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлаш учун Жамғарма Кенгашига тақдим этади;
лавозим йўриқномаларини ва Жамғарманинг бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;
Жамғарма номидан даъво аризалари беради;
Жамғарма ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
ушбу Низомга ва қонунчиликка мувофиқ бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.
(19-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
20. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тугатилади ва қайта ташкил этилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига 2-ИЛОВА
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
Ходимларнинг умумий чекланган сони — 13 киши,
улардан: бошқарув ходимлари — 10 киши;
ёрдамчи ходимлар — 3 киши
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига 4 -ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кенгашининг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 4 ноябрдаги 490-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 53-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек қарорга 2 ва 3-иловалар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 11 ноябрдаги 499-сон қарорига 4-илованинг 2-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 5-модда) илованинг 31-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) 3-илованинг 20-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 апрелдаги ПҚ-1087-сон қарори)» 2009 йил 11 июндаги 159-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 44-модда) 1-илова 3-бандининг «а» кичик банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағ ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 2-илованинг 9-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 23 майдаги 143-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 11-банди.