1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.12.00 Халқаро операциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.13.00 Валюта операциялари (шунингдек, 07.27.00.00га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.09.00 Валюта назорати;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-573-сон ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сон қонунлари)»ги қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ташқи савдо операцияларининг тўғри ва ўз вақтида амалга оширилиши устидан амалий назоратни таъминлаш ҳамда Ўзбекистон республика валюта биржаси ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ваколатли банкларга ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига:
Импорт операциялар бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тўғрисидаги Низомга (1-илова) мувофиқ 1996 йил 1 апрелдан бошлаб импорт контракт (шартнома)ларининг комплекс ҳисоби юритилишини жорий этиш;
1996 йил 1 апрелгача Битишув паспорти жорий этилиши билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал этиш чора-тадбирларини қўриш тавсия этилсин.
импорт контрактларини ҳисобга қўйиш (товар-хом ашё биржаларида тузилганлари бундан мустасно) ваколатли банкларда икки иш кунида, импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида — икки иш кунида, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари амалга оширилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 161-модда)
ваколатли банклар ва божхона органлари ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари кўрсатиб ўтилган муддатларга қатъий риоя қилиниши ҳамда импорт контрактларни ҳисобга олишда сансалорликка ва бюрократизмга йўл қўйилмаслиги учун шахсан жавоб берадилар.
қолган сумма импорт қилувчи корхона томонидан банкка товарлар тушганлиги тўғрисида божхона хизматининг тегишли ёзувлари қайд этилган ҳолда товарлар олиб келиниши карточкалари тақдим этилгандан кейин ўтказилсин;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 245-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2003 й., 14-сон, 115-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
5. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Ўзинвестлойиҳа» инжиниринг компанияси билан биргаликда лойиҳалаш ва тадқиқот ташкилотлари базасида етакчи хорижий консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда бир ой муддатда импорт технологиялар, машина ва ускуналарни харид қилишда энг мақбул вариантларни танлаш юзасидан маслаҳат бериш ва хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тегишли маълумотлар банкига эга бўлган тармоқ ва тармоқлараро мустақил консалтинг фирмалари тармоғини ташкил этсин.
Адлия вазирлиги «Ўзинвестлойиҳа» компанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда ихтисослаштирилган консалтинг фирмалари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. Белгилансики, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази истеъмол товарлари, хом ашё, материаллар ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун маҳсулотларга талаб ва таклифнинг ҳолати тўғрисидаги таҳлилий ишларни амалга оширади, консалтинг хизматлари кўрсатади ва импорт қилувчилар билан етказиб берувчилар ўртасида (импорт қилиш белгиланган тартибда лицензияланиши керак бўлган товарлар ва маҳсулотлардан ташқари) импорт контрактлари тузишнинг мақбул вариантини танлашга оид тавсиялар тайёрлайди.
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси бир ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган ихтисослашувни ҳисобга олган холда Марказ тўғрисидаги Низомни ва унинг тузилмасини тасдиқлаш учун киритсин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 286-сонли қарори таҳририда)
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўздавстандарт» маркази ва Давлат солиқ қўмитаси импорт товарларни жўнатишдан олдин текшириш тизимини ташкил этишга оид таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 13 март,
95-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорига 1-ИЛОВА
Импорт операциялар бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тўғрисида
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келиниши ёки резидентларга хизматлар кўрсатилишини назарда тутувчи барча битишувларга (товар-хом ашё биржаларида тузилганлари бундан мустасно) татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги 223-сонли қарори таҳририда – ЎР ҲҚТ 1999 й., 5-сон 25-модда )
2. Валюта маблағларидан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш учун 1-иловага мувофиқ импорт қилувчи резидентлар томонидан расмийлаштириладиган ҳамда валюта счёти очилган жойдаги ваколатли банкда (кейинги ўринларда банк) рўйхатга олинадиган Импорт битишуви паспорти (кейинги ўринларда Паспорт деб аталади) жорий этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
4. 1996 йил 1 апрелгача тузилган контрактларнинг бажарилмаган қисмига мажбурий тартибда Паспорт расмийлаштирилиши ва улар мазкур Низомда белгиланган тартибда ҳисобга қўйилиши керак.
5. Импорт қилинаётган товарнинг ҳақини тўлаш, Марказий банк томонидан бошқача рухсат берилган бўлмаса, фақат импорт қилувчи корхонанинг банкдаги счётидан амалга оширилиши мумкин.
ИМПОРТ БИТИШУВЛАР ПАСПОРТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
6. Импорт қилувчи корхона томонидан тузилган ҳар бир контракт бўйича Паспорт расмийлаштирилади. Паспортга счётдаги пул маблағларини тасарруф этувчи корхона раҳбари имзо чекади ва у уч нусхада бўлади (биринчи нусхаси импорт қилувчи корхонада қолади, иккинчи нусхаси божхона ҳужжатлари йиғмажилдида сақланади, учинчи нусхаси банкда туради).
Паспортни тўлдириш 2-иловага мувофиқ амалга оширилади.
Импорт қилувчи томонидан тасдиқланган импорт контракти нусхаси ва Паспорт банкка ва божхона хизматларига топширилади.
7. Импорт қилувчи корхона Паспортда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва уларнинг контракт шартларига мувофиқлиги учун жавоб беради.
8. Банк Паспортнинг унга топширилган нусхаларини, импорт контрактини кўриб чиқади, Паспортдаги маълумотларнинг контракт шартларига мувофиқлигини, Паспортдаги имзоларнинг имзолар намуналари карточкасидаги намуналарга мувофиқлигини текширади, сўнгра 2 кундан кўп бўлмаган муддатда Паспортнинг импорт қилувчи корхона томонидан тайёрланган нусхаларига имзо чекади ва муҳр (штамп) билан тасдиқлайди. Паспортнинг биринчи икки нусхаси импорт қилувчи корхонага қайтарилади. Паспорт нотўғри расмийлаштирилганда у рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда қайтариб берилади.
9. Томонлар контракт шартларига илгари Паспортни тузишда фойдаланилган маълумотларга дахл қилувчи ўзгартиришлар киритган тақдирда, импорт қилувчи кўрсатиб ўтилган ўзгартиришлар киритилган кундан бошлаб ўн кун муддатда, бироқ импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштириш учун тақдим қилишдан кечиктирмай, банкка контрактга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан биргаликда Паспортни тақдим этади, контрактни расмийлаштириш мазкур бўлимда белгиланган тартибда амалга оширилади.
10. Паспорт имзолангандан кейин банк контракт бўйича хорижий валютадаги тўловларнинг, шунингдек белгиланган тартибга мувофиқ Республика валюта биржасида импорт қилувчи корхоналар номидан хорижий валюта сотиб олишга буюртманома берилишининг асосланганлигини назорат қилиш функциялари бажарилиши учун жавоб беради.
12. Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш учун импорт қилувчи корхона улар ваколатли банкларда ҳисобга қўйилгандан кейин 7 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларига банкнинг белгилари қўйилган Паспортнинг ундаги мавжуд нусхаларини тақдим этади, улар Паспортнинг биринчи ва иккинчи нусхаларига тегишли белги қўядилар.
Паспорт ҳисобга қўйилгандан кейин унинг биринчи нусхаси импорт қилувчига қайтарилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 161-модда)
13. Импорт қилинадиган товарларга юк бож декларацияси (ЮБД)ни расмийлаштиришда («С» устунининг учинчи қарорида импорт битишуви паспорти тартиб рақами қўйилади) импорт қилувчи корхона божхона хизматига Паспортнинг биринчи нусхасини тақдим этиши керак.
Нусхаси божхона ҳужжатларида сақланаётган Паспорт бўйича кейинчалик товарлар гуруҳи келган тақдирда импорт қилувчи корхона томонидан олдинги гуруҳлар келганлиги ҳақида белги қўйилган Паспортнинг биринчи нусхаси тақдим этилиши керак.
14. Контрактга ўзгартиришлар киритилган тақдирда божхона органларига қайта расмийлаштирилган, банк томонидан имзоланган ва муҳр (штамп) қўйилган Паспорт тақдим этилиши керак.
16. Мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда божхона хизматининг импорт қилинадиган товарларни расмийлаштирадиган мансабдор шахси ЮБДнинг тартиб рақамини, олинган товарнинг миқдори ва қийматини кўрсатган холда Паспортнинг биринчи нусхасига имзо чекади ҳамда уни ўзининг шахсий рақамли муҳри ёки штампи билан тасдиқлайди.
Айни пайтда ушбу ахборот Паспортнинг божхона ҳужжатларидаги иккинчи нусхасига киритилади ҳамда муҳр ёки штамп билан тасдиқланади.
17. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тугаллангандан кейин Паспортнинг биринчи нусхаси божхона хизмати томонидан тасдиқланган товарларни келтириш карточкаси (3-илова) билан биргаликда импорт қилувчи корхонага берилади.
19. Келган товар учун банк томонидан хорижий валютадаги маблағларни ўтказиш учун импорт қилувчи корхона томонидан ҳар бир ўтказиш олдидан товар келганлиги тўғрисида божхона хизматининг банкка топшириладиган тегишли ёзувлари мавжуд бўлган товарлар олиб келиниши карточкаси асос бўлиб ҳисобланади. Бунда импорт контрактлар бўйича аванс тўловлари импорт контрактлари импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида ҳисобга қўйилгандан кейин ваколатли банкка товарлар олиб келиниши карточкаси тақдим этилмасдан амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 161-модда)
21. Норезидентлар томонидан резидентларга хизмат кўрсатишини назарда тутувчи контрактларга ҳақ тўлаш Паспортлар ва тақдим этилган ҳужжатлар (инвойслар, счёт-фактуралар ва бошқалар) асосида амалга оширилади.
22. Импорт қилувчи мижознинг тўлов топшириғи бажарилгандан кейин банк Паспортнинг биринчи ва учинчи нусхаларига суммани ҳамда маблағ ўтказилган санани кўрсатган ҳолда тегишли ёзувларни қайд этади,
Бунда Паспорт бўйича ўтказилган маблағларнинг умумий суммаси контрактнинг умумий қийматидан ортиқ бўлмаслиги керак.
26. Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк ва ваколатли банклар мазкур Низом билан уларга юклатилган функцияларни бажариш учун зарур ахборотни айирбошлайдилар.
Импорт операциялар бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
1. Импорт қилувчи корхонанинг номи, манзили, телефони, факси _________________________________ _________________________________________________________________________________________
2. Корхоналар ва ташкилотларнинг умумреспублика классификатори КТУТ коди, давлат мулки улуши __ _________________________________________________________________________________________
3. Контрактни ҳисобга олган ваколатли банк __________________________________________________ _________________________________________________________________________________________
Импорт операциялар бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Импорт битишуви паспортини тўлдириш
ТАРТИБИ
Импорт битишуви паспорти аниқ ва равон ёзилган ёзув билан тўлдирилади.
Импорт битишувларининг тўлдирилган паспортлари алоҳида рўйхатга олиш журналида рўйхатдан ўтказилади. Бунда ҳар бир ҳисобга олиш варағида журнал бўйича унинг рақами ва рўйхатдан ўтказилган санаси ёзиб қўйилади.
Импорт битишуви паспортининг тартиб рақами импорт қилувчи корхона паспортини рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамини «каср» белгиси орқали кўрсатган холда ваколатли банкнинг тўлиқ КТУТ коди асосида ваколатли банк томонидан белгиланади.
1-қаторда импорт қилувчининг тўлиқ номи, унинг манзили, телефони ва факси кўрсатилади.