1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.12.00 Халқаро операциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.13.00 Валюта операциялари (шунингдек, 07.27.00.00га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.09.00 Валюта назорати;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-573-сон ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сон қонунлари)»ги қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ташқи савдо операцияларининг тўғри ва ўз вақтида амалга оширилиши устидан амалий назоратни таъминлаш ҳамда Ўзбекистон республика валюта биржаси ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ваколатли банкларга ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига:
Импорт операциялар бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тўғрисидаги Низомга (1-илова) мувофиқ 1996 йил 1 апрелдан бошлаб импорт контракт (шартнома)ларининг комплекс ҳисоби юритилишини жорий этиш;
1996 йил 1 апрелгача Битишув паспорти жорий этилиши билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал этиш чора-тадбирларини қўриш тавсия этилсин.
импорт контрактларини ҳисобга қўйиш (товар-хом ашё биржаларида тузилганлари бундан мустасно) ваколатли банкларда икки иш кунида, импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида — икки иш кунида, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари амалга оширилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 161-модда)
ваколатли банклар ва божхона органлари ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари кўрсатиб ўтилган муддатларга қатъий риоя қилиниши ҳамда импорт контрактларни ҳисобга олишда сансалорликка ва бюрократизмга йўл қўйилмаслиги учун шахсан жавоб берадилар.
қолган сумма импорт қилувчи корхона томонидан банкка товарлар тушганлиги тўғрисида божхона хизматининг тегишли ёзувлари қайд этилган ҳолда товарлар олиб келиниши карточкалари тақдим этилгандан кейин ўтказилсин;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 245-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2003 й., 14-сон, 115-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
5. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Ўзинвестлойиҳа» инжиниринг компанияси билан биргаликда лойиҳалаш ва тадқиқот ташкилотлари базасида етакчи хорижий консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда бир ой муддатда импорт технологиялар, машина ва ускуналарни харид қилишда энг мақбул вариантларни танлаш юзасидан маслаҳат бериш ва хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тегишли маълумотлар банкига эга бўлган тармоқ ва тармоқлараро мустақил консалтинг фирмалари тармоғини ташкил этсин.
Адлия вазирлиги «Ўзинвестлойиҳа» компанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда ихтисослаштирилган консалтинг фирмалари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўздавстандарт» маркази ва Давлат солиқ қўмитаси импорт товарларни жўнатишдан олдин текшириш тизимини ташкил этишга оид таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 13 март,
95-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорига 1-ИЛОВА
Импорт операциялар бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тўғрисида
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келиниши ёки резидентларга хизматлар кўрсатилишини назарда тутувчи барча битишувларга (товар-хом ашё биржаларида тузилганлари бундан мустасно) татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги 223-сонли қарори таҳририда – ЎР ҲҚТ 1999 й., 5-сон 25-модда )
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)
5. Импорт қилинаётган товарнинг ҳақини тўлаш, Марказий банк томонидан бошқача рухсат берилган бўлмаса, фақат импорт қилувчи корхонанинг банкдаги счётидан амалга оширилиши мумкин.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)
17. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тугаллангандан кейин божхона хизмати томонидан тасдиқланган Товарлар келтириш карточкаси (3-илова) импорт қилувчи корхонага берилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)
19. Келган товар учун банк томонидан хорижий валютадаги маблағларни ўтказиш учун импорт қилувчи корхона томонидан ҳар бир ўтказиш олдидан товар келганлиги тўғрисида божхона хизматининг банкка топшириладиган тегишли ёзувлари мавжуд бўлган товарлар олиб келиниши карточкаси асос бўлиб ҳисобланади. Бунда импорт контрактлар бўйича аванс тўловлари импорт контрактлари импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида ҳисобга қўйилгандан кейин ваколатли банкка товарлар олиб келиниши карточкаси тақдим этилмасдан амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 161-модда)
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)
21. Норезидентлар томонидан резидентларга хизмат кўрсатишини назарда тутувчи контрактларга ҳақ тўлаш тақдим этилган ҳужжатлар (инвойслар, счёт-фактуралар ва бошқалар) асосида амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)
25. Пул маблағлари ўтказилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида товарларни республикага келтириш ва эркин муомалага чиқариш режимига расмийлаштириш, импорт контрактлари бўйича ишлар ва хизматлар кўрсатишни бажариш ёки улар учун тўланган пул маблағларини қайтаришнинг таъминланмаганлиги тўлов муддати ўтган дебиторлик қарз ҳисобланади.
Агар пул маблағлари ўтказилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида импорт қилувчи корхона томонидан ваколатли банкка товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилганлиги тўғрисида божхона хизматларининг тегишли қайдлари ёзилган карточка, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича эса — бажарилган ишларнинг инвойслари, счёт-фактуралари, далолатномалари тақдим этилмаса, у ҳолда ваколатли банклар кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин ўн кун муддатда импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ инспекциясига тегишли ахборотни жўнатади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 августдаги 230-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 32-33-сон, 363-модда)
26. Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк ва ваколатли банклар мазкур Низом билан уларга юклатилган функцияларни бажариш учун зарур ахборотни айирбошлайдилар.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)
Импорт операциялар бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тўғрисидаги Низомга 3-ИЛОВА
Товарлар келтириш карточкаси (декларант томонидан тўлдирилади)
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)
2. Импорт қилувчи корхонанинг номи __________________________________
3. Контрактни ҳисобга олган ваколатли банк _____________________________
4. Контракт тартиб рақами _____________________________________
(импорт контрактни ҳисобга олиш ва унинг ҳаракатини назорат қилиш схемаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)