1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Вино маҳсулотлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг ишлаб чиқариш, экспорт салоҳиятини оширишга ва вино хом ашёси базасини кенгайтиришга кўмаклашувчи, узумчилик, шу билан бирга узумнинг янги селекция навларини ўзлаштиришда инновацион ғояларни, замонавий технологияларни фаол татбиқ этиш, шунингдек, фан ва инновацион ечимлар натижадорлигини таъминлаш учун қўшимча молиялаштириш манбаларини шакллантириш ва жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзшаробсаноат» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Ўзшаробсаноат» АЖ тизимидаги корхоналар томонидан узумчиликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишларини бепул молиялаштириш мақсадида юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда «Ўзшаробсаноат» АЖнинг Узумчиликни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
«Ўзшаробсаноат» АЖ нинг Узумчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-илова мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармони билан Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг бошқарув ходимларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф коэффициентларига 1,7 ҳамда хизмат кўрсатувчи (техник) ходимларига 1,3 миқдорида оширувчи коэффициентлар қўлланилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
«Ўзшаробсаноат» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг буюртмалари асосида 2018 йилнинг охиригача Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Узумчиликни ривожлантириш жамғармасига 15 миллиард сўм ва Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 15 миллиард сўм ажратсин;
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги ва кейинги йилларнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозини ва давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Узумчиликни ривожлантириш жамғармаси ва Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси эҳтиёжлари учун ажратиладиган маблағлар ҳар йили камида 10 фоизга индексация қилинган ҳолда, тегишли равишда 80 миллиард ва 100 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағлар ажратишни назарда тутсин.
(5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзшаробсаноат» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Узумчиликни ривожлантириш жамғармаси ва Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан тизимли назорат ва мониторинг олиб борсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 4 октябрь,
792-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 792-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси, Кенгаш котиби
Изоҳ.
Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига уларнинг лавозимига янги тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 792-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ўзшаробсаноат» АЖнинг Узумчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Ўзшаробсаноат» АЖнинг Узумчиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. «Ўзшаробсаноат» АЖ таркибига кирувчи ташкилотлар (кейинги ўринда ташкилот деб аталади) томонидан узумчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларни беғараз молиялаштириш Жамғармани ташкил этишнинг мақсади ҳисобланади.
3. Жамғарма юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган «Ўзшаробсаноат» АЖ ғазначилик шахсий ҳисоб варағида жамланади ҳамда мазкур Низомда белгиланган тартиб асосида фойдаланилади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шаклланиши ва улардан фойдаланиш
узум кўчатларини сотиб олиш ва уларни экишни ташкил этиш;
ирригация тадбирларини ўтказиш, шу жумладан далаларга сув етказиб бериш, томчилатиб суғориш ускуналарини сотиб олиш, артезиан қудуқларини, скважина ва сув сақлаш омбори (резервуарлар) яратиш, сув етказиб бериш учун насос ҳамда қувурларни сотиб олиш, сувни сақлаш учун сиғимлар сотиб олиш ва бошқалар;
шпалерлар, симлар ва тўсиқлар сотиб олиш;
электроэнергия ва бошқа ресурсларнинг автоном (трансформатор,газ тақсимловчи ва насос станциялари ва бошқалар) манбалари билан таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатларини сотиб олиш;
узумнинг селекцион техник навларини яратиш;
«Ўзшаробсаноат» АЖ таркибидаги ташкилотларнинг узум плантацияларини ташкил этиш ва ривожлантириш учун олинган кредит ва заёмлар бўйича мажбуриятларини сўндириш.
Шунингдек, Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари доирасидаги узумчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришда ҳам фойдаланилиши мумкин.
6. Жамғармадан ажратилган маблағлардан қатъий равишда ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилади.
3-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш
7. Жамғарма маблағларини бошқариш ва уларни тақсимлаш Жамғармани бошқариш кенгаши (кейинги ўринда Кенгаш деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Жамғарма кенгашининг йиғилишини ўтказиш учун иштирокчилар сони Кенгаш аъзоларининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Йиғилишда кўрилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий — кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарорлар баённома билан расмийлаштирилади.
Кенгаш йиғилиши режага асосан ҳар ойда ёки зарурият бўлганда ўтказилади.
8. Кенгаш:
ҳар йили 25 декабрга қадар Жамғарманинг кейинги йил учун даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларни Жамғарма томонидан молиялаштириш бўйича чора-тадбирлар рўйхатини белгилайди;
зарурият бўлганда Жамғарманинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритади;
Жамғарма маблағларини мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Жамғармага хорижий кредитлар ва грантларни жалб этишда амалий ёрдам кўрсатади;
Жамғарманинг ташкил этилиши ва маблағлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа ваколатларни амалга оширади.
9. Жамғарманинг ишчи органи — эксперт гуруҳи бўлиб, у Кенгаш томонидан тасдиқланади. Эксперт гуруҳи таркиби «Ўзшаробсаноат» АЖ ходимларидан шакллантирилади.
10. Эксперт гуруҳи:
узумчиликни ривожлантириш бўйича Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича ҳужжатларни қабул қилиб, таҳлил қилади ва Кенгаш кўриб чиқиши учун тақдим этади;
Жамғарманинг кейинги йил учун даромадлар ва харажатлар сметаси режа кўрсаткичларини ишлаб чиқади;
Жамғарма маблағларини тушуми миқдорини кўпайтириш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Жамғарма тушум манбалари ҳамда харажатларининг асосий йўналишлари ҳисобини олиб боради;
Жамғарма маблағлари мақсадли фойдаланишининг техник ва молиявий назоратини амалга оширади;
корхоналарда Жамғармадан олинган маблағларни ишлатилиши ва бажарилган ишлар бўйича ҳисоботни қабул қилади ва умумлаштиради;
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳар чоракда ҳисоботлар тайёрлайди ва Кенгашга тақдим этади.
4-боб. Узумчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш тартиби
11. Узумчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни Жамғарма ҳисобидан молиялаштирилиши мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган схема асосида амалга оширилади.
12. Жамғармадан маблағ олиш учун ташкилотлар «Ўзшаробсаноат» АЖга қуйидаги ҳужжатларни ёзма равишда ёки электрон шаклда тақдим этадилар:
маблағ ажратиш учун ариза, унда юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили (почта адреси), банк филиалининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами кўрсатилган бўлиши лозим;
таъсис ҳужжатлари нусхаси (Устав ёки таъсис шартномаси) ва Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
узумчиликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича акциядорлик жамияти акциядори ва таъсисчилари (Кузатув кенгаши, Бошқарув), Масъулияти чекланган жамиятлар таъсисчилари (пайчилар, иштирокчилар) розилиги тўғрисидаги умумий йиғилиш баённомаси;
ташкилотнинг охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботи нусхаси, тўлиқ иловалари билан бирга;
хизмат кўрсатувчи банкдан барча ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари айланмаси, ҳисоб рақами ҳолати ва 2-сонли картотека мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома.
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
13. Жамғарма томонидан молиялаштириш масаласи, тақдим этилган лойиҳа қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ташкилотнинг ўз маблағлари ёки уларга тенглаштирилган бошқа молиялаштириш манбалари билан иштироки бўлган тақдирда кўриб чиқилади, Ўзбекистон Республикаси ва Вазирлар Маҳкамаси қарори ва топшириқлари доирасидаги лойиҳалар бундан мустасно.
14. Ташкилотнинг лойиҳадаги иштироки қуйидагилар билан таъминланиши лозим, агротехник тадбирларни молиялаштириш (жумладан ер ҳайдаш ва ерни экишга тайёрлаш, чизеллаш ва бошқалар), қишлоқ хўжалик техникалари учун ёнилғи-мойлаш материаллари сотиб олиш, минерал ўғит ва кимёвий воситалар сотиб олиш ва бошқа моддий активлар (кўчмас мулк, асбоб-ускуналар, пул маблағлари).
15. Жамғармадан лойиҳани молиялаштириш учун маблағ ажратиш ёки маблағ ажратишни рад этиш ҳақидаги қарор, ариза келиб тушган кундан бошлаб 15 кун муддатда қабул қилинади;
16. Ташкилотнинг Жамғармадан маблағ олиш учун тақдим этилган ҳужжатлари эксперт гуруҳининг масъул шахслари томонидан қабул қилинади ва мазкур Низомнинг 12 — 14 бандларида кўрсатилган талабларга мослиги текширилади.
17. Мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган ташкилот томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, эксперт гуруҳи томонидан 10 кун муддатда Кенгаш томонидан кўриб чиқилиши учун тақдим этилади.
18. Кенгаш Жамғармадан маблағ олиш учун ташкилот томонидан тақдим этилган ҳужжатларни 5 кун муддатда кўриб чиқади ва ушбу маблағларни ажратиш ёки ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
19. Эксперт гуруҳи қабул қилинган қарор юзасидан ташкилотни 1 кун муддатда хабардор қилади.
20. Узумчиликни ривожлантириш лойиҳасини Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш бўйича Кенгаш томонидан қабул қилинган қарор асосида беғараз молиявий ёрдам ажратиш тўғрисидаги шартнома «Ўзшаробсаноат» АЖ ва ташкилот ўртасида 3 кун муддатда тузилади.
5-боб. Жамғарма маблағларининг ҳисоби, улардан фойдаланиш юзасидан ҳисобот ва назорат
21. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш «Ўзшаробсаноат» АЖнинг бошқа маблағлари ҳисобидан алоҳида амалга оширилади.
22. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаси қонунчиликда белгиланган тартибда (тушум манбалари ва маблағларни фойдаланиш йўналишлари бўйича чораклар кесимида) тузилади.
23. Жамғарма томонидан ажратилган маблағлардан фойдаланилиши бўйича ва бажарилган ишлар ҳақида ташкилотлар «Ўзшаробсаноат» АЖга ҳисобот тақдим этади.
24. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳақидаги ҳисоботлар ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан, йил якунлари бўйича эса кейинги йилнинг 30 январидан кечиктирмаган ҳолда тақдим этилади.
25. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари қайтариб олинмайди ва мазкур Низомда белгиланган тартибда кейинги йилда фойдаланиш учун қолдирилади.
26. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати бош бошқармаси ва «Ўзшаробсаноат» АЖ билан биргаликда амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоида
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Ўзшаробсаноат» АЖнинг Узумчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Ўзшаробсаноат» АЖнинг Узумчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
СХЕМАСИ
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2018 й., 09/18/792/1996-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)