1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 августда қабул қилинган Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 54-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 491-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 337-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда) 4-моддасининг иккинчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар уларнинг амал қилиши муддати чекланмаган ҳолда берилади.
Фаолиятнинг лицензияланадиган айрим турларига нисбатан қонун ҳужжатларида лицензиянинг чекланган амал қилиш муддати белгиланиши мумкин, лекин бу муддат беш йилдан кам бўлмаслиги лозим»;
қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Агар лицензияловчи орган лицензия бериш ёхуд лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ҳақида ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида ёхуд лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақида ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензия даъвогари аризада кўрсатилган фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига бу ҳақда лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда эга бўлади.
Ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳолда лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг ёзма хабари олинганидан кейин беш иш куни ичида унга лицензия бериши ёки лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириши шарт. Тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ҳамда лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга юборилган ёзма хабар лицензия олингунига қадар лицензияга тенглаштирилади ва шундай фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади. Бунда лицензия даъвогари лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас»;
Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш.
Фонограммаларни тайёрлаш.
Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш.
Биржа фаолияти.
Туризм фаолияти.
Улгуржи савдо.
Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш.
Микрокредит ташкилотлари фаолияти.
Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш.
Риэлторлик фаолияти.
Кредит бюролари фаолияти.
Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият.
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш».
«Микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдоридан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир»;