1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 августда қабул қилинган Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 54-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 491-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 337-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда) 4-моддасининг иккинчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон)
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон)
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-765-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 03/22/765/0332-сон)
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-765-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 03/22/765/0332-сон)
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган ЎРҚ-400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, 1-сонга илова; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 15-модданинг иккинчи хатбошисидаги «тегишли рухсатнома олган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;