Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон
Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
Низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Н. Умаров зиммасига юклансин.
«2. Туризм фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармалари, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри туризмни ривожлантириш департаментлари (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади».
3. 9-банднинг
«б» кичик бандидаги «б», «г» — «е» кичик бандларига» сўзлари «б», «д» ва «е» кичик бандларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
4.
14-банддаги «ўн беш» сўзлари «ўн» сўзи билан алмаштирилсин.
5. Низомга
илованинг «Бажариш муддати» блокидаги «15 иш куни» сўзлари «10 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин.