toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Riga Nordic University»нинг Фарғона шаҳридаги филиалини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Республика туризм тармоғи учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Riga Nordic University»нинг Фарғона шаҳрида «Riga Nordic University»нинг филиалини (кейинги ўринларда — Филиал деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
2. Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
республиканинг туризм тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш;
туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш;
мутахассислар ҳамда илмий кадрлар тайёрлаш тизимини таълим ва илм-фаннинг узвийлиги ҳамда узлуксизлиги, шунингдек, жаҳон таълим ва илм ҳамжамиятига мажбурий интеграция ҳисобига ривожлантириш;
кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган янги таълим дастурлари ҳамда ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, педагогик технологияларни ва ўқитиш услубларини фаол такомиллаштириш;
таълим ва илм-фан соҳаларида хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бизнес-ҳамжамиятлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
3. Белгилансинки:
Филиал алоҳида мулк ва мустақил балансига эга бўлган юридик шахс мақомидаги нотижорат ташкилот шаклида ташкил этилиб, тасарруфидаги пул маблағлари ва мулклари бўйича ўзининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Филиал «Riga Nordic University»нинг (кейинги ўринларда — Университет) алоҳида таркибий бўлинмаси ҳамда кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, таълимнинг келишилган асосий йўналиш (мутахассислик)лари бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, жумладан илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширадиган олий таълим муассасаси ҳисобланади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Филиалда ўқитиш тўлов-контракт асосида Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини эътиборга олган ҳолда Университет томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар бўйича кўпроқ инглиз тилида кундузги шаклда амалга оширилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
абитуриентларни қабул қилиш ва Филиал битирувчиларининг аттестацияси Университет томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Филиал фаолияти Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикасининг қонунчилиги асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Riga Nordic University»нинг Фарғона шаҳридаги филиалида мутахассисларни ўқитиш ва тайёрлашнинг асосий йўналиш (мутахассислик)лари 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Университет:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
ўқув жараёнига илғор педагогик ҳамда ахборот технологияларини, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этишга;
мутахассисларнинг малакасини оширишга ва Филиалнинг профессор-ўқитувчилари таркибини қайта тайёрлашга;
Филиалнинг кутубхона фондини замонавий ўқув, ўқув-методик ҳамда илмий-техник адабиётлар билан шакллантириш ва тўлдиришга кўмаклашиши маълумот учун қабул қилинсин.
6. 2018/2020 ўқув йилида Филиални Фарғона давлат университети биносига вақтинча жойлаштириш белгилансин.
Фарғона вилоят ҳокимлиги икки ҳафта муддатда Филиалга таълим жараёнини ташкил этиш стандартлари ва нормаларига жавоб берадиган бино, шунингдек, Филиал талабалари ва ўқитувчилари яшаши учун ётоқхонани беғараз фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлиги:
Филиал таъсис ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши ҳамда ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишида ёрдам кўрсатсин;
Ўзбекистон олий таълим ва илмий муассасаларининг юқори малакали ўқитувчилари ва мутахассисларини кейинчалик Филиалга ишга жалб қилиш учун саралаш танловидан ўтказсин ҳамда стажировкасини ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. «Riga Nordic University»нинг Фарғона шаҳридаги филиали Васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) шахсий таркиби 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
9. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Филиалнинг қабул параметрлари Университет, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Филиал Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади;
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
б) Филиалнинг фаолиятини молиялаштириш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Университетнинг ўз маблағлари;
(9-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда мақсадли бадалларидан Васийлик кенгаши қарорлари асосида шакллантириладиган пул маблағлари;
халқаро молия институтлари грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Филиални ташкил қилиш, унинг моддий-техник ва ўқув базасини шакллантириш бўйича ташкилий тадбирларни, шу жумладан таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш, бино ва иншоотларни зарур мебель, анжомлар, замонавий ўқув ҳамда лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, компьютер ва бошқа оргтехника, кутубхона фонди билан таъминлаш, шунингдек, Филиалдаги маҳаллий педагог кадрларнинг стажировкаси ва малакасини ошириш харажатларини молиялаштириш Университет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(9-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Университетдан Филиалга жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларнинг хизмат сафари харажатларини тўлаш:
(9-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
7 кунгача бўлган қисқа муддатли хизмат сафарлари бўйича — Латвиянинг қонун ҳужжатлари билан олий таълим муассасалари ходимлари учун белгиланган нормаларга мувофиқ;
узоқ муддатли хизмат сафарлари бўйича — ўқув жараёни эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
10. Филиалга ўқитувчилик ва илмий ишлар учун таклиф қилинадиган хорижий педагог кадрларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини тузиладиган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича тўлашга рухсат этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Университетга Филиалнинг бино ва иншоотларини таъмирлаш ва реконструкция қилинишини, шунингдек, Филиал талабалари ва ўқитувчилари яшаши учун ётоқхона тайёрланишини 2020/2021 ўқув йили бошланишига қадар таъминлаш тавсия этилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Филиал буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий педагог кадрлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Филиал буюртманомаларига биноан жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан, кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Филиал буюртманомаларига биноан Филиални ташкил қилишда ва унинг фаолиятида иштирок этадиган малакали хорижий педагогик кадрларни республикага жалб этиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилиши (муддати узайтирилиши), шунингдек, хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
15. Филиални жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган замонавий ўқув жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиёт, анжомлар ва моддий-техника ресурслари, шунингдек, автотранспорт воситалари 2019 йил 1 июнга қадар муддатда божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
16. Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 сентябрь,
ПҚ-3952-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3952-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Riga Nordic University»нинг Фарғона шаҳридаги филиалида кадрлар тайёрлашнинг асосий йўналишлари (мутахассисликлари)
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Бакалавриат йўналишлари:
1. Туризм (фаолият йўналишлари бўйича).
2. Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш.
3. Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш.
4. Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича).
5. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш (тармоқлар бўйича).
6. Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича).
Магистратура мутахассисликлари:
1. Тадбиркорлик фаолиятини бошқариш.
2. Ахборот тизимлари.
Изоҳ. Кадрлар тайёрлаш йўналишлари (мутахассисликлари) рўйхати ташкилотларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда филиал Васийлик кенгашининг қарори билан тўлдирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3952-сонли қарорига
2-ИЛОВА
«Riga Nordic University» Фарғона шаҳридаги филиалининг васийлик кенгаши
ТАРКИБИ

1.

Х.Х. Бозаров

Фарғона вилояти ҳокими, Васийлик кенгаши раиси

2.

А.Ў. Аққулов

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3.

У.Р. Саломов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари

4.

Б.Ж. Аълоев

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

5.

Х.Р. Ахмедов

Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари

6.

Р. Дякон

«Riga Nordic University» президенти

7.

Ҳ.Т. Абдурахмонов

«Riga Nordic University»нинг Фарғона шаҳридаги филиали ректори

8.

Лавозими бўйича

«Riga Nordic University» профессори (келишув асосида)

9.

Лавозими бўйича

«Riga Nordic University» профессори (келишув асосида)

Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига, ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.09.2018 й., 09/18/3952/1969-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 07/22/279/0530-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)