1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнат фаолиятини амалга оширувчи айрим алоҳида тоифадаги пенсионерларга мақбул шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5291-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 25 сентябрь,
766-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 октябрдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:
18-банддаги «10-кундан» сўзи «3-кундан» сўзи билан алмаштирилсин;
19-банддаги «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг унитар корхоналари (нефть базалари) ҳар ойда 27-кундан» сўзлари «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамиятининг «Нефтбаза» МЧЖлари ҳар ойда 10-кундан» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги Низомда:
«13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Жамғарма билан ахборот алмашинувини, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон ҳамкорликни амалга оширади ва Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига:
Жамғармага ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар кесимидаги мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлар турлари бўйича (боқиманда) қарздорлик тўғрисидаги тезкор ҳисоботни;
юридик шахслар томонидан чораклик ва йиллик ҳисобот тақдим этилгандан кейин 25 кун мобайнида мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш тўғрисидаги ҳисоботни вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар бўйича тақдим этади.».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 27-модда):
«Вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддатининг тугаши билан вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақани тўлаш вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда нафақани тўлаш нафақа тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади.»;
«21. Ногиронлиги бўлган болага, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга тегишли бўлган ва унинг ўлими сабабли олинмай қолган нафақа суммаси мерос таркибига киритилмайди ва унинг ота-онасига, эрига (хотинига), шунингдек, ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс билан у вафот этган кунда бирга яшайдиган оила аъзоларига тўланади.
Ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс вафот этган ой учун тўлиқ олинмай қолган нафақа суммаси юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга мазкур ойнинг ногиронлиги бўлган шахснинг ўлимигача бўлган кунлари учун тўланади.
Бир неча шахс мурожаат қилишганда уларга тегишли нафақа суммаси улар ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.
Кўрсатиб ўтилган сумма, уни олиш учун ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс вафотидан кейин 6 ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.»;
«9. Ногиронлик нафақаси ногиронлик содир бўлган ҳолларда, ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланади ва тўланади»;
«Вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддатининг тугаши билан вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақани тўлаш вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда нафақани тўлаш нафақа тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади».
«7. Ушбу Низомда назарда тутилган тартибда дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахс нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлади. Дафнни ўтказганлик ҳолати ўзини ўзи бошқариш органларидан олинган маълумотлар асосида белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижий давлат ҳудудида дафн этилган тақдирда, дафн этиш ҳолати тегишли ҳужжатлар, шунингдек, дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган фуқаронинг паспортидаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтганлигини тасдиқловчи ёзувлар (муҳр, штамплар ёки белгилар) орқали аниқланади»;
б) 24-банддаги ««Ўзбекистон почтаси» ОАЖ почта алоқасининг объектлари операторлари ва провайдерлари (кейинги ўринларда почтанинг таркибий бўлинмалари деб аталади)» сўзлари «нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот» сўзлари билан алмаштирилсин»;
«ариза берувчи мурожаат қилган кунда нафақа тўлашга ведомостни расмийлаштириш ҳамда ариза берувчига нафақа тўлашни амалга ошириш учун нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга ахборот тизими орқали тақдим этиш»;
тўртинчи хатбошидаги «почтанинг таркибий бўлинмаси» сўзлари «нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «иш вақти» сўзларидан кейин «олти кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб» сўзлари қўшилсин;
олтинчи хатбошидаги «маҳсулотларини сотиш» сўзларидан кейин «, шунингдек шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотларини) етиштириш билан банд бўлган» сўзлари қўшилсин;
46-банднинг биринчи хатбошидаги «маҳсулотларини сотиш» сўзларидан кейин «, шунингдек шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотларини) етиштириш» сўзлари қўшилсин;
55-банднинг иккинчи хатбошидаги «ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида Пенсия жамғармаси бўлими» сўзлари «давлат солиқ хизмати органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари фуқароларга иш стажини тасдиқлаш учун қонунчиликда назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда судларга даъволар тайёрлашда кўмаклашишади»;
«163. 2011 йил 1 январдан кейин ногиронликнинг III гуруҳи белгиланган шахсларга, шу жумладан, такрорий тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг ногиронликнинг III гуруҳи белгиланган шахсларга ногиронлик пенсияси тайинланмайди ва тўланмайди, Чернобиль ҳалокати оқибатида III гуруҳ ногиронлигини олган шахслардан ташқари.
Мисол: Фуқарога 2010 йилда тайинланган III гуруҳ ногиронлик пенсияси ногиронликнинг бутун даври давомида тўланади. Ушбу фуқаро 2011 йил 1 январдан кейин такрорий тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг қайта ногиронликнинг III гуруҳи белгиланса пенсия тўланиши тўхтатилади.»;
«Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва соғлиғи туфайли Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига пенсия тўловини тиклаш юзасидан мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.»;
«Пенсионер Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг ортиқча тўланган пенсия суммасини чегириб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик у аниқланган санадан бошлаб кўпи билан уч йил учун суд орқали ундирилади»;
203-банддаги «Назорат-тафтиш» сўзлари «Давлат молиявий назорати» сўзлари билан алмаштирилсин;
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 622-модда) билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:
4-банддаги «10» рақами «25» рақами билан алмаштирилсин;
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек, уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низомда:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидан «шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик ёки фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий Бюролардан (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатнома олган» сўзлари чиқариб ташлансин;
«6. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс бошқа давлатда ишлаган ҳар бир ойи учун Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ихтиёрий равишда тўлайди.
Чет элда бўлиш даври меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар, паспортдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига қўйилганлиги маълумоти кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланади.»;