1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Андижон вилоятида оғир уй-жой маиший шароитларда яшаётган ва боқувчисини йўқотган аёлларни уй-жой билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Андижон вилоятида оғир уй-жой маиший шароитларида яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилаётган хотин-қизлар, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган аёллар учун қулай шароит яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг иловага мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бўш турган ётоқхоналарини (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) тегишлича Андижон вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимликларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш ҳамда мазкур ётоқхоналарни қайта ихтисослаштириш йўли билан реконструкция қилган ҳолда турар жойларга айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ҳафта муддатда объектларни ўрнатилган тартибда топширсин, тегишлича Андижон вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимликлари уларни қабул қилиб олсин ва мақсадли фойдаланишни таъминласин.
3. Объектларни реконструкция қилиш доирасида:
Андижон вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб белгилансин;
объектларни реконструкция қилиш ишларини амалга оширувчи пудрат ташкилотлари танлов асосида аниқлансин.
4. Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда объектларда ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари ва мактабгача таълим муассасаларини жойлаштиришни назарда тутган ҳолда мазкур объектларни қайта ихтисослаштириш йўли билан реконструкция қилган ҳолда турар жойларга айлантириш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин.
5. Белгилансинки:
объектларни қайта ихтисослаштириш йўли билан реконструкция қилган ҳолда турар жойларга айлантирилган уй-жойлар Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан оғир уй-жой маиший шароитларида яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилаётган хотин-қизлар, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган аёлларга берилади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
ҳудудий комиссиялар шаффофлик ва ошкоралик принципларига риоя этиш асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Оғир ижтимоий вазиятга таяниб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ижтимоий мезонлар асосида уй-жойга муҳтож хотин-қизларни аниқлайди.
6. Объектларни реконструкция қилиш ишларини молиялаштиришнинг:
дастлабки 10 фоиз бадал маблағлари — Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, талабгор ишлаётган ташкилот ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
қолган 90 фоиз маблағлари эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори асосида уч йиллик имтиёзли давр, дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга тижорат банкларининг ипотека кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги объектларни реконструкция қилиш ишларини имтиёзли кредитлари ҳисобидан молиялаштириш учун Марказий банк томонидан белгиланган тижорат банкларига тегишли молиявий маблағлар ажратилишини таъминласин.
Андижон вилояти ҳокимлиги ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши ҳамда уларни ўз вақтида тўлиқ қайтарилиши учун масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ушбу қарорга мувофиқ реконструкция қилинаётган объектларни лойиҳа-смета ҳужжатлари ва олиб борилаётган реконструкция ишларининг сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчкоров ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 25 сентябрь,
764-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 764-сон қарорига ИЛОВА
Андижон вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимликларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилаётган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бўш турган ётоқхоналари
РЎЙХАТИ
Т/р
Бўш турган ётоқхоналарнинг номи
Бўш турган ётоқхоналар жойлашган жой
1.
Андижон компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежига карашли ётоқхона биноси