1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.11.00.00 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш / 19.11.02.00 Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам / 19.11.02.06 Пулларни қалбакилаштиришга ва бошқа иқтисодий жиноятларга қарши кураш]
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5446-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, республиканинг молиявий тизимини янада мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг умумқабул қилинган халқаро нормалар ва андозаларга мувофиқлилигини таъминлаш мақсадида:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.10.00 Терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш]
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш Евроосиё гуруҳига аъзо давлатларнинг ўзаро баҳолашнинг иккинчи босқичини ўтказиш режасига мувофиқ 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ўзаро баҳолаш режалаштирилган;
ўзаро баҳолашнинг иккинчи босқичи муваффақиятли ўтиши ва Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (кейинги ўринларда ФАТФ деб юритилади) тавсиялари ижросини таъминлаш мақсадида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи вазирлик ва идоралар иштирокида хавфларни миллий даражада баҳолаш ўтказилмоқда.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияни (кейинги ўринларда — Комиссия) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни баҳолаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, шунингдек, унинг асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва чоралар кўриш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.11.00.00 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш / 19.11.02.00 Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам / 19.11.02.02 Жиноятларнинг алоҳида турларига қарши кураш бўйича ҳамкорлик]
ФАТФ тавсияларидаги талабларни ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига имплементация қилишни таъминлаш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
5. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Қуйидагилар зиммасига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни миллий даражада баҳолашни самарали ташкил этиш ва ўтказиш учун шахсий жавобгарлик юклансин:
а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари Ш.Х. Атабаевга — тижорат банклари ва кредит ташкилотлари, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар хавфлари бўйича;
б) Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари В.Ю. Пакка — лизинг хизматларини ва лотереялар ташкил этишни амалга оширувчи ташкилотлар, аудиторлик ташкилотлари, суғурталовчилар ва суғурта воситачилари хавфлари бўйича;
в) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ж.Б. Юнусовга — биржа ва риэлторлик ташкилотлари хавфлари бўйича;
в1) Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосарига — товар-хом ашё биржалари хавфлари бўйича;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги ПФ-5870-сонли Фармонига асосан «в1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон)
г) Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари А.Ж. Ташкуловга — нотариал идоралар, адвокатлик тузилмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар хавфлари бўйича;
д) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Б.А. Олматовга — почта алоқаси оператори ва провайдерлари хавфлари бўйича;
е) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг ўринбосари Ф.М. Каримовга — қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари хавфлари бўйича.
7. Департамент бошлиғи вазифасини бажарувчи — Комиссия раиси ўринбосари Д.Ф. Рахимов жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни миллий даражада баҳолаш юзасидан умумлаштирилган ҳисоботни тайёрлаш учун масъул этиб белгилансин.
8. Департамент манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш фаолиятига жалб қилинган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг ходимларини ўқитиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш чораларини кўрсин;
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 сентябрь,
ПҚ-3947-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрдаги ПҚ-3947-сон қарорига 1-ИЛОВА
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия
ТАРКИБИ
1.
А.Ю. Мавлонов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари, Комиссия раиси
2.
Д.Ф. Раҳимов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи в.б., Комиссия раисининг ўринбосари
3.
Р.А. Сайфулов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати масъул ходими
4.
Ш.Х. Атабаев
—
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари
5.
Д.А. Назармухамедов
—
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
6.
В.Ю. Пак
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари
7.
Ш.Г. Холмуҳамедов
—
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари
8.
Д.Х. Аҳатов
—
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари
9.
А.Д. Тошқулов
—
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари
10.
А.Р. Латифжонов
—
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари
11.
Б.А. Олматов
—
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари
12.
С.И. Саифназаров
—
Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирининг ўринбосари
13.
В.М. Назаров
—
Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича суд ҳайъати раисининг ўринбосари
14.
Б.Я. Арзикулов
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими
15.
Ж.А. Арипов
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
16.
А.Э. Файзибоев
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари
17.
А.А. Икрамов
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари
18.
Д.Б. Юнусов
—
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари
19.
Ф.М. Каримов
—
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори ўринбосари
20.
А.Н. Юнусов
—
«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари
21.
З.Т. Хатамов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўринбосари,
ишчи органнинг масъул бўлинмаси раҳбари
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига мазкур лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрдаги ПҚ-3947-сон қарорига 2-ИЛОВА
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги
НИЗОМ
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Идоралараро комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг фаолият олиб боришини мувофиқлаштириш мақсадида, шунингдек, Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (кейинги ўринларда – ФАТФ) 2-Тавсияларини имплементация қилиш мақсадида ташкил этилади.
2. Комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар барча вазирликлар, идоралар, жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва пул маблағлари ёки бошқа мулк билан операциялар ўтказадиган ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, мазкур Низом ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларга амал қилади.
2-БОБ. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
4. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни баҳолаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, шунингдек, унинг асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва чоралар кўриш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ФАТФ Тавсияларидаги талабларни ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ҳалқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига имплементация қилишни таъминлаш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
5. Комиссия юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни баҳолаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, шунингдек, унинг асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш чоралар кўриш соҳасида:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни миллий даражада баҳолашни ташкил этишга оид чоралар кўради;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни миллий даражада баҳолаш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича комплекс ташкилий чоралар ишлаб чиқади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва чоралар кўришни ташкиллаштиради;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавф-хатарларини пасайтириш ва камайтириш бўйича чоралар кўради;
б) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишни ташкиллаштиради;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқишни таъминлайди;
в) ФАТФ тавсияларидаги талабларни ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига имплементация қилишни таъминлаш соҳасида:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ўзаро баҳолашга тайёрланиш бўйича тадбирлар режаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни таъминлайди;
ФАТФ тавсияларини ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалаларига оид халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масалалари бўйича семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкиллаштиради ва ўтказади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганишни ташкиллаштиради;
г) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ҳолатини таҳлил ҳамда мониторинг қилишни ташкиллаштиради;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштирилишнинг олдини олиш ва тўхтатишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи ва бошқа ваколатли органларнинг ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш, шунингдек, ушбу жиноятларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилади.
Комиссия қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-БОБ. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА МАСЪУЛИЯТИ
6. Комиссия ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида вазирликлар ва идоралар, шунингдек, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкиллаштириш, мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш учун зарур бўлган қарорлар қабул қилиш;
қонунчилик ва Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорларни бажармаганлиги учун тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари ва мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш тўғрисида уларга таклифлар киритиш;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли вазирлик ва идоралардан ўрнатилган тартибда ахборотларни расмий равишда сўраш ва олиш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш самарадорлигини мониторинг қилиш мақсадида ахборот-таҳлилий, методик материаллар ва пронозгларни тўплаш ва тайёрлашни ташкиллаштириш;
зарур ҳолларда вакиллари Комиссия таркибига киритилмаган бошқа ихтисослаштирилган органлар ва ташкилотлар иштирокида кенгайтирилган мажлислар ўтказиш, тажриба ва зарур маълумотлар алмашиш мақсадида махсус идоралараро семинарлар ва мажлислар ташкиллаштириш;
Комиссияга юклатилган вазифалар билан боғлиқ масалалар бўйича таклифларни ўз вақтида тайёрлаш учун вақтинчалик ва доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
тегишли масалаларни ишлаб чиқиш ва ҳал қилиш мақсадида соҳага дахлдор мутахассислар, экспертлар ҳамда илмий ва бошқа муассасаларни Комиия фаолиятида иштирок этиш учун жалб қилиш;
ўз мажлисларида мазкур соҳага жалб этилган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари (ёки уларнинг ўринбосарлари)нинг Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш.
Комиссия қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
7. Комиссия:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ташкиллаштиришга оид қарорларини бажаришга;
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларни ўз вақтида ижро этишни назорат ва мониторинг қилишга;
банк сири, тижорат сири, нотариал ҳаракатлар ва қонун томонидан муҳофаза қилинадиган бошқа сирдан иборат ошкор бўлган маълумотларнинг махфийлиги ва сақланишини таъминлашга мажбур.
Комиссия қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
8. Комиссия ўзига юкланган вазифаларни самарали бажаришга масъул ҳисобланади.
4 - БОБ. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ
9. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
10. Комиссия ўз фаолиятини Комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган иш режаларига мувофиқ амалга оширади ва ўз мажлисларини зарурат юзасидан, лекин ҳар олти ойда камида бир марта ўтказади.
11. Комиссияни раис бошқаради ва у:
Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилади;
Комиссия мажлисларини чақиради ва уларда раҳбарлик қилади;
Комиссия мажлисларининг кун тартибини тасдиқлайди;
Комиссия иш режаларини тасдиқлайди.
12. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятлар билан курашиш департаменти Комиссиянинг ишчи органи вазифасини бажаради.
Ишчи орган:
Комиссиянинг иш режаларини ишлаб чиқади, унинг ижросини назорат қилади, шунингдек, тасдиқланган иш режага мувофиқ Комиссиянинг жорий ишларини ташкиллаштиради;
Комиссия мажлисининг кун тартибига киритиладиган масалалар бўйича материаллар тайёрлашни ташкиллаштиради;
Комиссия соҳасига тегишли масалалар бўйича қарорлар ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳасини тайёрлайди;
республика вазирликлари ва идоралари билан биргаликда Комиссия қабул қилган қарорлар ижросини назорат қилади ва мониторингини олиб боради, Комиссия раисига тегишли маълумотлар ва таклифларни киритади;
келиб тушаётган ёзишмаларни кўриб чиқишни таъминлайди, Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорларни тайёрлайди;
Комиссия фаолиятининг ташкилий-техник таъминотини амалга оширади.
Ишчи гуруҳ қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириш мумкин.
13. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасига жалб қилинган вазирликлар ва идоралар ўз ваколатлари доирасида ҳар чоракда Комиссияга қуйидагиларни тақдим этадилар:
ўзаро баҳолашга тайёрланиш бўйича ҳисоботлар;
хавф-хатарларни миллий даражада баҳолаш ишлари тўғрисида ҳисоботлар.
14. Комиссиянинг қарорлари мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овозлари орқали қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи кучга эга бўлади.
Комиссия қарорлари мажлисда иштирок этган Комиссия аъзолари ва раисилик қилувчи томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
15. Комиссия қарорлари Комиссия аъзоларига ҳамда манфаатдор давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, бошқа ташкилотларга юборилади.
Комиссия аъзолари, манфаатдор давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар раҳбарлари Комиссия қарорларини ўз вақтида ва тўлиқ ижро этиш учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.
16. Комиссия ҳар йили ишининг якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ҳисоботлар юборади.