toggle_night_mode
Ҳужжат 08.07.2024 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5446-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, республиканинг молиявий тизимини янада мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг умумқабул қилинган халқаро нормалар ва андозаларга мувофиқлилигини таъминлаш мақсадида:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш Евроосиё гуруҳига аъзо давлатларнинг ўзаро баҳолашнинг иккинчи босқичини ўтказиш режасига мувофиқ 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ўзаро баҳолаш режалаштирилган;
ўзаро баҳолашнинг иккинчи босқичи муваффақиятли ўтиши ва Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (кейинги ўринларда ФАТФ деб юритилади) тавсиялари ижросини таъминлаш мақсадида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи вазирлик ва идоралар иштирокида хавфларни миллий даражада баҳолаш ўтказилмоқда.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияни (кейинги ўринларда — Комиссия) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хавфларни баҳолаш маркази Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда)
4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни баҳолаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, шунингдек, унинг асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва чоралар кўриш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда)
ФАТФ тавсияларидаги талабларни ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига имплементация қилишни таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
5. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қуйидаги вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни миллий даражада баҳолашни самарали ташкил этиш ва ўтказиш учун шахсий жавобгарлик юклансин:
а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки — тижорат банклари, нобанк кредит ташкилотлари, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари ва электрон пуллар тизими операторлари хавфлари бўйича;
б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — лизинг, бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматларни кўрсатувчи аудиторлик, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар хавфлари бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги — кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузишда воситачилик хизматларини кўрсатувчи риэлтор ва риэлторлик ташкилотлари хавфлари бўйича;
г) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси — товар-хом ашё биржалари ва унинг аъзолари хавфлари бўйича;
д) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги — нотариал идоралар ва нотариуслар, адвокатлик тузилмалари ва адвокатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар хавфлари бўйича;
е) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги — пул маблағларининг почта ўтказмаларини амалга оширувчи почта алоқасининг миллий оператори хавфлари бўйича;
ж) Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги — қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, қимматли қоғозлар фонд биржаси, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказувчи ташкилотлар, суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар), суғурта ва қайта суғурта брокерлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ҳисобланган суғурта агентлари, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари хавфлари бўйича.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Департамент бошлиғи вазифасини бажарувчи — Комиссия раиси ўринбосари Д.Ф. Рахимов жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни миллий даражада баҳолаш юзасидан умумлаштирилган ҳисоботни тайёрлаш учун масъул этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Департамент манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш фаолиятига жалб қилинган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг ходимларини ўқитиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш чораларини кўрсин;
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 сентябрь,
ПҚ-3947-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрдаги ПҚ-3947-сон қарорига
1-ИЛОВА
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия
ТАРКИБИ

1.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари-Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи, Комиссия раиси

2.

А.Б. Исаев

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурам ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари

3.

Келишув асосида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти масъул ходими

4.

В.Ю. Пак

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

5.

А.А. Турдалиев

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари

6.

Ш.Н. Рахмонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

7.

А.Я. Ҳайдаров

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

8.

Х.А. Каршиев

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари

9.

М.А. Мадрахимов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

10.

М.М. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

11.

Х.Н. Алибаев

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари

12.

Д.Т. Рустамов

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг Режим ва кадрлар бўйича маслаҳатчиси

13.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари

14.

Н.М. Мирзаалимов

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раисининг ўринбосари

15.

Келишув асосида

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими

16.

И.М. Мухторов

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

17.

А.Э. Файзибоев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

18.

А.А. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори ўринбосари

19.

Н.Ж. Хусанов

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

20.

Ф.Э. Карабаев

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари

21.

Б.В. Гулямов

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

22.

Ғ.А. Ҳайдаров

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хавфларни баҳолаш маркази бошлиғи, Комиссия ишчи органи

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига мазкур лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрдаги ПҚ-3947-сон қарорига
2-ИЛОВА
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги
НИЗОМ
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Идоралараро комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг фаолият олиб боришини мувофиқлаштириш мақсадида, шунингдек, Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (кейинги ўринларда – ФАТФ) 2-Тавсияларини имплементация қилиш мақсадида ташкил этилади.
2. Комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар барча вазирликлар, идоралар, жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва пул маблағлари ёки бошқа мулк билан операциялар ўтказадиган ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, мазкур Низом ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларга амал қилади.
2-БОБ. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
4. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни баҳолаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, шунингдек, унинг асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва чоралар кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ФАТФ Тавсияларидаги талабларни ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ҳалқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига имплементация қилишни таъминлаш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Комиссия юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни баҳолаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, шунингдек, унинг асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш чоралар кўриш соҳасида:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни миллий даражада баҳолашни ташкил этишга оид чоралар кўради;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни миллий даражада баҳолаш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича комплекс ташкилий чоралар ишлаб чиқади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва чоралар кўришни ташкиллаштиради;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавф-хатарларини пасайтириш ва камайтириш бўйича чоралар кўради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишни ташкиллаштиради;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқишни таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) ФАТФ тавсияларидаги талабларни ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига имплементация қилишни таъминлаш соҳасида:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ўзаро баҳолашга тайёрланиш бўйича тадбирлар режаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни таъминлайди;
ФАТФ тавсияларини ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалаларига оид халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масалалари бўйича семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкиллаштиради ва ўтказади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганишни ташкиллаштиради;
г) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ҳолатини таҳлил ҳамда мониторинг қилишни ташкиллаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштирилишнинг олдини олиш ва тўхтатишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи ва бошқа ваколатли органларнинг ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш, шунингдек, ушбу жиноятларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссия қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-БОБ. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА МАСЪУЛИЯТИ
6. Комиссия ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида вазирликлар ва идоралар, шунингдек, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкиллаштириш, мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш учун зарур бўлган қарорлар қабул қилиш;
қонунчилик ва Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорларни бажармаганлиги учун тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари ва мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш тўғрисида уларга таклифлар киритиш;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли вазирлик ва идоралардан ўрнатилган тартибда ахборотларни расмий равишда сўраш ва олиш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш самарадорлигини мониторинг қилиш мақсадида ахборот-таҳлилий, методик материаллар ва пронозгларни тўплаш ва тайёрлашни ташкиллаштириш;
зарур ҳолларда вакиллари Комиссия таркибига киритилмаган бошқа ихтисослаштирилган органлар ва ташкилотлар иштирокида кенгайтирилган мажлислар ўтказиш, тажриба ва зарур маълумотлар алмашиш мақсадида махсус идоралараро семинарлар ва мажлислар ташкиллаштириш;
Комиссияга юклатилган вазифалар билан боғлиқ масалалар бўйича таклифларни ўз вақтида тайёрлаш учун вақтинчалик ва доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
тегишли масалаларни ишлаб чиқиш ва ҳал қилиш мақсадида соҳага дахлдор мутахассислар, экспертлар ҳамда илмий ва бошқа муассасаларни Комиия фаолиятида иштирок этиш учун жалб қилиш;
ўз мажлисларида мазкур соҳага жалб этилган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари (ёки уларнинг ўринбосарлари)нинг Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш.
Комиссия қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
7. Комиссия:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ташкиллаштиришга оид қарорларини бажаришга;
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларни ўз вақтида ижро этишни назорат ва мониторинг қилишга;
банк сири, тижорат сири, нотариал ҳаракатлар ва қонун томонидан муҳофаза қилинадиган бошқа сирдан иборат ошкор бўлган маълумотларнинг махфийлиги ва сақланишини таъминлашга мажбур.
Комиссия қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
8. Комиссия ўзига юкланган вазифаларни самарали бажаришга масъул ҳисобланади.
4 - БОБ. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ
9. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
10. Комиссия ўз фаолиятини Комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган иш режаларига мувофиқ амалга оширади ва ўз мажлисларини зарурат юзасидан, лекин ҳар олти ойда камида бир марта ўтказади.
11. Комиссияни раис бошқаради ва у:
Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилади;
Комиссия мажлисларини чақиради ва уларда раҳбарлик қилади;
Комиссия мажлисларининг кун тартибини тасдиқлайди;
Комиссия иш режаларини тасдиқлайди.
12. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятлар билан курашиш департаменти Комиссиянинг ишчи органи вазифасини бажаради.
Ишчи орган:
Комиссиянинг иш режаларини ишлаб чиқади, унинг ижросини назорат қилади, шунингдек, тасдиқланган иш режага мувофиқ Комиссиянинг жорий ишларини ташкиллаштиради;
Комиссия мажлисининг кун тартибига киритиладиган масалалар бўйича материаллар тайёрлашни ташкиллаштиради;
Комиссия соҳасига тегишли масалалар бўйича қарорлар ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳасини тайёрлайди;
республика вазирликлари ва идоралари билан биргаликда Комиссия қабул қилган қарорлар ижросини назорат қилади ва мониторингини олиб боради, Комиссия раисига тегишли маълумотлар ва таклифларни киритади;
келиб тушаётган ёзишмаларни кўриб чиқишни таъминлайди, Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорларни тайёрлайди;
Комиссия фаолиятининг ташкилий-техник таъминотини амалга оширади.
Ишчи гуруҳ қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириш мумкин.
13. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасига жалб қилинган вазирликлар ва идоралар ўз ваколатлари доирасида ҳар чоракда Комиссияга қуйидагиларни тақдим этадилар:
ўзаро баҳолашга тайёрланиш бўйича ҳисоботлар;
хавф-хатарларни миллий даражада баҳолаш ишлари тўғрисида ҳисоботлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Комиссиянинг қарорлари мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овозлари орқали қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи кучга эга бўлади.
Комиссия қарорлари мажлисда иштирок этган Комиссия аъзолари ва раисилик қилувчи томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Комиссия қарорлари Комиссия аъзоларига ҳамда манфаатдор давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, бошқа ташкилотларга юборилади.
Комиссия аъзолари, манфаатдор давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар раҳбарлари Комиссия қарорларини ўз вақтида ва тўлиқ ижро этиш учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.
16. Комиссия ҳар йили ишининг якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ҳисоботлар юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 07/18/3947/1947-сон; 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 06/21/6252/0617-сон, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 28.11.2024 й., 06/24/200/0981-сон; 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон)