1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғи (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 593-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 10 август,
118-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 118-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси» деган сўзлар «вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«26. Бюджет тизими бюджетлари, шунингдек БМЖ бюджетлари даромадларига кирим қилиш учун асос бўлмаган ЯҒҲга келиб тушган маблағлар ғазначилик бўлинмалари томонидан аниқланмаган тушумлар сифатида қабул қилинади. Агар уч иш куни мобайнида ушбу тушумларни аниқлаш ҳамда уларни тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилиш имкони бўлмаса, учинчи иш кунида, бироқ жорий йилнинг 31 декабридан кечиктирмасдан Ягона ғазна ҳисобварағидан тўланиши (қайтарилиши) лозим бўлган аниқланмаган тушумлар «ЎРМВ» АТда автоматлаштирилган тарзда маблағлар қайси банк ҳисоб рақамларидан келиб тушган бўлса шу банк ҳисоб рақамларига қайтарилади.».
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«UzASBO» ДМ уланган бюджет ташкилотлари, ДМЖ ва БМЖлар нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларни шахсий ғазна ҳисобварақларидан «UzASBO» ДМда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон тўлов топшириқномаларни ғазначилик бўлинмаларига юбориш орқали қайтаради.».
«57. Капитал қўйилма буюртмачилари юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун ғазначилик бўлинмаларига шартноманинг иккита асли ва битта нусхаси билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
икки асл нусхада Тўловлар жадвали;
товарнинг қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг икки минг беш юз бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этганда танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;
ишларнинг, хизматларнинг қиймати энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этганда танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг олти минг бараваридан ортиқ суммани ташкил этганда тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;
агар инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари билан буюртмачиларга тендер ўтказмасдан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган тақдирда, харид қилиш тартиб-таомили давлат харидининг суммасидан қатъи назар танлов ўтказиш орқали амалга оширилганда таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;
танлов савдолари натижалари ҳисоботининг Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан келишилган нусхаси;
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қурилиш-монтаж ишларини бажаришга (қурилишнинг бутун даври учун берилган) рухсати нусхаси;
«712. «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг танлов (тендер) иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ҳамда шартнома (қонун ҳужжатларига мувофиқ бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича шартномага қўшимча келишув) маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.»;
иккинчи ва учинчи хатбошилари «танлов (тендер)» деган сўзлардан кейин «иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
7. 73-банднинг иккинчи хатбошиси «белгиланган ҳоллар» деган сўзлардан кейин «ва электрон давлат харидлар орқали тузилган шартномалар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«товарнинг қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг икки минг беш юз бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этганда танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;
ишларнинг, хизматларнинг қиймати энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этганда танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг олти минг бараваридан ортиқ суммани ташкил этганда тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;»;
«товарнинг қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг икки минг беш юз бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этганда танлов иштирокчиларининг таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;
ишларнинг, хизматларнинг қиймати энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этганда танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг олти минг бараваридан ортиқ суммани ташкил этганда тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;»;
12. 1091-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари «танлов (тендер)» деган сўзлардан кейин «иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
13. 124-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «комиссияси» деган сўзлар «иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин».
16. Қуйидаги мазмундаги 1793-банд билан тўлдирилсин:
«1793. Буюртмачилар электрон давлат харидлари орқали товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиб олганларидан сўнг уч иш куни муддатида бу ҳақдаги маълумотларни «UzASBO» ДМга киритишлари ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТга юборишлари лозим.».
«228. Қўшимча вақт даврида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига тегишлилиги бўйича ўтган йил мобайнида ишлатилмаган:»;
иккинчи хатбоши «Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг» деган сўзлардан кейин «туманлар ва шаҳарлар бюджетининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«229. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетининг захира жамғармаларидан ажратилган, шунингдек ўтган молия йили учун давлат ташқи қарзини тўланишига олдин ажратилган ва ўтказилган маблағларнинг ўтган молия йили мобайнида фойдаланилмаган қисмининг мажбурий равишда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига қайтариб ўтказилиши молия йили якунлангандан кейин кейинги йилнинг 10 январидан кечикмаган муддатда амалга оширилади.».
19. Қоидаларнинг 4-иловаси ўз кучини йўқотган деб топилсин.
20. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2018 йил 10 август
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2850-2/1918-сон)