Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 5 июндаги 215-сон
қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича бўлиниши иловага
* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республика ўрмонларини ўрмонларнинг биринчи гуруҳига киритиш ва уларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича бўлиниши тўғрисида» 1980 йил 18 июндаги 429-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.