Нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича битимларни тасдиқлашда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарорига мувофиқ ҳамда нотариал хизматлар кўрсатиш тартиботини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарори билан Нотариатнинг фаол модели доирасида Нотариуслар томонидан битимларни тасдиқлашда «ягона дарча» тамойили бўйича амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар рўйхати маъқулланганлиги ҳамда 2019 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2019 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин:
Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;
Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ;
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти 6-иловага мувофиқ.
3. Белгилансинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб, нотариал ҳаракатни амалга оширишда нотариуслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарорига 1-иловада кўрсатилган маълумотларни ваколатли давлат органлари ва ташкилотлардан курьерлик хизмати ёки идоралараро электрон тизим орқали оладилар.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 сентябрь,
733-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорига 1-ИЛОВА
1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар жойда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақида маълумотларни (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, Ф.И.О, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти) (кейинги ўринларда маълумот деб аталади) олишда ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Давлат нотариал идораларининг (кейинги ўринларда ДНИ деб аталади) ички ишлар органлари билан ахборотлар алмашуви курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
4. Турар жой мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакил турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаш учун ДНИга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
Бунда нотариус маълумотни курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида мустақил олади.
5. Нотариуслар маълумот олиш учун Регламентга 2-иловага мувофиқ турар жой жойлашган ҳудуддаги ички ишлар органига курьерлик хизмати орқали ёзма шаклда ёки идоралараро электрон тизим орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорига 2-ИЛОВА
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда биометрик ва паспортга оид маълумотларни текширишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича нотариал ҳаракатларни амалга оширишда биометрик, шунингдек, паспорт маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми, расми, бармоқлар излари, паспорт серияси ва рақами, берган орган, берилган сана, доимий яшаш манзили, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) (кейинги ўринларда шахсга оид маълумотлар деб аталади) текширишда ички ишлар органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Давлат нотариал идораларининг (кейинги ўринларда ДНИ деб аталади) ваколатли органлар билан ахборот алмашуви идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
4. Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун ДНИга мурожаат қилган шахслар паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни ҳамда муайян нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
Бунда нотариус шахсга оид маълумотларни нотариал ҳаракатни амалга ошириш вақтида бармоқ изларини сканер қилиш ва уларни паспортдаги (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатидаги) биометрик маълумотлар билан солиштириш орқали мустақил текширади.
5. Нотариус шахсга оид маълумотларни текшириш учун идоралараро электрон тизим орқали нотариал ҳаракат иштирокчисининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда ваколатли органларга электрон сўров юборади.
6. Сўровнома идоралараро электрон тизим орқали реал вақт режимида жўнатилади.
7. Сўровномада маълумотлар нотўғри киритилганда, идоралараро электрон тизим маълумотни қайтадан киритишни таклиф этади.
Нотариуснинг сўровномасига асосан шахсга оид маълумотларни беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.
8. Нотариуснинг сўровномасига ваколатли давлат органлари идоралараро электрон тизим орқали қуйидаги шахсга оид маълумотларни тақдим этади:
1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси нотариал тасдиқлашда бино ва иншоотлар ҳақидаги маълумотларни (бино ва иншоотларнинг тегишлилиги ва таркиби, кадастр рақами ва умумий (яшаш) майдони ҳажми, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги) (кейинги ўринларда бино ва иншоот ҳақида маълумот деб аталади) олишда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туманлардаги (шаҳарлардаги) филиаллари (кейинги ўринларда ер тузиш ва кадастр органлари деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Давлат нотариал идораларининг (кейинги ўринларда ДНИ деб аталади) ер тузиш ва кадастр органлари билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
4. Бино ва иншоот мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакил кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун ДНИга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
5. Нотариуслар бино ва иншоот ҳақидаги маълумотни олиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ турар жой жойлашган ҳудуддаги ер тузиш ва кадастр органига курьерлик хизмати орқали ёзма ёки идоралараро электрон тизим орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.
бино ва иншоот мулкдори ҳақидаги маълумотлар (агар мулкдор жисмоний шахс бўлса, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси, рақами, СТИР, юридик шахс бўлса, унинг номи ва СТИР);
бино ва иншоот кадастр йиғма жилди маълумотлари (бино ва иншоот таркиби, жойлашган манзили, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами, кадастр рақами, умумий (яшаш) майдони ҳажми, бино ёки иншоот инвентарь баҳоси);
кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот;
ер тузиш ва кадастр органи ходимининг лавозими ва Ф.И.О.;
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда бино ва иншоотлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда бино ва иншоот ҳақидаги маълумотларни олиш учун сўровнома шакли
_____________________ сана
__________________________ __________________________ ДНИнинг номи ва манзили _____________________ қайд рақами __________________________ __________________________ ер тузиш ва кадастр органи номи
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда бино ва иншоот ҳақидаги маълумотларни олиш учун СЎРОВНОМА
Бино ва иншоот тўғрисидаги маълумотлар
1. Бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами:
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда бино ва иншоотлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Бино ва иншоотлар ҳақида маълумот шакли
______________________ сана
___________________________ ___________________________ ер тузиш ва кадастр органи номи ______________________ қайд рақами ___________________________ ___________________________ ДНИнинг номи ва манзили
Бино ва иншоотлар ҳақида МАЪЛУМОТ
Бино ва иншоот мулкдори — жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар
1. Фамилияси, исми, отасининг исми:
2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти:
3. Доимий яшаш манзили:
4. СТИР:
Бино ва иншоот мулкдори — юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар
1. Номи
2. СТИР:
Бино ва иншоот тўғрисидаги маълумотлар
1. Бино ва иншоот жойлашган манзил:
2. Бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами:
3. Кадастр рақами:
4. Бино ва иншоот таркиби:
5. Умумий майдони ҳажми:
6. Яшаш майдони ҳажми:
7. Бино ва иншоот инвентарь баҳоси
8. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги:
____________________________ ер тузиш ва кадастр органи мансабдор шахси лавозими, Ф.И.О.
____________________________ имзо ва муҳр (сўровнома ёзма шаклда бўлса)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорига 4-ИЛОВА
Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотлар олишда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонаси) (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси органлари деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Давлат нотариал идораларининг (кейинги ўринларда ДНИ деб аталади) Давлат рақобат қўмитаси органлари билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
4. Хусусийлаштирилган турар жой мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакили кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун ДНИга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
Бунда нотариус хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотни курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида мустақил олади.
5. Нотариуслар хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотни олиш учун ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ турар жой жойлашган ҳудуддаги Давлат рақобат қўмитаси органига курьерлик хизмати орқали ёзма шаклда ёки идоралараро электрон тизим орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.
Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш учун сўровнома шакли
_____________________ сана
________________________________ ________________________________ ДНИнинг номи ва манзили ______________________ қайд рақами ________________________________ ________________________________ Давлат рақобат қўмитаси органи номи
Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотларни олиш учун СЎРОВНОМА
Хусусийлаштирилган турар жой мулкдори — жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар
1. Фамилияси, исми, отасининг исми:
2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти:
3. Доимий яшаш манзили:
4. СТИР:
Хусусийлаштирилган турар жой тўғрисидаги маълумотлар
1. Турар жой жойлашган манзил:
2. Хусусийлаштирилган турар жой кадастр рақами:
____________________________ ДНИ нотариуси Ф.И.О.
____________________________ имзо ва муҳр (сўровнома ёзма шаклда бўлса)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорига 5-ИЛОВА
Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумотларни олишда давлат хизматлари марказлари билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Давлат нотариал идораларининг (кейинги ўринларда ДНИ деб аталади) давлат хизматлари марказлари билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
3. Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни олишда ДНИ ва давлат хизматлари марказларининг ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби
4. Нотариус юридик шахс иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан танишиб чиқиши, шунингдек, у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ҳамда амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар уларнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини текширади.
Бунда нотариус юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни курьерлик хизмат орқали ёки идоралараро электрон тизимлари орқали реал вақт режимида мустақил олади.
5. Нотариуслар юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган ҳудуддаги давлат хизматлари марказига курьерлик хизмати орқали ёзма шаклда ёки идоралараро электрон тизим орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.
юридик шахс ҳақидаги маълумотлар (юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси, таъсис ҳужжатлари, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан, СТИР);
давлат хизматлари маркази ходимининг лавозими ва Ф.И.О.;
имзо ва муҳр (агар жавоб ёзма шаклда бўлса).
3-боб. Якунловчи қоидалар
12. Ишончсиз ва бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.
13. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1933, 1972, 2155-моддалари.
Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумотлар олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорига 6-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда электр, газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари (кейинги ўринларда коммунал хизматлар деб аталади) бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни олишда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти идоралари ҳамда оқова сувларни чиқариш хизматлари (кейинги ўринларда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Давлат нотариал идораларининг (кейинги ўринларда ДНИ деб аталади) хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмат орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорининг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали қарздорликни аниқлаш электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.
3. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни олиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни олишда ДНИ ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби
4. Кўчмас мулк мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакил Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун ДНИга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
Бунда нотариуслар коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотларни курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида мустақил олади.
5. Нотариуслар коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотларни олиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ҳар бирига курьерлик хизмати орқали ёзма шаклда ёки идоралараро электрон тизим орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.
сўров йўлланаётган хизмат кўрсатувчи ташкилот номи;
кўчмас мулк мулкдори ҳақидаги маълумотлар (агар мулкдор жисмоний шахс бўлса, жисмоний шахснинг шахсий идентфиикация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси, рақами, СТИР, юридик шахс бўлса, унинг номи, СТИР);
кўчмас мулк мулкдори ҳақидаги маълумотлар (агар мулкдор жисмоний шахс бўлса, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси, рақами, СТИР, юридик шахс бўлса, унинг номи, СТИР);
кўчмас мулк кадастр йиғма жилди маълумотлари (турар жой жойлашган манзил, турар жойга бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами ёки кадастр рақами);
коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотлар, агар мавжуд бўлса суммаси кўрсатилган ҳолда;
хизмат кўрсатувчи ташкилот ходимининг лавозими ва Ф.И.О.;
имзо ва муҳр (агар жавоб ёзма шаклда бўлса).
3-боб. Якунловчи қоидалар
12. Нотўғри ва ёлғон маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.
13. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1933, 1972, 2155-моддалари.
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олиш
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни олиш учун сўровнома шакли
_____________________ сана
_____________________________ _____________________________ ДНИнинг номи ва манзили _____________________ қайд рақами _____________________________ _____________________________ хизмат кўрсатувчи ташкилот номи
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни олиш учун СЎРОВНОМА
Кўчмас мулк мулкдори — жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар
1. Фамилияси, исми, отасининг исми:
2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси, рақами:
3. СТИР:
Кўчмас мулк мулкдори — юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар
1. Номи:
2. СТИР:
Кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар
1. Кўчмас мулк жойлашган манзил:
2. Кўчмас мулк кадастр рақами:
____________________________ ДНИ нотариуси Ф.И.О.
____________________________ имзо ва муҳр (сўровнома ёзма шаклда бўлса)
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот шакли
_____________________ сана
_____________________________ _____________________________ хизмат кўрсатувчи ташкилот номи _____________________ қайд рақами _____________________________ _____________________________ ДНИнинг номи ва манзили
Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида МАЪЛУМОТ
Кўчмас мулк мулкдори — жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар
1. Фамилияси, исми, отасининг исми:
2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси, рақами:
Кўчмас мулк мулкдори — юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар
1. Номи:
2. СТИР:
Кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар
1. Кўчмас мулк жойлашган манзил:
2. Турар жойга бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами ёки кадастр рақами:
Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотлар
1. Истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақами:
2. Қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, агар мавжуд бўлса суммаси
____________________________ хизмат кўрсатувчи ташкилот мансабдор шахси лавозими, Ф.И.О.
____________________________ имзо ва муҳр (сўровнома ёзма шаклда бўлса)