1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2828-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 сентябрдаги 66, 70, 340-В-сон қарори (рўйхат рақами 2828, 2016 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 40-сон, 470-модда) билан тасдиқланган Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШОДМОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 август,
48-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 август,
120-сон
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 август,
340-В-2-сон
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 августдаги 48, 120, 340-В-2-сон қарорига ИЛОВА
Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«13. Корхоналарга бериладиган микронутриентнинг қиймати (нархи) қуйидаги формула асосида ҳар ойнинг биринчи санасига аниқланади ва мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади:
МҚ — бир килограмм микронутриентнинг қиймати (нархи) (сўм);
ЖАМ — жорий йил учун айланма маблағлар ҳажми (АҚШ долларида);
Дт — тузни йодловчи микронутриентлар бўйича дебитор қарздорлик (АҚШ долларида);
Кт — тузни йодловчи микронутриентлар бўйича кредитор қарздорлик (АҚШ долларида);
ҲР — микронутриентлар харид қилиш учун очилган махсус ҳисоб рақамдаги ҳамда уларни харид қилиш учун бошқа ҳисоб рақамга кўчирилган маблағларнинг умумий қиймати (АҚШ долларида);
5. Илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
6. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2018 йил 17 август
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
2018 йил 6 август
«Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА
«Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги Низомга ИЛОВА
Микронутриентлар харид қилиш учун очилган махсус ҳисоб рақамдаги ҳамда уларни харид қилиш учун бошқа ҳисоб рақамга кўчирилган маблағларнинг умумий қиймати (10 сатр + 11 сатр + 12 сатр + 13 сатр+ 14 сатр)
09
АҚШ долл.
5.1.
22604 — мижозларнинг бошқа депозитлари — Жамғарма — Мақсадли
10
АҚШ долл.
5.2.
29801 — мижозлар билан ҳисоб-китоблар
11
АҚШ долл.
5.3.
22614 — мижозларнинг валюта бозорида конвертация қилинган маблағлари
12
АҚШ долл.
5.4.
22602 — мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари
13
АҚШ долл.
5.5.
микронутриентлар харид қилиш учун бошқа ҳисоб рақамга кўчирилган маблағлар